Прочтите, если выплачиваете доходы нерезидентам, не связанные с ПУ:
Давлат органларида вақти-вақти билан ўтказиладиган ички текширувлар, жавобгарлик ва маориф
Амалдорларнинг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларациялаш жорий этилиши билан бир қаторда коррупцияга қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил январдан Ўзбекистонда «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонун амал қилмоқда. Унинг қоидаларини амалга ошириш учун 2017–2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури қабул қилинган, Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси тузилган ва ҳ.к. (2.02.2017 йилдаги ПҚ–2752-сон қарорга қаранг).
Худди шундай давлат дастури кейинги икки йиллик давр: 2019–2020 йилларни қамраб олади. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар унинг ҳар бир банди бўйича тегишли мақсадларга эришишда самарадорлик индикаторларини тасдиқлайдилар. Шунингдек коррупцияга қарши курашиш бўйича намунавий тадбирларнинг идоравий дастури ишлаб чиқилади. Республика комиссиясининг таркиби янгиланди.
Олий Мажлисда коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмиталари ташкил этилганидек, Жўқорғи Кенгес, вилоятлар, пойтахт халқ депутатлари Кенгашлари, туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларининг таркибида ҳам тегишли комиссиялар ташкил этилди. Бундан ташқари, Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича махсус комиссия тузилди.
2019 йил 1 июлдан бошлаб давлат органлари зиммага юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширишда юзага келадиган коррупция хавф-хатарларини вақти-вақти билан мажбурий баҳолаб боради. Унинг якунлари бўйича:
- коррупция хавф-хатарига энг кўп дуч келадиган давлат хизматчиларининг фаолият соҳалари ва лавозимлари, шунингдек уларнинг функциялари (ваколатлари)нинг рўйхати шакллантирилади;
- идоравий коррупцияга қарши курашиш дастурлари ижросининг ҳар чораклик мониторинги амалга оширилади ва коррупциявий хавф-хатарларни минимум даражага тушириш чоралари кўрилади;
- Идоралараро комиссия билан келишган ҳолда ҳар йилги идоравий коррупцияга қарши курашиш дастурлари тасдиқланади;
- ҳар йили Идоралараро комиссияга тегишли органлар ва ташкилотлар фаолиятида, шу жумладан қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш орқали коррупция хавф-хатарларига барҳам бериш бўйича таклифлар киритилади.
Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари коррупция хавф-хатарларини ўз вақтида аниқламаганликлари ва тегишли баҳо бермаганликлари, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни такроран содир этиш ҳолатларига йўл қўйганликлари юзасидан шахсан жавобгар бўлади.
2019 йил 1 сентябргача ёшларга коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий таълим бериш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Таълим муассасаларининг ўқув дастурларида коррупцияга қарши мавзулар янада кучайтирилади. Бу барча таълим босқичлари: умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасаларига тегишли.
Олег Заманов.