Ишлаб чиқариш йўқотишлари қандай ҳисобга олинади

preview

Деярли ҳар қандай маҳсулотни ишлаб чиқариш йўқотишларсиз бўлмайди. Уларни қандай тўғри ҳисобга олишни, buxgalter.uz илтимосига биноан Profi Training бизнес-мураббийи, МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича эксперт Александра ТОЛМАЧЕВА тушунтирди:

- Ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар қайтариладиган ва қайтарилмайдиган  бўлади.

Қайтариладиган  йўқотишлар - бу техник чиқиндилар ёки иккиламчи хом ашё. Улар физик шаклга эга ва одатда кейинчалик сотиш ёки ўзгача тарзда фойдаланиш учун яроқлидир. Улар эҳтимолий реализация қилишнинг соф қиймати ёки эҳтимолий фойдаланиш нархи бўйича ҳисобга олинади.

Агар техник чиқиндилардан фойдаланиш имкони бўлмаса, корхона уларни утилизация қилади.

Утилизацияни бундай хизматларни кўрсатадиган ихтисослаштирилган компаниялар орқали амалга оширишни тавсия қиламан.

Қайтарилмайдиган йўқотишларга табиий йўқотишлар - совуриш, куйинди, қайнатиб қуюлтириш, обдан қовуриш, тўкилиш, қуритиш,  силкитиш киради. Улар физик шаклга эга эмас ва улардан кейинчалик фойдаланиб бўлмайди, сабаби улар аслида йўқ.

Сарф нормаси қандай белгиланади

Йўқотишлар ва маҳсулотнинг умумий ишлаб чиқариш таннархи ҳисобини юритиш учун корхонада сарф нормалари тасдиқланган бўлиши керак.

Белгиланган ГОСТлардан фойдаланиш, агар улар мавжуд бўлмаса - ҳар бир ишлаб чиқариладиган маҳсулот турига сарф нормасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш зарур.

Бунинг учун корхона маҳсулотнинг синов туркумини ишлаб чиқаради. Одатда буни - штатдаги ёки сарф нормасини бир марта аниқлаш учун ФҲХ шартнома асосида ёлланган технолог бажаради.

Синов туркумини ишлаб чиқариш жараёнида қуйидагилар аниқланади:

  • хом ашёнинг зарур миқдори;
  • тайёр маҳсулотнинг чиқиши;
  • қайтариладиган ва қайтарилмайдиган йўқотишлар миқдори.

Синов туркумини ишлаб чиқариш учун фойдаланилган хом ашё, раҳбарнинг буйруғи/фармойиши билан “ишга тушириладиган” сарф нормалари сифатида ҳисобдан чиқариш далолатномаси асосида ҳисобдан чиқарилади.

Сўнгра ишга тушириладиган сарф нормалари асосида калькуляция тузилади. Уни корхона раҳбари тасдиқлайди ва кейинчалик сарфларни назорат қилиш учун молия бўлимига топширади.

Қуйидагилар сиз синов маҳсулотини қанчалик пухта ишлаб чиқаришингиз ва калькуляцияни қанчалик аниқ тузишингизга боғлиқ:

  • маҳсулотнинг таннархи ва нархи;
  • сарфланадиган материаллар сонида оғишларнинг сабаби.

Катта  миқдорда хом ашёга эга корхонада ҳар ойда инвентаризация ўтказишни тавсия қиламан. Молиявий назоратчи албатта аниқланган ортиқча ва камомадларнинг сабабларини таҳлил қилиши шарт - айбдорларни аниқлаш, зарурат бўлганда калькуляцияга ўз вақтида ўзгартиришлар киритиш ва ҳ.к. мақсадида.

  • солиқ ҳисоби ва солиқ юки.

Муаллифнинг фикрига кўра, табиий камайиши нормаларидан ортиқча материаллар йўқолиши фойда солиғи бўйича чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади .

  • харидлар бюджети ва пул маблағлари бюджетини тузиш.

Агар сарф нормалари нотўғри белгиланган бўлса, корхона омборда зарур ҳажмда хом ашё мавжуд бўлмаган вазиятда қолиши мумкин. Бу етказиб бериш муддатларини бузишга, ҳамкорлар ва ишга доир обрўйини йўқотишга олиб келиши мумкин”.

Мисол
Қайтарилмайдиган йўқотишлар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади
Компания маҳсулот ишлаб чиқаради. 1 бирлик маҳсулот учун сарф нормалари:

100% хом ашё – 10 кг.

Маҳсулот бирлигининг таннархи = хом ашё нархи + қайта ишлаш харажатлари (меҳнат, ИТСИ)) = 12 000 сўм

Тайёр маҳсулотнинг чиқиши – 30%

3 кг

Сотиш/қайта ишлаш мумкин бўлмаган техник чиқиндилар – 50%

5 кг

Қайтарилмайдиган йўқотишлар (кўринмайдиган куйинди) – 20%

2 кг

Бир ой давомида 500 маҳсулот бирликлари ишлаб чиқарилди.

Хўжалик муомаласининг мазмуни 

Сумма, сўм

Дебет

Кредит

Ҳисоб-китоб

Хом ашё цехга қайта ишлашга топширилди

60 000 000

2010

1010

6710

6510

0230

10 кг х 12 000 сўм х 500 бирлик

Омборга тайёр маҳсулот кирим килинди

60 000 000

2810

2010

500 бирлик 3 кг дан

Сотиш/қайта ишлаш мумкин бўлмаган техник чиқиндилар

0



5 кг х 500 бирлик = 2 500 кг

Қайтарилмайдиган йўқотишлар қиймати тайёр маҳсулот таннархига киритилади.

1 бирлик тайёр маҳсулотнинг таннархи = 60 000 000 : 500 бирлик = 120 000 сўм.

Кейинчалик сотиш ва қайта ишлашга яроқсиз бўлган техник чиқиндилар қийматга эга эмас. Бунда корхона утилизацияга қадар уларнинг миқдорий ҳисобини юритиши керак.