Полезное для бухгалтера в декабре:
Аброр Фаттоев: «knigi.uz интернет-дўкони нашрлари билан бухгалтер барча касбга оид вазифаларни уддалай олади»
knigi.uz интернет-дўконидан доимий фойдаланувчилар доираси шаклланиб бормоқда. Бухоро тумани Қуйи кобдин қишлоғидан Аброр Фаттоев иккинчи буюртмани ҳам расмийлаштирди. Бу ҳақда мухбиримиз Олег Гаевойга берган интервьюсида сўзлаб берди.
– Аброр, қаерда ва ким бўлиб ишлайсиз?
– Яқинда ветеринария тиббиёт институти этиб қайта ташкил қилинган Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтининг иқтисодиёт факультетини тамомлаганман. Бухгалтер бўлиб ишлайман. Иккита жойда – фермер хўжалигида ва қурилиш компаниясида ишлайман. knigi.uz интернет-дўкони мен учун ўзига хос топилма бўлди. Унда иш учун зарур адабиётларга буюртма бериш ва сотиб олиш мумкин. Фермер хўжалигида мутахассислигим бўйича ишлайман, қурилиш ташкилотига келсак, унда баъзан жавоб излаш керак бўлган саволлар юзага келиб туради. Ҳозир бухгалтерлар биргина ташкилотдаги иш билан чегараланиб қолишмаяпти. Шу боис бухгалтерия ҳисобининг янги жабҳаларини ўзлаштиришни режалаштиряпман. Бунда менга адабиётлар ёрдам беради.
– Шунинг учун knigi.uz интернет-дўконида яна бир буюртмани расмийлаштирдингизми?
– Фақат шунинг учун эмас. Ахир интернет-дўкон янги бўлса, Тошкентда компания офиси мавжуд экан. Бу борада айрим саволлар тинчлик бермади. Фирибгарлар бўлса-чи? Китоблар қишлоғимизгача етиб келармикин? Шу боис биринчи марта синаш учун буюртма қилдим. Ҳаммаси жойида бўлди – бир ҳафтадан сўнг буюртма бўйича «Бухгалтерия ҳисобини мустақил ўрганиш учун қўлланма»нинг рус тилидаги иккинчи жилди қўлимга келиб тушди. Бунинг устига, уни варақлаб кўрсам, фойдали маълумотлар кўп экан. Буларни кўриб иккинчи буюртмани расмийлаштирдим, бу гал бошловчи ҳамкасбларим учун ўзбек тилидаги икки жилдли «Бухгалтерия ҳисобини мустақил ўрганиш учун қўлланма»ни, «3 000 бухгалтерия ўтказмалари», «Бухгалтерия ҳисоби стандартлари» ва бошқа бир қанча китобларни буюртма қилдим.
– Ўзингиз ва ҳамкасбларингиз учун янги йил совғаси бўларкан-да?
– Китоблар муддати бўйича шу йилнинг охирги иш кунида етиб келиши керак. Ҳақиқатан ҳам жуда яхши, муҳим ва зарур совға бўлади. Буни ишни билганим учун айтяпман. Биринчи марта олган китобимдан кўпгина саволларга жавоб топдим. Материал содда ва тушунарли баён қилинганлиги менга жуда маъқул бўлди.
Бугунги кунда қонунларга қатъий риоя қилиш муҳим ҳисобланади. Кредит сўраб мурожаат қилинган ҳолларда банкларнинг, истиқболли инвесторларнинг ташкилотга қандай муносабат билдириши шунга боғлиқ. Дўконингиздаги китоблар белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий амал қилган ҳолда ишлашда кўмаклашади.
P.S. knigi.uz интернет-дўкони ва «Normа» нашриёти маъмурияти ўқувчиларни кириб келаётган Янги йил билан табриклайди ва танловлари учун миннатдорчилик билдиради! Шунингдек 2019 йилда бухгалтерлар учун фойдали янги нашрларни чоп этиш режалаштирилаётганлигини маълум қилади. Янги китоблар ҳақидаги маълумотларни knigi.uz телеграм-каналида кузатиб боринг.