Чет эллик мутахассисга квартира ижара ҳақини корхона тўласа, ЖШДС ставкаси қандай бўлади

preview

Корхонада чет эллик юқори малакали мутахассис ишлайди. Корхона унинг учун квартира ижара ҳақини тўлайди. Унинг моддий наф кўринишидаги даромадига қандай – 12% ёки 6% солиқ ставкасида солиқ солиш лозимлиги ҳақида «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА махсус buxgalter.uz учун тушунтириш берди:

 

– Биринчи навбатда Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатларнинг малакали мутахассислари томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4008-сон қарорига мувофиқ, қуйидаги жисмоний шахслар юқори малакали мутахассислар деб тан олинишини ёдда тутиш лозим:

  • халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (рўйхати Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланади) рейтингида биринчи 1 000 ўринни эгаллайдиган олий таълим муассасаларини битирган;
  • эътироф этилган мутахассислик ёки дипломдаги мутахассислик бўйича 5 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлган;
  • Ўзбекистонда меҳнат фаолиятига жалб қилиш шартлари йилига 60 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган суммада иш ҳақи (мукофот) олишни назарда тутувчи.

2019 йил 1 январдан бошлаб юқори малакали мутахассислардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи белгиланган ставканинг 50%и миқдорида ундирилади . Бунда ходимнинг айбли ҳаракатлари натижасида меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, қўлланилган солиқ имтиёзига асосан тўланмаган солиқ суммаси Давлат бюджетига ходимдан ундирилади.

Шу тариқа, шахс юқори малакали мутахассис мақомига мувофиқ келса, унинг моддий наф кўринишидаги даромадларига нисбатан 6% миқдоридаги ЖШДС ставкаси қўлланилади.

Эътибор беринг
Ушбу имтиёз 2023 йил 1 январгача амал қилади .

Ташкилотингиз штатида чет элликлар бўлса, қуйидаги тавсиялар билан танишиб чиқинг: