2023 йил 1 декабрдан МҲЭКМ оширилганидан кейин моддий ёрдам ва ЖШДС қандай ўзгаради

preview

Материалда:

– моддий ёрдам ҳақида нималарни билиш муҳим;
– қандай моддий ёрдамга ЖШДС солинмайди;
– қандай қилиб моддий ёрдамни ҳисоблаб чиқариш ва ЖШДС бўйича имтиёзни йил мобайнида қўллаш мумкин;
– агар йил мобайнида 4,22 МҲЭКМ миқдорида моддий ёрдам берилган бўлса, моддий ёрдамни қайта ҳисоблаш лозимми.

2023 йил май–ноябрь ойларида МҲЭКМ 980 000 сўмни ташкил этди. 1 декабрдан бошлаб эса 1 050 000 сўм бўлади. Ушбу ўзгаришларни ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботда қандай акс эттиришни “Норма” экспертлари Татьяна ЛИМАРЕВА ва Дилором САИДОВА тушунтиришди.

Ҳар куни бухгалтерия ҳисоби, солиқлар ва ҳисобот бўйича янги материалларни ўқиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

Моддий ёрдам ҳақида нималарни билиш муҳим

Иш берувчи бола туғилганда, оила аъзоси вафот этганда, табиий офатда ва бошқа шунга ўхшаш ҳолларда корхона ходимларига ва корхонада ишламайдиган бошқа шахсларга моддий ёрдам кўрсатишга ҳақли. Моддий ёрдам, қоидага кўра:

  • жисмоний шахснинг фаолияти ва унинг натижалари билан боғлиқ эмас;
  • ноишлаб чиқариш хусусиятидаги тўлов ҳисобланади.

Солиқ кодексининг 372-моддаси 4-бандида назарда тутилган рағбатлантириш хусусиятига эга моддий ёрдам истисно ҳисобланади. Ишлаб чиқариш ходимларига хўжалик юритувчи субъектнинг мукофотлаш тўғрисидаги низомида назарда тутилган бундай моддий ёрдам ишлаб чиқариш таннархига олиб борилади .
 
Моддий ёрдам иш ҳақидан фарқли ўлароқ, мажбурий хусусиятга эга эмас: агар корхонада бундай имконият мавжуд бўлса, иш берувчи уни тўлаши мумкин.
 
Тўлов учун асослар рўйхати, моддий ёрдам кўрсатиш миқдори ва тартибини меҳнат ёки жамоа шартномасида ёхуд корхонанинг бошқа ички ҳужжатида белгиланг.
 
Корхонангизда моддий ёрдам бериш бўйича белгиланган қоидалар мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам сиз моддий ёрдам ажратишингиз мумкин. Жисмоний шахснинг аризаси ва раҳбарнинг буйруғи бу ҳолда асос бўлади.
 
Агар белгиланган ҳолларда моддий ёрдам кўрсатиш меҳнат ёки жамоа шартномасида ёхуд бошқа ички ҳужжатда назарда тутилган бўлса, бу ходимга ушбу ҳолатлар содир бўлганда иш берувчидан уни тўлашни талаб қилиш ҳуқуқини беради.

2023 йил 1 декабрдан бошлаб ҳисоб-китобларда қайси БҲМ ва МҲЭКМ қўлланилади –«Норма» экспертлари сизга қулай бўлиши учун БҲМ ва МҲЭКМ қўлланадиган вазиятларни жадвалга йиғди.

