2026 йил I чораги учун танланма кузатув кимлар томонидан ўтказилади

preview

Миллий статистика қўмитаси I чорак якунлари бўйича танланма кузатувларга тушган «омадлилар» рўйхатини жойлаштиришни бошлади.

Рўйхатлар ҳали тўлиқ эълон қилинмаган ва шакллар ҳали очилмаган, аммо жараён аллақачон бошланган. Шунинг учун мунтазам равишда қайта текшириб, руҳан тайёргарлик кўрамиз... Тафсилотлар –buxgalter.uz сайтида:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Демак, 2026 йилнинг I чорагида 4 kb (savolnoma) шакли бўйича танланма кузатув ўтказиладиган корхоналар рўйхати эълон қилинди. Топшириш муддати – 15 апрелгача.

Илгари эълон қилинган рўйхат яна бир нечта корхоналар билан тўлдирилган, шунинг учун муддат тугашидан олдин уни қайта текшириш мақсадга мувофиқ. 25 март ҳолатига кўра, унда 14 005 та корхона мавжуд.

Шунингдек, ҳисоботларни топшириш муддатидан олдин stat.uz сайтидаги «Интерактив хизматлар»«Тақдим этиладиган ҳисоботлар рўйхати» саҳифаси орқали ўз ташкилотингизни вақти-вақти билан қайта текшириб туринг, чунки ҳисоботлар рўйхати тўлдирилиши мумкин (ва албатта тўлдирилади).

Статистика ҳисоботи муддатларини «ўтказиб юборганлик» учун МЖТКнинг 215-моддаси бўйича жарималар кўзда тутилган – БҲМнинг 7-10 баравари (ва бир йил давомида такроран бузганлик учун БҲМнинг 10-15 баравари) миқдорида.

Сиз учун фойдали маълумотлар ва ҳисоботларни тўлдириш бўйича маслаҳатлар бу ерда:

Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text214229_2026_yil_i_choragi_uchun_tanlanma_kuzatuv_kimlar_tomonidan_utkaziladi