Фойда солиғи ҳисоб-китоби ва МНҲни тўлдириш чоғида нималарга эътибор бериш лозим

preview

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи ташкилотлар бухгалтерлари жорий йилнинг I чораги учун бир неча кундан кейин фойда солиғи бўйича ҳисобот топширишлари керак.

 

«Йирик» корхоналар, яъни ходимлар сони мезони бўйича микрофирмалар ва кичик корхоналар сирасига кирмайдиган корхоналар 2019 йил I чораги учун молиявий ҳисоботларни солиқ органларига тақдим этишлари керак:  

  • бухгалтерия баланси – 1-сон шакл;
  • молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот – 2-сон шакл (АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 4-банди, Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидаларнинг 3-банди, 7-илова, 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

«Кичик» корхоналарнинг ҳам молиявий ҳисоботларни топшириши ортиқчалик қилмайди. Бу ҳолда солиқ органларида Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (МНҲ) кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда Фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобингизни таҳлил қилиш ва ҳаммасини тўғри ҳисоблаганингизга ишонч ҳосил қилиш имкони бўлади. Бу ҳолда жорий йилнинг I чораги учун Фойда солиғи ҳисоб-китоби кўрсаткичлари юзасидан тушунтириш бериш мақсадида хат ёки талабнома йўллашга зарурат қолмайди.

Фойда солиғи ҳисоб-китоби ва МНҲ топширган бухгалтерлар ҳисоботларни топшириш давомида текширишнинг янги механизмига тўқнаш келдилар. Дастур МНҲ кўрсаткичлари – 010Маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушум» ва 240Фойда солиғи тўлангунга қадар фойда (зарар) (220+/–230-сатр)» сатрларини қуйидагиларнинг кўрсаткичлари билан солиштиради:

 

  • Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 010-«Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлангунга қадар фойда (зарар) («Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» – 2-сонли шаклнинг 240-сатри), шу жумладан…» сатри;  
  • ҚҚС ҳисоб-китобининг 0102-«Товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушум («Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» – 2-сонли шаклнинг 010-сатри)» сатри.

 

Бир уринишда ушбу текширувдан ўтиш жуда мушкул. Сабаби 1C ва 1UZ бухгалтерия дастурларидаги МНҲ «минг сўм»гача яхлитлашни ҳисобга олган ҳолда жамланади, яъни иккита белги ўрнига вергулдан кейин «0» қўйилади.

Натижада МНҲни жўнатишга уринганингизда дастур МНҲдаги 010 ва 240-сатрлар Фойда солиғи ва ҚҚС ҳисоб-китоблари кўрсаткичларига мувофиқ келмаётганини, бу билан хатоликка йўл қўйилганини кўрсатади.

Бу вазиятда нима қилиш лозим? Муаммони икки хил йўл билан ҳал этиш мумкин.

Биринчи вариант – МНҲдаги белгиларни 1 000 га кўпайтириш, бу ҳолда текширувдан муваффақиятли ўтасиз. Бироқ бунда солиқ ҳисоботи кўрсаткичлари ўзгариб кетади, сабаби солиқ ҳисоб-китоблари «сўм»да «тийин»ни ҳисобга олиб – яхлитламасдан тўлдирилади.

Иккинчи вариант – 1С ва 1UZ дастурида давр – I чорак ёпилганидан кейин:

  • Оборот-сальдо қайдномасини шакллантиринг;
  • даромадлар ва харажатларнинг якуний рақамларини жамланг;
  • «0» белгиси ўрнига вергулдан кейин иккита белги қўйиб, минг сўмгача математик яхлитлаш қоидаларини қўллаб, МНҲда минг сўмгача яхлитланган кўрсаткичларга тузатиш киритинг.

Модомики камерал назорат механизмларидаги солиқ ҳисоботи шаклларида шундай усулни қўллаш кўзда тутилган экан – МНҲ минг сўмда, бироқ вергулдан кейин иккита белги қўйган ҳолда шакллантирилишини назарда тутиш, бўлғуси ҳисобот даврларигача 1C ва 1UZ бухгалтерия дастурларига қўшимча ишлов бериш мақсадга мувофиқдир.

 

Татьяна Лимарева.

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ru/publish/doc/text150080_foyda_soligi_hisob-kitobi_va_mnhni_tuldirish_chogida_nimalarga_etibor_berish_lozim