Қандай моддий ёрдамга ЖШДС солинмайди

ЖШДС ушлаб қолинмайдиган моддий ёрдам тури

ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш учун лимит

Фавқулодда ҳолатлар муносабати билан

Етказилган зарарлар суммаси доирасида даромад ҳисобланмайди 

Вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга

Календарь йил учун 4,22 МҲЭКМгача  – моддий ёрдамнинг ушбу тури бўйича моддий ёрдамнинг бошқа турлари бўйича тўланадиган суммалардан қатъи назар

Ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллиги ёхуд соғлиғига бошқача тарзда шикаст етганлиги билан боғлиқ ҳолда

Календарь йил учун 4,22 МҲЭКМгача  – моддий ёрдамнинг кўрсатилган суммалари бўйича барча тўловларнинг умумий суммасига қўлланади

Бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан тўловлар

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш

Илгари мазкур иш берувчининг ходимлари бўлган ишламаётган пенсионерлар ва меҳнат қобилиятини йўқотган шахслар, вафот этган ходимнинг оила аъзоларига кўрсатилган моддий ёрдам

Календарь йил учун 2,11 МҲЭКМгача  – совғалар ва бошқа турлардаги ёрдамнинг умумий суммасига қўлланади

Buxgalter PROда моддий ёрдам – моддий ёрдамни қандай тўлаш ҳақида амалиётдаги ўзига хос жиҳатлар ва мисоллар билан экспертлар мақолалари туркуми

Қандай қилиб моддий ёрдамни ҳисоблаб чиқариш ва ЖШДС бўйича имтиёзни йил мобайнида қўллаш мумкин

Шартли мисолда йил мобайнида солиқ базаси ва ЖШДС ўзгаришини кўриб чиқамиз. Корхона ходимга умумий суммада – 10 млн сўм моддий ёрдам тўлади, деб фараз қиламиз:

  • январда – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун – 4 млн сўм (қонун ҳужжатларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам кўрсатиш даврийлиги ва  вақти тартибга солинмаган);
  • июнда - фарзанд туғилиши муносабати билан – 3,0 млн сўм;
  • декабрда – қизининг никоҳ тўйи муносабати билан – 3,0 млн сўм.

1. Январда моддий ёрдам тўлашда ЖШДСни ҳисоблаб чиқарамиз.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам – бу жисмоний шахснинг бошқа даромади .

Моддий ёрдам тўлаш санасида, январда:

  • солиқ солинмайдиган чегара 4,22 МҲЭКМни ташкил этган ;
  • МҲЭКМ - 920 000 сўмга тенг бўлган.

Имтиёзли даромаднинг суммаси 3 882 400 сўмни (920 000 х 4,22) ташкил этади.

Тўланган моддий ёрдам имтиёзли даромаддан 117 600 сўмга (4 000 000 – 3 882 400) ошади. Фарққа 12% ЖШДС ставкасини қўллаймиз. Солиқ суммаси 14 112 сўмни ташкил этади.

2. МҲЭКМ оширилиши муносабати билан ҳисобланган ЖШДСни қайта ҳисоблаймиз.

2023 йил 1 майдан бошлаб МҲЭКМ 980 000 сўмга тенгдир.

ЖШДС ҳар ойда ўсиб борувчи якун билан ҳисоблаб чиқарилиши боис, имтиёзли даромадни оширилган МҲЭКМдан келиб чиққан ҳолда қайта ҳисоблаб чиқарамиз ва илгари ҳисобланган солиққа тузатиш киритамиз.

МҲЭКМ май ойида оширилгандан кейин солиқ солинмайдиган даромад 4 135 600 сўмни (4,22 х 980 000) ташкил этади.

Солиқ солинадиган даромад нолга тенг, сабаби имтиёзли моддий ёрдам суммаси ходимга жорий йилнинг январь ойида тўланган моддий ёрдам суммасидан ошган.

Ходимда илгари ушлаб қолинган 14 112 сўм солиқ суммасига тузатиш киритиш (қайтариш) амалга оширилади.

Ипотекани сўндиришда ЖШДС бўйича имтиёз қандай қўлланилади – батафсил билишни истайсизми? Мақолага ўтинг

3. Июнда ходимга фарзанд туғилиши муносабати билан иккинчи моддий ёрдам тўланди.

Фарзанд туғилиши муносабати билан моддий ёрдам – бу жисмоний шахснинг бошқа даромади . Солиқ солинмайдиган чегара 4,22 МҲЭКМни ташкил этади .

Июнь ойида МҲЭКМ ўзгарганлигини ҳисобга олган ҳолда имтиёзли чегара - 4 135 600 сўмни (980 000 х 4,22) ташкил этади.

Иккинчи моддий ёрдам ҳисоблангандан кейин унинг умумий суммаси 7 млн сўмни ташкил этди ва 2 864 400 сўм (7 000 000 – 4 135 600) миқдорида солиқ солинадиган даромад ҳосил бўлди.

2023 йил июнь учун 12% ставка бўйича ЖШДСни ушлаб қоламиз:

2 864 400 х 12% = 343 728 сўм.

4. Декабрь ойида мазкур ходимга фарзанди никоҳдан ўтиши (қизининг никоҳ тўйи) муносабати билан учинчи моддий ёрдам тўланди.

Ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан моддий ёрдам – бу жисмоний шахснинг бошқа даромади . Солиқ солинмайдиган чегара 4,22 МҲЭКМни ташкил этади .

Декабрь ойида МҲЭКМ ўзгарганлигини ҳисобга олган ҳолда имтиёзли чегара – 4 431 000 сўмни (1 050 000 х 4,22) ташкил этади.

Учинчи моддий ёрдам ҳисоблангандан кейин унинг умумий суммаси 10 млн сўмни ташкил этди ва 5 569 000 сўм (10 000 000 – 4 431 000) миқдорида солиқ солинадиган даромад ҳосил бўлди.

2023 йил декабрь учун 12% ставка бўйича ЖШДСни ушлаб қоламиз:

5 569 000 х 12 % = 668 280 сўм.

Яққолроқ кўриниши учун барча ҳисоб-китобларни жадвалга тўплаймиз:

Ой

Сумма, сўм

МҲЭКМ

Имтиёз чегараси МҲЭКМда

Имтиёзли сумма

Солиқ солинадиган даромад

ЖШДС (12 %)

ЖШДСга тузатиш киритиш

Январь

4 000 000

920 000

4,22

3 882 400

117 600

14 112

Май

980 000

4,22

4 135 600

0

14 112

Июнь

7 000 000

980 000

4,22

4 135 600

2 864 400

343 728

Декабрь

10 000 000

1 050 000

4,22

4 431 000

5 569 000 

668 280 

 5. Ҳисоботда акс эттирамиз.

Январда: 4 млн сўм моддий ёрдам ҳисобланди. ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 2-иловада фақат имтиёзли қисмини – 4,22 МҲЭКМни кўрсатамиз.

Ҳисоб-китобга 2-илова

Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари

ЁЙИЛМАСИ

Кўрсаткич номи

Сатр коди

Имтиёзлар қўлланилган жисмоний шахслар сони

Даромад суммаси

Имтиёзлар суммаси - жами (020-сатр + 050-сатр)

010

X

3 882 400

шу жумладан:

X

X

а) СКга мувофиқ - жами (030-сатр + 040-сатр):

020

X

3 882 400

–СКнинг 378-моддаси бўйича (банди ва имтиёз мазмуни кўрсатилади) (0301 - 03…-сатрлар йиғиндиси) *

030

X

3 882 400

шу жумладан:

X

X

102901 – (СК 378-м.) 1-банд 3-хатбошиси СКнинг 377-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда моддий ёрдам суммалари, – солиқ даври учун МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда

0301

1

4,22 х 920 000 = 3 882 400

Майда: МҲЭКМ ўзгарди (980 000 сўм). Энди моддий ёрдамнинг барча суммасини кўрсатамиз – 4 млн сўм.

Ҳисоб-китобга 2-илова

Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари

ЁЙИЛМАСИ

Кўрсаткич номи

Сатр коди

Имтиёзлар қўлланилган жисмоний шахслар сони

Даромад суммаси

Имтиёзлар суммаси - жами (020-сатр + 050-сатр)

010

X

4 000 000

шу жумладан:

X

X

а) СКга мувофиқ - жами (030-сатр + 040-сатр):

020

X

4 000 000

–СКнинг 378-моддаси бўйича (банди ва имтиёз мазмуни кўрсатилади) (0301 - 03…-сатрлар йиғиндиси) *

030

X

4 000 000

шу жумладан:

X

X

102901 – (СК 378-м.) 1-банд 3-хатбошиси СКнинг 377-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда моддий ёрдам суммалари, – солиқ даври учун МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда

0301

1

4 000 000

0302

Июнда: иккинчи моддий ёрдам ҳисобланди. Моддий ёрдамнинг умумий суммаси 7 млн сўмни ташкил этди. У солиқ солинмайдиган суммадан ошиши боис, фақат 4,22 МҲЭКМни кўрсатамиз.

Ҳисоб-китобга 2-илова

Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари

ЁЙИЛМАСИ

Кўрсаткич номи

Сатр коди

Имтиёзлар қўлланилган жисмоний шахслар сони

Даромад суммаси

Имтиёзлар суммаси - жами (020-сатр + 050-сатр)

010

X

4 135 600

шу жумладан:

X

X

а) СКга мувофиқ - жами (030-сатр + 040-сатр):

020

X

4 135 600

–СКнинг 378-моддаси бўйича (банди ва имтиёз мазмуни кўрсатилади) (0301 - 03…-сатрлар йиғиндиси) *

030

X

4 135 600

шу жумладан:

X

X

102901 – (СК 378-м.) 1-банд 3-хатбошиси СКнинг 377-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда моддий ёрдам суммалари, – солиқ даври учун МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда

0301

1

4,22 х 980 000 = 4 135 600

0302

Декабрда: учинчи моддий ёрдам ҳисобланди. Моддий ёрдамнинг умумий суммаси 10 млн сўмни ташкил этди. У солиқ солинмайдиган суммадан ошиши боис, фақат 4,22 МҲЭКМни кўрсатамиз.

Ҳисоб-китобга 2-илова

Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари

ЁЙИЛМАСИ

Кўрсаткич номи

Сатр коди

Имтиёзлар қўлланилган жисмоний шахслар сони

Даромад суммаси

Имтиёзлар суммаси - жами (020-сатр + 050-сатр)

010

X

4 431 000

шу жумладан:

X

X

а) СКга мувофиқ - жами (030-сатр + 040-сатр):

020

X

4 431 000

–СКнинг 378-моддаси бўйича (банди ва имтиёз мазмуни кўрсатилади) (0301 - 03…-сатрлар йиғиндиси) *

030

X

4 431 000

шу жумладан:

X

X

102901 – (СК 378-м.) 1-банд 3-хатбошиси СКнинг 377-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда моддий ёрдам суммалари, – солиқ даври учун МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда

0301

1

4,22 х 1 050 000 = 4 431 000

0302

Эътибор беринг

Ҳисобланган моддий ёрдам суммасини (январь-май ойларида – 4 млн сўм, июнда – 7 млн сўм, декабрда – 10 млн сўм) қуйидагиларда акс эттиришни унутманг:

  • ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби 012-сатрида “Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадлар (СКнинг 375 (дивиденд ва фоизлардан ташқари), 376 ва 377-моддалари) (Ҳисоб-китобга 6-илованинг 5-устуни);
  • Ҳисоб-китобга 6-илова шаблони 5-устуни – “Ҳар бир жисмоний шахс кесимида ҳисобланган мулкий (дивиденд ва фоизлардан ташқари), моддий наф тарзидаги даромадлар, бошқа даромадлар ҳамда ЖШДС тўғрисида маълумот”.

Агар йил учун 4,22 МҲЭКМ миқдорида моддий ёрдам берилган бўлса, йил мобайнида МҲЭКМ ўзгарган тақдирда уни қайта ҳисоблаш лозимми

Корхона СКнинг 377-моддаси 10-бандига асосан ҳолатлар бўйича ходимларга моддий ёрдамнинг имтиёзли суммасини қатъий СКнинг 378-моддаси 1-моддасида белгиланган нормалар – йил учун 4,22 МҲЭКМ доирасида ҳисоблайди ва тўлайди. Бундай тартиб корхонанинг ички ҳужжатида акс эттирилган бўлиши ва унда йил мобайнида МҲЭКМ ўзгарган тақдирда моддий ёрдам суммаси қайта ҳисоб-китоб қилиниши лозимлиги кўрсатилиши керак, деб ҳисоблаймиз.

Мисол учун, ходимга бола туғилиши муносабати билан жорий йилнинг июнь ойида моддий ёрдам ҳисобланди ва тўланди – 4 135 600 сўм (980 000 х 4,22). Йил мобайнида ходим бошқа моддий ёрдам олмади.

Декабрь ойида МҲЭКМ суммаси ошди ва 1 050 000 сўмни ташкил этди. Тегишинча, МҲЭКМга боғланган ҳолда белгиланган моддий ёрдам суммаси ҳам ўзгаради ва 4 431 000 сўмни (1 050 000 х 4,22) ташкил этади.

Бу ҳолда корхона йил мобайнида МҲЭКМнинг ўзгаришидан келиб чиққан ҳолда имтиёзли моддий ёрдамнинг қўшимча суммасини ҳисоблаши ва декабрь ойида ходимга қўшимча тўловни амалга ошириши шарт – 295 400 сўм (4 431 000 – 4 135 600).

2023 йилда ЖШДС ва ижтимоий солиқни қандай тўлаймиз, бу ҳақда buxgalter.uzдаги мақолада берилган тушунтиришни ўқинг.

Ҳисоботда қандай акс эттирилади

Июнда: моддий ёрдам ҳисобланди – 4 135 600 сўм. (4,22 МҲЭКМ). Уни йил бошидан ўсиб борувчи якун билан июнь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 2-иловада акс эттирамиз.

Ҳисоб-китобга 2-илова

Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари

ЁЙИЛМАСИ

Кўрсаткич номи

Сатр коди

Имтиёзлар қўлланилган жисмоний шахслар сони

Даромад суммаси

Имтиёзлар суммаси - жами (020-сатр + 050-сатр)

010

X

4 135 600

шу жумладан:

X

X

а) СКга мувофиқ - жами (030-сатр + 040-сатр):

020

X

4 135 600

– СКнинг 378-моддаси бўйича (банди ва имтиёз мазмуни кўрсатилади) (0301 - 03…-сатрлар йиғиндиси) *

030

X

4 135 600

шу жумладан:

X

X

102901 – (СК 378-м.) 1-банд 3-хатбошиси СКнинг 377-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда моддий ёрдам суммалари, – солиқ даври учун МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда

0301

1

(4,22 х 980 000) = 4 135 600

0302

Декабрда: имтиёзли моддий ёрдам суммаси қайта ҳисобланади ва 4 431 000 сўмни ташкил этади. Уни йил бошидан ўсиб борувчи якун билан декабрь учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 2-иловада акс эттирамиз.

Ҳисоб-китобга 2-илова

Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари

ЁЙИЛМАСИ

Кўрсаткич номи

Сатр коди

Имтиёзлар қўлланилган жисмоний шахслар сони

Даромад суммаси

Имтиёзлар суммаси - жами (020-сатр + 050-сатр)

010

X

4 431 000

шу жумладан:

X

X

а) СКга мувофиқ - жами (030-сатр + 040-сатр):

020

X

4 431 000

–СКнинг 378-моддаси бўйича (банди ва имтиёз мазмуни кўрсатилади) (0301 - 03…-сатрлар йиғиндиси) *

030

X

4 431 000

шу жумладан:

X

X

102901 – (СК 378-м.) 1-банд 3-хатбошиси СКнинг 377-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда моддий ёрдам суммалари, – солиқ даври учун МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда

0301

1

4,22 х 1 050 000 = 4 431 000

0302

Эътибор беринг

Ҳисобланган моддий ёрдам суммасини (июнда – 4 135 600 сўм, декабрда эса – 4 431 000 сўм) қуйидагиларда акс эттиришни унутманг: