Даволаниш учун қандай ёрдамга солиқлар солинади, қайсиларига – солинмайди

preview

“Корхона ўз ходимлари ҳамда бошқа шахсларнинг даволаниши учун ёрдам кўрсатади. Мазкур норма жамоа шартномасида мавжуд”.

Ушбу вазиятда қандай солиқ оқибатлари юзага келишини солиқ маслаҳатчиси, “Норма” эксперти Татьяна БЕЛОУСОВА тушунтирди:

Эътибор беринг

Муҳим тушунтиришлардан ҳеч бирини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– Юридик шахс ўз ходимларига ҳамда корхонанинг ходимлари бўлмаган шахсларга даволаниш учун ёрдам кўрсатишга ҳақлидир, башарти бу локал ҳужжатларга зид бўлмаса. Асослар рўйхати, ёрдам кўрсатиш миқдорлари ва тартиби одатда меҳнат, жамоа шартномаларида ёки масалан, Моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисида низомда белгиланади.

Қоидага кўра, кўрсатиладиган ёрдам иш ва унинг натижаларига боғлиқ эмас. Бу – ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлмаган тўловлар, бундан СКнинг 372-моддаси 4-бандида назарда тутилган рағбатлантириш хусусиятига эга моддий ёрдам мустасно. Бундай моддий ёрдам меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар жумласига киради.

Ёрдам кўрсатиш чоғида қуйидагиларни тавсия қиламиз:

1) жисмоний шахсдан ариза олиш;

2) тўлов учун бухгалтерияга буйруқ расмийлаштириш;

3) мазкур вазиятни тасдиқловчи, асословчи ҳужжатларга эга бўлиш.

 

Олувчилар тоифалари бўйича энг кўп учрайдиган даволаниш учун ёрдам турларини ва унинг солиқ оқибатларини кўриб чиқамиз: 

Тоифа

Даромаднинг тури

ЖШДС

Ижтимоий солиқ

Фойда солиғи

Ёрдам олувчилар – корхонанинг ходимлари

1. Даволаниш учун моддий ёрдам

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад, рағбатлантириш хусусиятига эга тўлов

ЖШДС солинади

Ижтимоий солиқ солинади

Агар корхонанинг локал ҳужжатларида назарда тутилган бўлса ва иқтисодий жиҳатдан ўзини оқласа, чегириб ташланадиган харажатдир

2. Меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллиги ёхуд соғлиғига бошқача тарзда шикаст етганлиги билан боғлиқ ҳолда кўрсатиладиган моддий ёрдам

Бошқа даромад

Солиқ даври мобайнида МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда ЖШДС солинмайди

Ушбу суммадан ортиқча суммага – ЖШДС солинади

Ижтимоий солиқ солинмайди

Агар корхонанинг локал ҳужжатларида назарда тутилган бўлса ва иқтисодий жиҳатдан ўзини оқласа, чегириб ташланадиган харажатдир

Ёрдам олувчилар – корхонанинг ходимлари ва уларнинг болалари

3. Соғлиқни сақлаш ташкилотларига амбулатория ва (ёки) стационар тиббий хизмат кўрсатилганлиги, даволаганлик учун иш берувчи томонидан тўланган пул маблағлари

Моддий наф тарзидаги даромад

Ёрдам миқдоридан қатъи назар ЖШДС солинмайди

Ижтимоий солиқ солинмайди

Чегириб ташланмайдиган харажат

4. Соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ёзиб берилган ҳужжатлар асосида тиббий хизмат кўрсатилганлиги, даволанганлиги учун ходимга (унинг оила аъзоларига) тўланган пул маблағлари

Моддий наф тарзидаги даромад

ЖШДС солинмайди *

Ижтимоий солиқ солинмайди

Чегириб ташланмайдиган харажат

Ёрдам олувчилар – мазкур корхонанинг собиқ ходимлари (ишламаётган пенсионерлар, меҳнат қобилиятини йўқотган, ногиронлик пенсиясини олаётган шахслар)

5. Даволаниш учун ёрдам

Бошқа даромад

Солиқ даври мобайнида МҲЭКМнинг 2,11 бараваригача миқдорда ЖШДС солинмайди

Ушбу суммадан ортиқча суммага – ЖШДС солинади

Ижтимоий солиқ солинмайди

Чегириб ташланмайдиган харажат

Ёрдам олувчилар – қолган жисмоний шахслар тоифалари

6. Даволаниш учун ёрдам, шунингдек соғлиқни сақлаш ташкилотларига амбулатория ва (ёки) стационар тиббий хизмат кўрсатилганлиги, даволаганлик учун тўланган суммалар

Моддий наф тарзидаги даромадлар

ЖШДС солинади

Ижтимоий солиқ солинмайди

Чегириб ташланмайдиган харажат


 Эътибор беринг!

Соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ёзиб берилган ҳужжатлар асосида ходимга пул маблағларини бериш чоғида ундан у томондан тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи чеклар ёки квитанцияларни олинг. Маблағларнинг даволаниш ва тиббий хизмат кўрсатишга мақсадли сарфланганлигини ҳақиқатда тасдиқловчи ушбу ҳужжатларсиз корхона берилган суммадан ЖШДСни ушлаб қолиши ва ижтимоий солиқни ҳисоблаши керак.