Янгиликлар

Озонни бузувчи моддаларни экспорт ва импорт қилувчилар учун янги хизмат

04.04.2019

Таркибида ушбу моддалар бўлган маҳсулотларни экспорт-импорт қилиш мақсадида рухсатнома олиш учун ЯИДХПда онлайн ариза бериш мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги 17-сон қарори билан фақат Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг рухсатномалари бўйича импорт ва экспорт қилинадиган озонни бузувчи моддалар турлари рўйхати тасдиқланган.

Қўмита ташаббусига кўра жорий этилган хизмат барча шахсларга ярим автоматик режимда тақдим этилади. Аризани кўриб чиқиш учун йиғим – 1 ЭКИҲ ундирилади.

Хизмат кўрсатиш натижасида озонни бузувчи моддаларни экспорт-импорт қилиш учун рухсатномалар олинади.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь