Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
ЭРИ ва фискал модуль учун тўловлар: 2024 йилдаги реквизитлар
Материалда:
– ЭРИси учун тўлов;
– фискал модуль учун тўлов
Ўзбекистонда ЭРИси бериш учун қанча ва қандай тўлов тўланади
- жисмоний шахслар БҲМнинг 7 фоизини тўлайдилар. Жисмоний шахслар тўловни мобиль тўлов иловалари (Payme, Click, U-pay ва бошқалар) ёки банк кассаси орқали амалга оширишлари мумкин;
- юридик шахслар - БҲМнинг 10 фоизини тўлайдилар. Юридик шахслар пул кўчириш билан, банк кассаси, my.soliq.uzдаги шахсий кабинетнинг махсус хизмати орқали ва мобиль тўлов иловалари ёрдамида тўлашлари мумкин.
БҲМнинг амалдаги миқдорига бу ерда қаранг.
ЭРИсига пул ўтказиш билан тўлов учун реквизитлар:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ҳузуридаги "Янги технологиялар" илмий-ахборот маркази ДУК
Манзил: 100096, Тошкент ш., Муқимий кўчаси 166.
Тел.: 71-202-32-32, e-mail: [email protected]
Ҳ/р: 2021 0000 8004 3120 0009 «KAPITALBANK» АТБ Мирзо Улуғбек филиалида
МФО: 01018
СТИР: 201589463
ИФУТ: 58290
❖
ЭРИсини аутсорсерга топширмоқчи бўлсангиз нимани кўзда тутиш лозимлиги ҳақида сайтдаги янги мақолада ўқинг.
Қуйидагиларни ўқишни тавсия қиламиз:
Ўзбекистонда фискал модуль бериш учун қанча ва қандай тўлов тўланади
Тадбиркорлик субъектлари фискал модуль учун йилда 1 марта БҲМнинг 1 баравари миқдорида тўловни амалга оширадилар .
Шунингдек, нақд ёки нақдсиз шаклда, банк кассаси, my.soliq.uzдаги шахсий кабинет орқали ва SoliqUz мобиль илова ёрдамида турли усулларда тўловни амалга ошириш мумкин. Асосийси, тўловни амалга оширишда модуль тегишли бўлган жисмоний шахснинг ЖШШИРи ёки юридик шахснинг СТИРини кўрсатиш лозим, акс ҳолда тўлов ҳисобга олинмайди.
Фискал модулга пул кўчириш билан тўлов учун реквизитлар:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ҳузуридаги "Янги технологиялар" илмий-ахборот маркази ДУК
Манзил: 100096, Тошкент ш., Муқимий кўчаси 166.
тел.: 71-202-32-32, e-mail: [email protected]
Ҳ/р: 2021 0000 8004 3120 0009 «KAPITALBANK» АТБ Мирзо Улуғбек филиалида
МФО: 01018
СТИР: 201589463
ИФУТ: 58290
❖
Қандай қилиб онлай-кассани алмаштириш ва фискал модулни сақлаб қолиш мумкин ҳақида биз сайтдаги алоҳида мақолада батафсил гапириб берганмиз.
Қуйидагиларни ўқишни тавсия қиламиз
- Онлайн-НКМ (виртуал касса) билан қандай манзил бўйича ишлаш керак;
- Онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг узлуксиз ишлаши қандай таъминланади;
- Қачон ва қайси турдаги онлайн НКТ тизими чекини харидорга бериш керак;
- Солиқ қонунчилиги бузилмаслиги учун сотиш ва қайтариш чекларида нималар бўлиши лозим;
- Сотув (қайтариш) чекида номенклатура қандай акс эттирилади;
- Комитентлар ва комиссионерлар онлайн-НКТни қандай қўллашлари керак;
- Тўловлар бўнак (олдиндан тўлов) ва кредит (бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан) расмийлаштирилганда онлайн-НКТдан қандай фойдаланилади;
- Онлайн-НКТда товарнинг қайтарилишини қандай расмийлаштириш керак.