Янгиликлар

knigi.uz интернет-дўкони: тўртта буюртмадан биттасини яқин орада расмийлаштирганга соврин бор

14.02.2019

«Norma» иқтисодий-ҳуқуқий нашриёти «knigi.uz интернет-дўконидан харид қилинг ва совринлар ўйинида иштирок этинг» акцияси бошлангани ҳақида эълон қилди.

 

Дастур томонидан сизнинг буюртмангизга тақдим этиладиган тартиб рақами «ютуқли чиптангиз» ҳисобланади.  

 

Биринчи совринни буюртмани 900 рақами остида расмийлаштирган харидор олади. Ундан кейин эса худди шундай совринларни автоматик тарзда генерация қилинадиган дастур асосида (915, 930, 945 ва ҳ.к.) ҳар бир 15-буюртмани  ноёб тартиб рақами остида амалга оширган интернет-дўкон харидори олади.     

 

Соврин сифатида – буюртма ҳақи тўланган кундан бошлаб бир ой мобайнида «Norma» профессионал ривожланиш марказининг исталган семинарида бепул иштирок этиш ҳуқуқи берилади ёки ушбу бонусни ҳамкасабалардан бирортасига бериш мумкин бўлади.

 

Семинар мавзуси ва санасини танлаш, шунингдек, ўқув марказининг сайтида рўйхатдан ўтиш учун мустақил равишда ушбу ҳаволага кириш мумкин.

 

Совриндан фақатгина буюртмага ҳақ тўлаган мижоз фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. 

 

Буюртманинг тартиб рақами қуйидагиларга маълум қилинади:

 

- Click ва Payme тўлов тизимлари ёрдамида ҳақ тўлаган – тизимда генерация қилинган ҳамда буюртмачига буюртма муваффақиятли расмийлаштирилганини тасдиқлаб юборилган хатда;

- харидни ҳисобварақ-фактура ёки квитанция билан расмийлаштирганларга – бизнинг операторнинг телефон қўнғироғи билан.

 

 

Буюртмаларни расмийлаштираётганда шахсий  маълумотлар ва алоқа воситалари тўғри кўрсатилганлигини текширишни унутманг – электрон почта манзили ва телефон рақамлари, иложи бўлса Telegram билан бирга.

 

Харидлар учун интернет-дўконга бу ерда кирса бўлади. 13.02.2019 йилнинг соат 16.00 ҳолатига кўра 896 рақамидаги буюртма расмийлаштирилган. Демак, биринчи совриндорни аниқлаш мавриди деярли етиб келган!

 

Биринчи бўлиб ғолибнинг кимлигини knigi.uz Telegram-каналининг обуначилари билиб олишади. Биз билан бу ерда уланиш мумкин!

 

 

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь