Янгиликлар

Адлия вазирлиги турар жой бузилишида фуқароларнинг ҳуқуқларига риоя этилишини назорат қилади

13.05.2019

10 майдан 30 июнь кунига қадар фуқароларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан онлайн мурожаатларни қабул қилиш ва ҳал этиш бўйича акция ўтказилади.

Қуйидаги ҳолларда махсус шаклдан фойдаланиб, ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш учун мурожаат йўллашингиз мумкин:

  • кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларингиз бузилаётган бўлса;
  • турар жойингиз қонунга хилоф равишда бузилган бўлса;
  • бузилган иморатингиз учун компенсация тўланмаётган бўлса;
  • таклиф этилган компенсация тури сизни қониқтирмаётган бўлса;
  • Кўчмас мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқини ололмаётган бўлсангиз.

Мурожаатни йўллаш чоғида ариза берувчининг шахсий маълумотлари: Ф.И.О., манзили (вилоят, туман, кўча) ва телефон рақами албатта кўрсатилиши керак. Агар мавжуд бўлса, электрон почта манзили ҳам қайд этилиши мумкин.

 

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь