Маслаҳатлар

I чоракда зарар кўрилган бўлса, ДСИга қандай жавоб бериш лозим

20.05.2019

Вазият: Кичик корхона жорий йилнинг I чораги учун Фойда солиғи ҳисоб-китобини 010-сатрда зарар кўрсаткичи билан, айирув белгисини қайд этган ҳолда тақдим этган. Натижада ДСИ зарар юзага келишига олиб келган корхона харажатлари юзасидан тушунтириш бериш ва уларни тасдиқлашни сўраб, электрон билдириш жўнатган.

Компаниянинг позицияси: Ҳисоб-китобни тузишдан олдин барча бухгалтерия операциялари юзасидан тушунтириш берилган, давр ёпилган ва якуний молиявий натижа шакллантирилган эди.

Буларнинг бари Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган) мувофиқ амалга оширилган. Корхона харажатлари Солиқ кодексининг 141147-моддаларига риоя этган ҳолда шакллантирилади.

ДСИнинг билдиришига жавоб хати намунаси

 «___» ________ 2019 йилдаги ___-сон электрон билдиришингизга жавобан қуйидагиларни маълум қиламиз. 

Жорий йилнинг I чораги учун Фойда солиғи ҳисоб-китобини тузишдан аввал барча бухгалтерия операциялари юзасидан тушунтириш берганмиз ва якуний молиявий натижани шакллантирганмиз. Қуйида 2-сон шакл «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот»ни келтирамиз:

                                                                                                                       (ўлчов бирлиги – сўм)

 

 

Кўрсаткичлар номи

 

Сатр коди

Ҳисобот даврида

Даромадлар

(фойда)

Харажатлар

(зарарлар)

Маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан соф тушум

010

95 375 750

 

Сотилган маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларнинг таннархи

020

 

74 295 888

Маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишнинг ялпи фойдаси (зарари) (сатр 010-020)

030

21 079 862

 

Давр харажатлари, жами (сатр 050+060+070), шу жумладан:

040

 

93 782 588

Маъмурий харажатлар

060

 

40 645 550

Бошқа операцион харажатлар  

070

 

53 137 038

Асосий фаолиятнинг фойдаси (зарари) (сатр 030-040+090)

100

 

72 702 726

Валюта курси фарқидан зарарлар

200

 

4 033 600

Умумхўжалик фаолиятининг фойдаси (зарари) (сатр 100+110-170)

220

 

76 736 326

Фавқулоддаги фойда ва зарарлар

230

 

 

Фойда солиғини тўлагунга қадар фойда (зарар) (сатр 220+/-230)

240

 

76 736 326

Фойда солиғи

250

 

 

Фойдадан бошқа солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар

260

 

 

Ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари) (сатр 240-250-260)

270

 

76 736 326

Жорий йилнинг I чораги учун корхона даромадлари – асосий фаолият туридан (улгуржи савдо) даромадлар. Ушбу даврда бошқа даромадлар, молиявий фаолиятдан олинган даромадлар бўлмаган. Корхонада Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилмайдиган даромадлар (масалан, текинга олинган мол-мулк, таннархдан паст нархда реализация қилиш) ҳам бўлмаган.

Жорий йилнинг I чораги учун корхона харажатлари Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган) мувофиқ шакллантирилган ва қуйидаги давр харажатларига бўлинади, шунингдек Солиқ кодексининг 141147-моддаларига мувофиқ шакллантирилган:                                                                               

Харажатлар моддалари

Сумма

(сўмда)

Жой ижараси

25 900 000

АВ амортизацияси

(корхонанинг ҳисоб сиёсатига мувофиқ, асосий воситаларнинг барча гуруҳларига нисбатан тенг маромли (тўғри чизиқли) усул қўлланилади)

9 675 950

Шаҳар телефон алоқаси хизматлари учун харажатлар

100 253

Меҳнат ҳақини тўлаш, ш.ж. ЯИТ учун харажатлар

16 620 936

Банк хизматини кўрсатиш бўйича харажатлар:

х

транзакциялар учун банк фоизлари

110 874

счётни юритганлик учун ойлик абонент тўлови

1 216 380

интернет-банкинг тизимидан фойдаланганлик учун тўлов

90 000

Кредит бўйича банк фоизлари

22 584 595

Солиқ кодексининг 177-моддасига мувофиқ, жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланган солиқ тўловчининг харажатлари (чегирилмайдиган харажатлар)

1 320 000

Интернет хизматлари учун харажатлар

9 450 000

Канцелярия моллари учун харажатлар

2 680 000

Салбий курс фарқидан харажатлар

4 033 600

Жами

93 782 588

Корхонада импорт контракти бўйича АҚШ долларида мажбуриятлар мавжуд. Валюта моддаларини қайта баҳолаш натижасида салбий курс фарқи юзага келган. Курс фарқи юзага келишига қараб молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига тўғридан-тўғри олиб бориш усули билан ҳисобда акс эттирилади, бунда ижобий курс фарқи 9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар» счётида, салбий курс фарқи эса 9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар» счётида акс эттирилади. Жорий йилнинг I чораги учун ижобий курс фарқи мавжуд эмас.

Ҳисоб-китоб сатрлари юқорида баён этилган маълумотлар асосида, амалдаги тартибга мувофиқ тўлдирилган:

  • 010-сатр – 2-сон шакл «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» 240-сатридаги сумма акс эттирилган;
  • «Чегирилмайдиган харажатлар (солиқ солинадиган базага киритиладиган харажатлар)» 2-иловасидаги 120-сатр – Солиқ кодексининг 147-моддаси 3-бандига мувофиқ келадиган харажатлар суммаси акс эттирилган.

Жорий йилнинг I чорагидаги корхона харажатларини тасдиқлаш учун мисол сифатида қуйидаги ҳужжатларнинг нусхаларини ушбу хатга илова қилмоқдамиз:

  • 2019 йил январь–март ойлари учун жой ижараси бўйича ҳисобварақ-фактуралар – 3 (уч) варақ;
  • 2019 йил январь–март ойлари учун шаҳар телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш бўйича ҳисобварақ-фактуралар – 3 (уч) варақ;
  • 2019 йил январь–март ойлари учун иш ҳақи ҳисоблаш бўйича ҳисоб-китоб ведомости – 3 (уч) варақ;
  • 2019 йил январь–март ойлари учун ҳисоб-китоб счётининг иши тўғрисидаги маълумотнома – 8 (саккиз) варақ.

Шуни ҳам маълум қиламизки, корхона жорий йил январь ойи давомида бекор тургани (товарлар реализация қилинмагани) сабабли ушбу зарар суммаси юзага келган, тегишинча, кейинги ҳисобот даврларида корхона фойда олиш ниятида. Жорий йилнинг II чораги учун фойда солиғига доир жорий тўловлар бўйича маълумотномани фойда прогноз кўрсаткичлари билан тақдим этдик ва, тегишинча, аванс тўловларини ўз вақтида тўлаяпмиз. 

Ҳурмат билан,

корхона директори                _______________________                     (Ф.И.О.)

 

Хат намунасини

бош бухгалтер Амина Бурякова тайёрлади.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь