Полезное для бухгалтера в январе:
Чакана савдо корхонаси 2018 йил IV чораги учун ЯСТ ҳисоб-китобини қандай тўлдиради
Кичик корхоналар бухгалтерлари 2019 йилдан бошлаб тўланадиган умумбелгиланган солиқларни ҳисоб-китоб қилишга киришдилар. Бироқ 2018 йил учун ЯСТ бўйича ҳисоботни ҳам топшириш керак. Чакана савдо корхонаси ЯСТ бўйича ҳисоб-китобни қандай амалга оширади – «Норма» МЧЖ эксперти шу ҳақда маслаҳат беради.
2018 йил IV чораги учун ЯСТ ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги ДСИга ортиб борувчи якун билан йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади. 2018 йил учун йиллик молиявий ҳисоботни топшириш муддатлари қуйидагича :
● хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий фирмаларнинг ваколатхоналари учун – 2019 йилнинг 25 мартидан кечиктирмай;
● вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар учун – 2019 йилнинг 15 мартидан кечиктирмай;
● бошқа хўжалик юритувчи субъектлар учун – 2019 йилнинг 15 февралидан кечиктирмай.
Йил якунлари бўйича ЯСТни йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай тўлаш зарур .
Ҳисоб-китобни тўлдириш услубиятини намойиш этиш учун уни Тошкентда рўйхатдан ўтказилган кичик савдо корхона мисолида бажарамиз.
Алоҳида-алоҳида ҳисоб
ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда корхона 2 турдаги фаолият – чакана савдо ва воситачилик фаолияти билан шуғулланиши сабабли алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши кераклигини инобатга олинг . Улар бўйича турли солиқ солиш объектлари ва солиқ ставкалари белгиланган.
Чакана савдо бўйича товар обороти ЯСТ солинадиган объект ҳисобланади, Тошкент учун ставка – 4% .
Воситачилик фаолияти бўйича солиқ солиш объекти – воситачилик ҳақи, ставка – 33% ;
ЯСТнинг энг кам миқдорлари
Корхона амалга оширадиган 2 турдаги фаолият бўйича ЯСТнинг турли энг кам миқдорлари белгиланган:
чакана савдо бўйича – қатъий белгиланган солиқни ҳисобга олган ҳолда ;
воситачилик фаолияти бўйича – ер солиғининг 3 баравар суммасини ҳисобга олган ҳолда .
ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисоблаб чиқариладиган асосий фаолият тури ҳисобот чораги якунларига кўра ортиб бормайдиган якун билан белгиланади. IV чоракда корхонанинг асосий фаолият тури чакана савдо ҳисобланади – 92% (440 320 / (440 320 + 38 000) х 100). Шу сабабли ЯСТнинг энг кам миқдори қатъий белгиланган солиқни инобатга олган ҳолда ҳисобланади;
ЯСТнинг энг кам миқдори ноозиқ-овқат товарлари савдоси билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси бўйича аниқланади. Тошкентда у ойига 7 ЭКИҲни ташкил этади . Қатъий белгиланган солиқ ставкалари йил бошида белгиланган – 2018 йил 1 январдаги ЭКИҲдан (172 240 сўм) келиб чиқиб белгиланади ва у йил давомида ўзгарганда қайта кўриб чиқилмайди.
ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ҳар бир фаолият тури бўйича чорак давомида олинган солиқ солинадиган ялпи тушум ва белгиланган ЯСТ ставкалари – 4% ва 33%дан келиб чиқиб аниқланади. Бунда ялпи тушум олинган дивидендлар суммасига камайтирилмайди.
ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси унинг энг кам миқдоридан кўп бўлса, ҳисобот чорагида қўшимча ҳисоблаш бўлмайди. Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 060-сатрида «0» кўрсатилади;
Ижарадан даромадлар
Оператив ижарадан даромадлар бошқа даромадлар ҳисобланади, сабаби уларнинг суммаси товарлар ва хизматларни реализация қилишдан даромадлар суммасидан ошмайди . Ушбу даромадларга солиқ солиш шартномада белгиланган, бироқ давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан паст бўлмаган ижара ҳақи суммасидан келиб чиқиб амалга оширилади.
2018 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкалари Давлат рақобат қўмитасининг «Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларини аниқлаш тўғрисида»ги хатида белгиланган ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан тасдиқланган.
2018 йилда чакана савдо учун ижара ҳақининг энг кам йиллик ставкаси 1 кв.м учун 27 700 сўмни ташкил этади.
Яна учта қоида
Товарлар текинга берилганда ёки таннархидан паст нархда реализация қилинганда уларнинг таннархи ЯСТ солинадиган тушум ҳисобланади ;
Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадларга тўлов манбаида солиқ солинади. Шу сабабли солиқ солинадиган базани аниқлашда улар чегирилади ;
Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинган даромад (фойда) бошқа даромад ҳисобланади . Бироқ у асосий воситани қўшимча баҳолаш сальдоси ҳисобига олинган бўлса, солиқ солинадиган базадан чегирилади .
Ҳисоб-китобни тўлдирамиз
2018 йил IV чораги учун (йил якунлари бўйича) ЯСТ ҳисоб-китоби қуйидаги тартибда тўлдирилади:
ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИ
ҲИСОБ-КИТОБИ
Кўрсаткичлар |
Сатр коди |
Жами |
Шу жумладан, Ягона солиқ тўлови тўловчиси тўғрисидаги маълумотларда кўрсатилган фаолият турлари бўйича (01-варақ) |
|||||
1 – асосий фаолият тури (чакана савдо) |
2 (воситачилик фаолияти)
|
|||||||
Товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушум
|
010 |
1 611 600 000
|
1 462 600 000 (1 022 280 000 + 440 320 000) |
149 000 000 (111 000 000 + 38 000 000) |
||||
Фаолият турлари бўйича тушумнинг товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан жами тушумдаги салмоғи, фоизда
|
020 |
100
|
91 (1 462 600 000 / 1 611 600 000 х 100) |
9 (149 000 000 / 1 611 600 000 х 100) |
||||
Товарларни (ишларни, хизматларни) таннархидан паст нархларда реализация қилишдан ва текинга беришдан кўрилган зарарлар* |
025 |
11 800 000 |
11 800 000 (9 800 000 + 2 000 000) |
|
||||
Давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкалари асосида ҳисоблаб чиқарилган ижара ҳақи суммасининг шартномада белгиланган ижара ҳақи суммасидан ошган қисми (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 1-иловасининг 060-сатри)** |
026 |
|
|
х |
||||
Бошқа даромадлар (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 2-иловасининг 010-сатри) |
030 |
122 852 500 |
122 852 500 |
х |
||||
Солиқ солинадиган ялпи тушум (010-сатр + 025-сатр + 026-сатр +030-сатр) |
040 |
1 746 252 500 |
1 597 252 500 |
149 000 000 |
||||
Имтиёзлар – жами (0501-сатр + 0502-сатр) |
050 |
115 720 000 |
115 720 000 |
|
||||
шу жумладан: |
|
|
|
|
||||
солиқ солиш объекти сифатида қаралмайдиган даромадлар (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 3-иловасининг 010-сатри) |
0501 |
|
|
х |
||||
солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 4-иловасининг 010-сатри) |
0502 |
115 720 000 |
115 720 000 |
|
||||
Солиқ солинадиган база – жами (040-сатр – 050-сатр), шу жумладан: |
060 |
1 630 532 500 |
1 481 532 500 |
149 000 000 |
||||
2018 йил I чораги учун солиқ солинадиган база (040-сатр – 050-сатр, бироқ «0»дан кам эмас) |
061 |
467 940 000 |
421 440 000 |
46 500 000 |
||||
солиқ солинадиган база, 2018 йил I чорагидан ташқари ([040-сатр – 050-сатр] – 061-сатр), бироқ «0»дан кам эмас) |
062 |
1 162 592 500 |
1 060 092 500 |
102 500 000 |
||||
Ягона солиқ тўловининг белгиланган ставкаси |
070 |
х |
4 |
33 |
||||
Ягона солиқ тўлови суммаси – жами (091-сатр + 092-сатр), шу жумладан: |
090 |
108 431 300 |
59 261 300 |
49 170 000 |
||||
ягона солиқ тўлови суммаси 2018 йил I чораги учун (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг 6-иловаси 080-сартдан) |
091 |
32 202 600 |
16 857 600 |
15 345 000 |
||||
ягона солиқ тўлови суммаси 2018 йил I чорагидан ташқари (070-сатр х 0602-сатр) |
092 |
76 228 700 |
42 403 700 |
33 825 000 |
||||
