Таътил пулини ҳисоблашда мукофотларни ҳисобга олиш керакми

preview

«Корхона ходимларга таътил пулини ва фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни тўлайди. Таътил пули ва компенсацияни ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача иш ҳақини аниқлашда мукофотни чиқариб ташлаш мумкинми?»

Саволга «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

Экспертнинг керакли тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақт учун ходимга МКнинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақи сақланиши кафолатланади .

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимида ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш учун охирги календарь ой учун тариф ставкаси (лавозим маоши), меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тизимида эса – охирги календарь ой учун ишбай баҳолар бўйича ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиқиб, ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги 12 календарь ой учун устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловлар (МК 248-моддаси 3-қисмида назарда тутилган иш ҳақининг қўшимча қисми) суммасининг 1/12 қисми қўшилади .

Иш ҳақининг қўшимча (ўзгарувчан) қисмини қўшимча тўловлар, устамалар, шунингдек мукофотлар ва компенсация ёки рағбатлантирувчи хусусиятга эга бошқа тўловлар ташкил этади .

Ўртача иш ҳақини аниқлашда сумманинг 1/12 қисмига мукофотларни ҳисоб-китобга киритиш – бу Меҳнат кодексида белгиланган меъёр. Шу боис сиз таътил пули ва фойдаланилмаган таътил учун компенсацияларни ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача иш ҳақини аниқлашда мукофотларни чиқариб ташлашга ҳақли эмассиз.

 

 

 

 

Ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китоби Ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китоби Ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китоби /en/publish/doc/text202858_tatil_pulini_hisoblashda_mukofotlarni_hisobga_olish_kerakmi