Корхона ишлатилган маиший техникани ходимларга қандай сотиши мумкин

preview

Корхоналар балансида ишлатилган маиший техникалар кўп. Уларни кўпинча ишлатилгандан сўнг ходимларга сотишади ёки компания ёпилаётганда муассисларга (юридик ёки жисмоний шахсларга) топширишади. Солиқ солиш мақсадларида бу сотиш деб тан олинади. Ва бундай ҳолларда ЭҲФ расмийлаштириш керак. Лекин муаммо шундаки, ахборот тизими ЭҲФни расмийлаштиришда ҳатто ишлатилган маиший техника учун ҳам рақамли маркировка кодларини киритишни талаб қилади.

Вазиятни buxgalter.uz учун махсус «Asl belgisi» МАТ рақамли маркировка операторининг ривожланиш бўйича директори Фазлитдин САЙДУЛЛАЕВ шарҳлади:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Товарларни рақамли маркировка қилиш тизими бундай хўжалик операциясини ҳеч нарсани бузмасдан ўтказиш имконини беради. Бунинг учун корхона ишлатилган техникани рақамли маркировкасини таъминлаши керак. Шундан сўнг ҳисоб-фактураларни расмийлаштиришда муаммолар бўлмайди.

 

Қадамма-қадам ҳаракатлар режаси:

1. Aslbelgisi.uz сайтида рўйхатдан ўтинг ва «CRPT TURON» МЧЖ билан шартнома тузинг.

2. Агар илгари импортчи ёки бошқа бозор иштирокчиси рўйхатдан ўтказмаган бўлса, aslbelgisi.uz сайтида товарни Маркировка қилинадиган товарлар реестрида рўйхатдан ўтказинг. Агар товар карточкаси аллақачон яратилган бўлса, карточка остида сизда ҳам шундай товар борлиги ҳақида белги қўйинг.

3. Қуйидаги босқичлардан ўтиб, товарни маркировка қилинг:

  • aslbelgisi.uz сайтида рақамли маркировка кодларини буюртма қилиш ва олиш;
  • кодларни Data Matrix кодига айлантириш;
  • Data Matrix кодини товар истеъмол қадоғига жойлаштириш;
  • маркировка қилинган товарлар ҳақидаги маълумотларни «Asl belgisi» тизимига киритиш.

Бу тартиб-қоидаларнинг барчаси кўп вақт талаб қилмайди. Саволлар туғилса, 71-203-88-72 телефон рақами орқали ёрдам учун мурожаат қилинг.

 

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари /en/publish/doc/text204064_korhona_ishlatilgan_maishiy_tehnikani_hodimlarga_qanday_sotishi_mumkin