Воситачи қандай қилиб фойда солиғи бўйича базани аниқлаши мумкин

preview

Buxgalter.uz молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВнинг ўқувчилар саволларига жавобларини эълон қилишни давом эттиради.

- Агар комитент норезидент бўлса, воситачи-резидент учун нима фойда солиғи бўйича солиқ базаси ҳисобланади?

- Жами даромад ва харажатлар ўртасидаги фарқ сифатида аниқланадиган солиқ солинадиган фойда суммаси солиқ базаси ҳисобланади .

Жами даромадга: товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад ва СКнинг 297-моддаси 3-қисмида келтирилган бошқа даромадлар киритилади.

Комитент Ўзбекистон резиденти ёки норезиденти эканлигидан қатъи назар, ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда   воситачилик ҳақи суммаси воситачилик хизматларини реализация қилишдан олинган даромад ҳисобланади.

Фойда солиғи Ўзбекистонда: ҳисоб-китоб, солиқ ставкалари фойда солиғи, юридик шахслар солиғи, ҳисоб-китоб, солиқ ҳисоботи, ставка, имтиёзлар Фойда солиғи: қандай ҳисобланади, кимлар тўлайди, ставкаси қанча ва қандай муддатларда ҳисобот тақдим этилади. Солиқдан озод этиш ҳолатлари, кам учрайдиган хатолар, ҳисоб-китоб усуллари ва амалий мисоллар бўйича барча жавоблар Buxgalter.uz сайтида! /ru/publish/doc/text157892_vositachi_qanday_qilib_foyda_soligi_buyicha_bazani_aniqlashi_mumkin