Ўзбекистон резиденти бўлган чет эллик хориждаги даромади тўғрисида ҳисобот топширадими

preview

“Чет эллик Ўзбекистонда доимий асосда ишлайди. Кейинчалик Ўзбекистоннинг солиқ агентига айланишни режалаштирмоқда.

У Ўзбекистоннинг ташқарисидаги фаолияти тўғрисида Ўзбекистоннинг солиқ органларига ҳисобот топшириши керакми?”

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

 

Ҳар куни бухгалтерия ҳисоби, солиқлар ва ҳисобот бўйича янги материалларни ўқиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Чет эллик ЎзР резидентига айланмагунча барча даромадлар, шу жумладан Ўзбекистоннинг ташқарисида олинган даромадлар бўйича ҳисобот топшириш керак эмас .

Аммо чет эллик резидентга айланган заҳоти, у резидентга айланган солиқ даври учун ретроспектив тарзда унда барча даромадларни, шу жумладан Ўзбекистоннинг ташқарисида олинган даромадларни декларациялаш мажбурияти пайдо бўлади .

Тегишли мақоми ўзига нисбатан белгиланган солиқ даври бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай кетма-кет 12 ойлик давр давомида жами 183 кун ва ундан кўпроқ Ўзбекистонда бўлган жисмоний шахслар солиқ резидентларига айланади .

Норезидентлар Ўзбекистондаги манбалардан олинадиган даромадлардан солиқлар тўлайди. Солиқни бунда даромадларни тўлаш манбаи бўлган солиқ агенти ушлаб қолади .

Агар чет эллик резидентга айланган бўлса, у доимий яшаш жойи бўйича солиқ органига ҳар йили 1 апрелга қадар жами даромад, шу жумдалан Ўзбекистондан ташқаридаги фаолиятдан олинган даромад тўғрисида декларация тақдим этиши шарт . Агар чет эллик даромадлар олган ва улардан солиқ ушлаб қолинган бўлса, солиқ агенти унга тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган солиқ суммалари тўғрисида маълумотномани тақдим этади .

Агар ушбу жисмоний шахснинг даромадларидан чет давлатда солиқ ушлаб қолинган ва ушбу давлат билан Ўзбекистонда иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида битим мавжуд бўлса, тўланган солиқ жисмоний шахс томонидан жами даромад тўғрисида декларация тақдим этилганда Ўзбекистоннинг солиқ органлари томонидан ҳисобга олинади .