Солиқларни тўлаш муддати яқинлашмоқда – ҳисоб-китобларни қайта текшириб, уларни вақтида тўланг:
Ўзбекистонда 2 мартдан бошлаб атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифадаги корхоналарни экологик тоза ишлаб чиқаришга ўтказишда уларнинг ҳаракатларини рағбатлантириш тартиби амал қилади. Чора-тадбирлар 28.02.2026 йилдаги 85-сон ВМҚда назарда тутилган.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
Қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
I-IV таъсир кўрсатиш тоифасига кирувчи фаолият турлари Рўйхатда белгиланган.
Янги Тартибга мувофиқ:
- биринчи босқичда - агар атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи корхона фон мониторинг станцияларини ўрнатса, унга:
– атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари бўйича қарздорлик ҳисобдан чиқарилади;
– атроф-муҳитга етказилган зарар учун республика бюджетига йўналтирилган компенсация тўловларининг 50 фоизигача бўлган қисми 2 йил мобайнида қайтарилади;
- иккинчи босқичда – мониторинг станцияларини ўрнатган корхона кейинги йил давомида чанг-газ ва маҳаллий сув тозалаш ускуналарини ўрнатса, унга:
– атроф-муҳитга етказилган зарар учун республика бюджетига йўналтирилган компенсация тўловларининг 70 фоизигача бўлган қисми 2 йил давомида қайтарилади.
Мазкур имтиёз Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг хулосаси асосида Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП* орқали тақдим этилади.
* Материал эълон қилинган пайтда ЯИДХПда ҳали бундай хизмат «уланмган», экология бўйича давлат хизматлари бўлимига қаранг.
Имтиёз олиш учун ҳужжатларни топшириш тартиби бу ерда батафсил тушунтирилган > > >
![]()