2018 йил I чораги учун фаолият турлари бўйича ягона солиқ тўлови суммасининг жами ягона солиқ тўлови суммасидаги салмоғи, фоизда |
093 |
100 |
52 |
48 |
||||
2018 йил I чорагидан ташқари фаолият турлари бўйича ягона солиқ тўлови суммасининг жами ягона солиқ тўлови суммасидаги салмоғи, фоизда |
094 |
100 |
56 |
44 |
||||
Бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси (Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг 050-сатри) – жами (101-сатр +102-сатр), шу жумладан: |
100 |
|
х |
х |
||||
2018 йил I чораги учун бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси (Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг 050-сатри) |
101 |
|
х |
х |
||||
2018 йил I чорагидан ташқари бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси (Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг 050-сатри – 101-сатр) |
102 |
|
х |
х |
||||
Ягона солиқ тўлови суммасини камайтирадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси (100-сатр, бироқ 090-сатр х 50 фоиздан кўп эмас), шу жумладан: |
110 |
|
х |
х |
||||
2018 йил I чораги учун ягона солиқ тўлови суммасини камайтирадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси (101-сатр, бироқ 091-сатр х 50 фоиздан кўп эмас) |
111 |
|
х |
х |
||||
2018 йил I чорагидан ташқари ягона солиқ тўлови суммасини камайтирадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси (102-сатр, бироқ 092-сатр х 50 фоиздан кўп эмас) |
112 |
|
х |
х |
||||
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ҳисобга олинадиган, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммаси (121-сатри + 122-сатри) – жами, шу жумладан: |
120 |
|
х |
х |
||||
2018 йил I чораги учун, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ҳисобга олинадиган, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммаси (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 7-иловасининг 4-устуни, 090-сатри) |
121 |
|
х |
х |
||||
2018 йил I чорагидан ташқари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ҳисобга олинадиган, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммаси (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 7-иловасининг 5-устуни, 090-сатри) |
122 |
|
х |
х |
||||
Ҳисоб-китоб бўйича ҳисобланган ягона солиқ тўлови суммаси (090-сатр – 110-сатр – 120-сатр) |
130 |
108 431 300 |
х |
х |
||||
Умумбелгиланган солиқлар бўйича қайта ҳисоб-китоб қилишдаги қўшимча тўланадиган ягона солиқ тўлови |
140 |
|
х |
х |
||||
Қўшимча ҳисобланган ягона солиқ тўлови суммаси |
150 |
|
х |
х |
||||
Автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари кўрсатиш бўйича ягона солиқ тўловининг қўшимча ҳисобланган суммаси (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 9-иловасининг 080-сатри) |
151 |
|
|
|
||||
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олинган дивиденд ва фоиз кўринишидаги даромадлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича қўшимча суммаси (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 8-иловасининг 060-сатри + 120-сатри) |
160 |
|
х |
х |
||||
Ҳисобот даври учун тўланиши лозим бўлган ягона солиқ тўлови суммаси (130-сатр + 140-сатр + 150-сатр + 151-сатр + 160-сатр), |
170 |
108 431 300 |
х |
х |
||||
шундан савдо фаолияти ва умумий овқатланиш соҳасидаги фаолиятга тўғри келадиган ягона солиқ тўлови суммаси, шу жумладан: |
171 |
59 261 300 |
х |
х |
||||
чоракнинг биринчи ойи охирига |
1701 |
|
х |
х |
||||
шундан савдо фаолияти ва умумий овқатланиш соҳасидаги фаолиятга тўғри келадиган ягона солиқ тўлови суммаси |
17011 |
|
х |
х |
||||
чоракнинг иккинчи ойи охирига |
1702 |
|
х |
х |
||||
шундан савдо фаолияти ва умумий овқатланиш соҳасидаги фаолиятга тўғри келадиган ягона солиқ тўлови суммаси |
17021 |
|
х |
х |
||||
чоракнинг учинчи ойи охирига |
1703 |
|
х |
х |
||||
шундан савдо фаолияти ва умумий овқатланиш соҳасидаги фаолиятга тўғри келадиган ягона солиқ тўлови суммаси |
17031 |
|
х |
х |
||||
Солиқ бўйича ҳисобга олиш жойи бўйича ҳисобот даври учун тўланиши лозим бўлган ягона солиқ тўлови суммаси (170-сатр – 190-сатр) |
180 |
108 431 300 |
|
|
||||
Алоҳида бўлинмалар жойлашган жойи бўйича ҳисобот даври учун тўланиши лозим бўлган ягона солиқ тўлови суммаси (Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобидан келиб чиқиб) |
190 |
|
x |
x |
*Экология, соғломлаштириш ҳамда хайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт, таълим муассасаларига текинга товарларни (ишларни, хизматларни) беришдан олинган зарарлар бундан мустасно. Баҳолари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар) учун реализация қилишдан олинадиган тушум белгиланган баҳолардан (тарифлардан) келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ўзи ишлаб чиқарган товарларни жаҳон бозорида ҳақиқий вужудга келган нархлар бўйича, шу жумладан таннархидан паст нархлар бўйича экспорт қилиш масалаларини кўриб чиқувчи махсус ваколатли органнинг қарорлари асосида ушбу товарларнинг таннархидан паст нархлар бўйича хорижий валютага экспорт қилинганда, солиқ солиш мақсадида товарларни реализация қилишдан олинган тушум товарларни реализация қилишнинг ҳақиқий баҳосидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
**026-сатр мол-мулкни ижарага беришдан даромадлари суммаси товарлар (ишлар, хизматлар)нинг реализациясидан олинган даромадлар умумий суммасида устун бўлган солиқ тўловчилар томонидан тўлдирилади.
Изоҳ:
…
6. 1701–17031-сатрлар микрофирма ва кичик корхона жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан тўлдирилади.
Ижара тўловини энг кам даража билан солиштирамиз
Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига
1-ИЛОВА
ДАВЛАТНИНГ КЎЧМАС МУЛКИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН ИЖАРА
ҲАҚИНИНГ ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИДАН КЕЛИБ ЧИҚИБ ҲИСОБЛАНГАН
ИЖАРА ҲАҚИ МИҚДОРИНИНГ ШАРТНОМАДА БЕЛГИЛАНГАН
ИЖАРА ҲАҚИ МИҚДОРИДАН ОШГАН СУММАСИ
Кўрсаткичлар |
Сатр коди |
Сумма |
Ижарага берилган хоналарнинг умумий майдони, кв. м (011–01…-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан, ижарага олувчилар томонидан ҳар хил фаолият турлари учун фойдаланилаётган (фаолият тури ва объектнинг жойлашган жойи кўрсатилади): |
010 |
300 |
Чакана савдо, Тошкент ш. |
011 |
100 |
Чакана савдо, Тошкент ш. |
012 |
100 |
Чакана савдо, Тошкент ш. |
013 |
100 |
|
01… |
|
Ижарага олувчи томонидан ижарага олинган хоналарда амалга оширилаётган фаолият турига боғлиқ ҳолда давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкаси, йилига 1 кв. м учун: |
020 |
х |
011-сатрда кўрсатилган хона бўйича |
021 |
27 700 |
012-сатрда кўрсатилган хона бўйича |
022 |
27 700 |
013-сатрда кўрсатилган хона бўйича |
023 |
27 700 |
|
02… |
|
Ижара шартномасида ҳисобот даврига тўғри келадиган 1 кв. м учун белгиланган ижара ҳақининг суммаси*: |
030 |
х |
011-сатрда кўрсатилган хона бўйича |
031 |
19 800 |
012-сатрда кўрсатилган хона бўйича |
032 |
19 800 |
013-сатрда кўрсатилган хона бўйича |
033 |
19 800 |
|
03… |
|
Ижара ҳақининг энг кам ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақининг 1 кв. м учун ҳисобот даврига тўғри келадиган суммаси: |
040 |
х |
011-сатрда кўрсатилган хона бўйича* (021-сатр / 12 х ҳисобот давридаги ойлар сони) |
