Фойдаланилмаётган НКМни рўйхатдан чиқариш масаласи: тадбиркорлар қандай қилиб муаммолардан қочишлари мумкин?

preview

Солиқ органлари бир ой давомида фойдаланилмаётган назорат-касса машиналарини ҳисобдан чиқариши тўғрисидаги материал эълон қилинганидан сўнг биз buxgalter.uz сайтида ушбу масала бўйича муқобил фикрни жойлаштириш таклифини олдик.

«GAROV TARAQQIYOT NKM» МЧЖ таъсисчиси Владимир ГИБЕЛЬ назорат-касса техникаси эгалари билан ўз тавсиялари билан ўртоқлашди:

Эътибор беринг

Янги тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналга обуна бўлинг.

 

1. НКМни ким ҳисобдан чиқаради

«Солиқ қўмитасининг февраль ойидаги сўнгги хабарномаларини олгандан кейин онлайн-НКТ эгалари нима қилишлари керак» номли мақолада онлайн-НКТни солиқ органлари эмас, балки ТХКМ ҳисобдан чиқариши айтилган. Бу икки йўл билан содир бўлиши мумкин – солиқ органлари ТХКМга мурожаат қилади ва НКМни ҳисобдан чиқаришни сўрайди ёки ТХКМнинг ўзи солиқ органига мурожаат қилади, розилик олади ва аппаратни ҳисобдан чиқаради.

Бунга қўшилмайман. 23-сонли ВМҚнинг ўзида бошқача ёзилган:

«<...> 26-банд (Онлайн-НКМ ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом, – таҳр. изоҳи) қуйидаги мазмундаги иккинчи банд билан тўлдирилсин:

«Тадбиркорлик субъектини топиш имконимавжуд бўлмаган тақдирда (рўйхатдан ўтган жойида, яшаш манзилида мавжуд бўлмаса ва бошқа ҳолларда), солиқ органи маълумоти асосида рўйхатдан чиқарилиши мумкин. Бунда рўйхатдан чиқарилган онлайн-НКМ ёки виртуал касса тўғрисидаги маълумотлар солиқ органи томонидан 24 соат ичида ахборот тизими орқали ТХКМга юборилади».

Хулоса: солиқ органлари НКТни мустақил равишда ҳисобдан чиқаришлари ва шундан сўнг 24 соат ичида тегишли ТХКМни хабардор қилишлари мумкин.

 

2. НКТси ҳисобдан чиқарилмаслиги учун тадбиркор нима қилиши керак

Ўйлайманки, агар ижара шартномаси амалда бўлса ва E-ijara тизимида тўғри рўйхатдан ўтказилган бўлса, ҳеч ким бундай тадбиркорнинг НКТни рўйхатдан чиқармайди. Аммо тадбиркор жойини ўзгартирган бўлса, муаммолар юзага келиши мумкин.

Шу сабабли эслатиб ўтмоқчиманки, Онлайн-НКМни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 25-бандида таъкидланишича, онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса рўйхатдан ўтказилган турғун шохобча манзили ўзгарган тақдирда, тадбиркорлик субъекти 3 иш куни ичида ўзи келиб ёки электрон шаклда бу ҳақда ТХКМга ариза тақдим этади. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотларга тегишли ўзгартиришлар киритиш учун унга янги манзил бўйича стационар шохобча мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаларини илова қилади.

Бундан ташқари, тадбиркор ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган бўлса, бу ҳақда солиқ органларини ихтиёрий равишда my3.soliq.uz сайти орқали хабардор қилишни тавсия этмоқчиман. Бу объектда даромад ёки вакиллар йўқлиги ҳақидаги саволларни олиб ташлайди.

Аввалроқ эълон қилинган мақолада ёзилишича:

«Бундай мазмундаги аризалар тадбиркорлик субъектининг фаолияти тўхтатитб турилганда ҳам ТХКМга тақдим этилади <...>»

Аммо НҲҲда бундай талаблар мавжуд эмас ва ТХКМ тадбиркорнинг фаолияти ёки фаолиятсизлигини назорат қилиш ҳуқуқига эга эмас.

Тадбиркорнинг НКТси ҳисобдан чиқарилмаган тақдирда у нима қилиши керак? Менимча, унга қуйидагилар муҳим:

1) техник хизмат кўрсатиш маркази ушбу вазиятни тузатиши учун ўз ТХКМга манзили ўзгарганлиги ёки онлайн-НКТни нотўғри ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида тезкор хабардор қилиш;

2) тадбиркор ғойиб бўлган тақдирда эндиликда ТХКМнинг ўзи ҳам:

  • шартномани бир томонлама тартибда (шартнома шартларига мувофиқ) бекор қилиши;
  • солиқ идорасига ушбу тадбиркорни топа олмаганини, у савдо шохобчаси жойлашган жойда йўқлигини маълум қилиши мумкин. Бу ҳолда солиқ идораси ушбу маълумотни тасдиқлаши мумкин (ижара шартномасининг муддати тугаган ва ҳ.к.). Шу хат билан ТХКМ аппаратни ҳисобдан чиқаради.

Шунинг учун мен бу масалада ҳамкасбим Рустам Ёқубовнинг фикрига қўшиламан: агар тадбиркор объектив сабабларга кўра (мавсумий иш, ишлаб чиқаришнинг қандайдир ўзига хос хусусиятлари ёки касса техникасидан фойдаланишни вақтинча тўхтатиб туришга олиб келадиган бошқа ҳолатлар, масалан, товарнинг келиб тушиши кечикиши ва ҳ.к.) ўз касса аппаратидан фойдаланмаётган бўлса, яхшиси ТХКМни маълум бир вақт давомида ўз касса аппаратидан фойдаланмаслигингиз ҳақида хабардор қилганингиз маъқул.


3. Фискал модулни қайтариш тўғрисидаги билдиришнома нимани билдиради?

23-сон ВМҚда шундай дейилган:

« (Онлайн-НКМ ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди - таҳр.) қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12. Тадбиркорлик субъекти тугатилган, шунингдек, фискал модул яроқсиз ҳолатга келган, амал қилиш муддати тугаган, хотираси маълумотлар билан тўлган, ёхуд фискал модул ўрнатилган онлайн-НКМ ёки виртуал касса рўйхатдан чиқарилган ҳолларда, ушбу фискал модуллар тадбиркорлик субъекти томонидан ТХКМга тақдим қилинади.

ТХКМ яроқсиз ҳолатга келган, амал қилиш муддати тугаган, хотираси маълумотлар билан тўлган фискал модуллар ҳолатининг мувофиқлигини текшириб, амал қилиш муддати тугаган, хотираси маълумотлар билан тўлган ёки рўйхатдан чиқарилган онлайн-НКМ ва виртуал кассадаги чек маълумотларини операторнинг маълумотлар базасига юборилмай қолган қисмини юбориши шарт.

Рўйхатдан чиқарилган онлайн-НКМ ва виртуал кассанинг фискал модулини қайта ишлатиш ёки оператор маълумотлар базасига юборилган маълумотлар мувофиқлиги текширилиши учун фискал модул тадбиркорлик субъектига қайтарилади».

Шу билан бирга, эски таҳрирда қуйидагича эди:

«12. Тадбиркорлик субъекти тугатилган, шунингдек фискал модуль яроқсиз ҳолга келган, амал қилиш муддати тугаган,  хотираси маълумотлар билан тўлган ёхуд фискал модуль ўрнатилган онлайн-НКМ ёки виртуал касса рўйхатдан чиқарилган ҳолларда ушбу фискал модуллар тадбиркорлик субъекти томонидан ТХКМга қайтарилиши керак.» 

Хулоса: Низомнинг 12-бандидаги ТХКМга фискал модулни қайтариш тўғрисидаги талаб тўлиқ чиқариб ташланди. ТХКМ фақат барча фискал маълумотлар белгиланган жойга юборилганлигини текшириши ва фискал модулни тадбиркорга қайтариши керак.

 

Хулоса қиламан:

  • 12-банд бўйича – ушбу ўзгартиришлар жуда муҳим, чунки улар тадбиркорга фискал модулни ўзида сақлаш ва ҳар қандай вазиятда (сервердаги носозлик, ахборотнинг йўқолиши ва ҳ.к.) – ўзининг ҳақлигини исботлаш имконини беради. Биз ҳаммамиз коммунал хизмат учун квитанцияларимизни сақлаймиз ва баъзида бу жуда фойдали бўлади. Ушбу ўзгаришни давлатимизнинг тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жараёнига ёндашувини ривожлантиришда жуда муҳим босқич деб ҳисоблаш мумкин;
  • 26-банд бўйича – мазкур бандга киритилган қўшимча ушбу соҳада ўз фаолиятини аллақачон тўхтатган (тугатилган) кўплаб тадбиркорларнинг НКТларини тартибга солиш ва ҳисобдан чиқариш имконини беради. Бу тартибга солиш ва амалдаги НКМлар тўғрисида долзарб маълумотларни олиш, тўғри статистика ва прогнозларни, шу жумладан – тушумлар бўйича тузиш имконини беради. Бу ҳам тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашда муҳим жиҳатдир. Масалан, илгари ТХКМга тадбиркор келган ва узоқ вақт давомида ўзининг НКТни рўйхатдан ўтказа олмаган, чунки ушбу манзилда бир вақтлар у ерда ишлаган бошқа тадбиркорнинг НКТ бўйича ҳаракатсизлиги рўйхатдан ўтказилган. Тадбиркор эса масалани ҳал қилиш учун эски ижарачини топишга уринарди. Энди бино эгаси солиқ идорасига аввалги тадбиркор у ерда ишламаётганини ва у билан тузилган ижара шартномаси бекор қилинганини маълум қилиши кифоя. Ва - бу кейинчалик ўзларининг қора ишларини амалга ошириш учун НКТни рўйхатдан ўтказадиган виждонсиз тадбиркорларга қарши курашиш имконини беради.

 

 

Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ /uz/publish/doc/text213645_foydalanilmaetgan_nkmni_ruyhatdan_chiqarish_masalasi_tadbirkorlar_qanday_qilib_muammolardan_qochishlari_mumkin