041 |
20 775 |
012-сатрда кўрсатилган хона бўйича* (022-сатр / 12 х ҳисобот давридаги ойлар сони) |
042 |
20 775 |
013-сатрда кўрсатилган хона бўйича* (023-сатр / 12 х ҳисобот давридаги ойлар сони) |
043 |
20 775 |
|
04… |
|
1 кв. м учун ҳисобот даврига тўғри келадиган давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақи миқдорининг шартномада белгиланган йиллик ижара ҳақи миқдоридан ошган суммаси: |
050 |
х |
011-сатрда кўрсатилган хона бўйича (041-сатр – 031-сатр) |
051 |
975 |
012-сатрда кўрсатилган хона бўйича (042-сатр – 032-сатр) |
052 |
975 |
013-сатрда кўрсатилган хона бўйича (043-сатр – 033-сатр) |
053 |
975 |
|
05… |
|
Ҳисобот даври учун давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақи миқдорининг шартномада белгиланган ижара ҳақи миқдоридан ошган суммаси (061-сатр + 062-сатр + 063-сатр + 06…-сатр): |
060 |
292 500 |
011-сатрда кўрсатилган хона бўйича (051-сатр х 011-сатр) |
061 |
97 500 |
012-сатрда кўрсатилган хона бўйича (052-сатр х 012-сатр) |
062 |
97 500 |
013-сатрда кўрсатилган хона бўйича (053-сатр х 013-сатр) |
063 |
97 500 |
|
06… |
|
*Агар ижара шартномаси ҳисобот даврининг ҳамма ойлари учун тузилган бўлмаса, ижара шартномасининг ҳисобот даврида амалда бўлган ойлар сонига кўпайтирилади.
Бошқа даромадлар бўйича шаклни тўлдирамиз
Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига
2-ИЛОВА
БОШҚА ДАРОМАДЛАР
Кўрсаткичлар |
Сатр коди |
Сумма |
Бошқа даромадлар – жами (020–180-сатрлар йиғиндиси), |
010 |
122 852 500 |
шу жумладан: |
|
|
солиқ тўловчининг асосий воситалари ва бошқа мол-мулки чиқиб кетишидан олинадиган даромадлар |
020 |
900 000 |
мол-мулкни оператив ижарага беришдан олинадиган даромадлар |
030 |
5 940 000 (3 960 000 + 1 980 000) |
Давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган ижара ҳақи суммасининг шартномада белгиланган ижара ҳақи суммасидан ошган қисми (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига 1-илованинг 060-сатри) (*) |
035 |
292 500 |
асосий воситалар ва номоддий активларни молиявий ижарага беришдан олинадиган даромадлар |
040 |
|
текин олинган мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, шунингдек ишлар ва хизматлар |
050 |
|
инвентаризация натижасида аниқланган ортиқча товар-моддий захиралар ҳамда бошқа мол-мулк қиймати тариқасидаги даромадлар |
060 |
|
ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллардаги даромадлар |
070 |
|
мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинадиган даромадлар |
080 |
|
талаблардан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича олинган даромадлар |
090 |
|
илгари чегириб ташланган харажатларнинг ёки зарарларнинг ўрнини қоплаш тарзидаги даромадлар |
100 |
|
хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан олинадиган даромадлар |
110 |
|
биргаликдаги фаолиятда иштирок этишдан олинадиган даромадлар |
120 |
|
ундириб олинган ёки қарздор томонидан тан олинган жарималар ва пеня, шунингдек қонуний кучга кирган суд ҳужжати асосида қарздор томонидан тўланиши лозим бўлган жарималар ва пеня |
130 |
|
валюта ҳисобварақлари бўйича ижобий курс фарқининг салбий курс фарқидан ошиши |
140 |
|
Дивидендлар
|
150 |
115 000 000 (75 000 000 + |
Фоизлар |
160 |
720 000 |
Роялти |
170 |
|
товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган операциялардан олинадиган бошқа даромадлар – жами, |
180 |
|
шу жумладан: |
1801 |
|
*035-сатр мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадлари бошқа даромадлари таркибига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан тўлдирилади.
Солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтирамиз
Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига
4-ИЛОВА
СОЛИҚ СОЛИНАДИГАН ЯЛПИ
ТУШУМНИНГ КАМАЙТИРИЛИШИ
Солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтирадиган даромадлар ва харажатлар рўйхати |
Сатр коди |
Сумма |
Солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши – жами (020-сатр + 030-сатр + 040-сатр + 050-сатр) |
010 |
115 720 000 |
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши – жами (0201–0210-сатрлар йиғиндиси), |
020 |
115 720 000 |
шу жумладан: |
|
х |
давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлар |
0201 |
|
тўлов манбаида солиқ солинадиган дивидендлар ва фоизлар тарзида олинган даромадлар |
0202 |
115 720 000 (75 720 000 + 40 000 000) |
дивидендлар тариқасида олинган ва қайси юридик шахсдан олинган бўлса, ўша юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган даромадлар |
0203 |
|
ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллардаги даромадлар |
0204 |
|
кўп оборотли қайтариладиган таранинг қиймати, агар унинг қиймати товарларни (ишлар ва хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумнинг таркибига илгари киритилган бўлса |
0205 |
|
маҳсулот етказиб берувчиларнинг сийлови (скидка) тариқасида олинган бошқа даромадлар |
0206 |
|
асосий воситаларни тугатишда уларнинг илгари қайта баҳолашлардаги қийматининг камайиши суммасидан ортган қисми ҳисобига олинган бошқа даромадлар |
0207 |
|
ютуқ (мукофот) фондининг суммаси, бироқ тарқатилган чипталарга чиққан ютуқларнинг (мукофотларнинг) умумий суммасидан ортиқ бўлмаган миқдори* |
0208 |
|
битим суммасидан биржага ўтказиладиган воситачилик йиғими суммаси** |
0209 |
|
реализация қилинган товар улушида товарларни импорт қилишда тўланган божхона тўловлари суммаси*** |
0210 |
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши – жами (0301–03...-сатрлар йиғиндиси), |
030 |
|
шу жумладан: |
|
х |
0301 |
|
|
|
0302 |
|
|
0303 |
|
|
03… |
|
ёш оилалар жумласидан бўлган ходимларга ипотека кредитлари бўйича бадаллар тўлашга ва (ёки) мулк қилиб уй-жой олишга текин йўналтирилган маблағларга солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтириш [ҳақиқатдаги харажатлар бўйича, бироқ Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби (040-сатр – 0501-сатр) – (020-сатр + 030-сатр)нинг кўпи билан 10 фоизи миқдорида] |
040 |
|
Солиқ солинадиган ялпи тушумнинг инвестицияларга йўналтирилган маблағлар суммасига камайиши (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига 5-илованинг 050-сатри) |
050 |
|
*Лотерея ўйинларини ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга ошириш доирасида юридик шахслар томонидан тўлдирилади.
**Брокерлик ташкилотлари томонидан тўлдирилади.
***Воситачилик, топшириқ шартномаси бўйича воситачилик хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар томонидан тўлдирилади.
Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига
6-ИЛОВА
Экспорт бўйича имтиёзлар мавжудми
2018 ЙИЛ I ЧОРАГИ УЧУН ЭКСПОРТ УЛУШИГА
ҚАРАБ ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИ СТАВКАСИГА ТУЗАТИШ КИРИТИШ
Кўрсаткичлар |
Сатр коди |
Жами |
Шу жумладан, Ягона солиқ тўлови тўловчиси тўғрисидаги маълумотларда кўрсатилган фаолият турлари бўйича (01-варақ) |
|
1 – асосий фаолият тури (чакана савдо) |
2 (воситачилик фаолияти) |
|||
Товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушум (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг 010-сатри), шу жумладан: |
010 |
467 300 000 |
х |
х |
ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни эркин алмаштириладиган валютада экспорт қилишдан, шу жумладан: |
020 |
|
х |
х |
ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни эркин алмаштириладиган валютада экспорт қилишдан (мазкур иловага изоҳда кўрсатилган хом ашё товарларини ҳисобга олмасдан) |
030 |
|
х |
х |
Ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни эркин алмаштириладиган валютада экспорт қилишдан тушган тушумнинг товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушумдаги салмоғи, фоизда (030-сатр / 010-сатр х 100) |
040 |
|
х |
х |
2018 йил I чораги учун солиқ солинадиган база (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг 061-сатридан) |
050 |
467 940 000 |
421 440 000 |
46 500 000 |
Ягона солиқ тўловининг белгиланган ставкаси |
060 |
|
4 |
33 |
Ягона солиқ тўловининг тузатиш киритилган ставкаси |
070 |
|
4 |
33 |
2018 йил I чораги учун ягона солиқ тўлови суммаси (050-сатр x 070-сатр) |
080 |
32 202 600 |
16 857 600 |
15 345 000 |
Изоҳлар.
Экспорт улушидан келиб чиқиб ягона солиқ тўлови ставкасига тузатиш киритиш 2018 йил 1 апрелидан бекор қилиниши муносабати билан ушбу илова 2018 йил I чораги якуни билан тўлдирилади ва ҳисобот солиқ даври давомида ўзгаришсиз қолади.
Агар солиқ тўловчи белгиланган ставкани экспорт улушига боғлиқ ҳолда тузатиш киритмаса, 070-сатрда 060-сатр бўйича белгиланган ставка кўрсатилади. Умумий реализация ҳажми деганда, барча фаолият турларидан олинган соф тушум суммаси тушунилади. Бунда экспорт улуши 2018 йил I чораги якуни билан аниқланади.
Экспорт улушини ҳисоблашда ўзи ишлаб чиқарган хом ашё товарлари – пахта толаси, ип калава, пахта линти, хом нефть, газ конденсати, нефть маҳсулотлари, табиий газ, электр энергияси, қимматбаҳо, рангли ва қора металлар, рангли ва қора металлар прокати, синиқлари ва чиқиндиларини реализация қилишга доир экспорт ҳажми ҳисобга олинмайди.
Маълумотнома-ҳисоб-китобни тўлдирамиз
ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИ КИРИТИЛИШИ
МУНОСАБАТИ БИЛАН ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИНИНГ
МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБИ
Кўрсаткичлар
|
Сатр коди
|
Жами
|
Шу жумладан, ЯСТ тўловчиси тўғрисидаги маълумотларда кўрсатилган фаолият турлари бўйича |
|
1 – асосий фаолият тури (чакана савдо) |
2 (воситачилик фаолияти) |
|||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
Ҳисобот чораги учун солиқ солинадиган ялпи тушум (ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри – олдинги ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри) |
010 |
522 397 500 (1 746 252 500 – 1 223 855 000) |
484 397 500 (1 597 252 500 – |
38 000 000 (149 000 000 – 111 000 000) |
ЯСТнинг белгиланган ставкаси, % |
020 |
|
4 |
33 |
Ҳисобот чораги учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси (010-сатр х 020-сатр / 100) |
030 |
31 915 900 |
19 375 900 |
12 540 000 |
Қатъий белгиланган солиқнинг белгиланган ставкаси (энг кам иш ҳақига каррали миқдорда) |
040 |
х |
63 (7 ЭКИҲ х 3 та савдо шохобчаси х 3 ой) |
х |
Ҳисобот чораги учун ЯСТнинг энг кам миқдори |
050 |
10 851 120 (172 240 х 63) |
х |
х |
Ҳисобот чораги учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (050-сатр – 030-сатр) |
060** |
0 |
х |
х |
Олдинги ҳисобот даври учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (олдинги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 080-сатри) |
070 |
0 |
х |
х |
Ҳисобот даври учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (060-сатр + 070-сатр) |
080 |
0 |
х |
х |
*Агар чакана савдо корхоналари ЯСТнинг турли ставкалари белгиланган турли аҳоли пунктларида жойлашган бир нечта турғун савдо шохобчаларига эга бўлса, унда Маълумотнома-ҳисоб-китобига асосий рақам белгилари устига қўйиладиган қўшимча рақамлар билан белгиланадиган қўшимча устунлар (11, 12, 13 ва ҳ.к.) киритилади.
**Агар 3-устуннинг «030»-сатри 3-устуннинг «050»-сатридан катта ёки унга тенг бўлса, у ҳолда «060»-сатрда «0» қиймат кўрсатилади.
2018 йил якунларига кўра бюджетга тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммаси 108 431,3 минг сўмни ташкил этади (ЯСТ ҳисоб-китобининг 170-сатри). IV чорак учун 9 ойга тўланган ЯСТ (78 115,4 минг сўм) (ўтган ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 170-сатри) чегирилган сумма, яъни 30 315,9 минг сўм ўтказилади.
Ирина АХМЕТОВА,
“Норма” МЧЖ эксперти.