ДСҚ 10006_14 шакл бўйича 2 та долзарб саволга жавоб берди

preview

Май ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобини топшириш муддатлари ўтганлигига қарамай, бухгалтерлар илгаригидек 10006_14 кодли Ҳисоб-китобнинг янги шаклидан қийналишмоқда. Ҳамкасбларга ёрдам тариқасида buxgalter.uz кенг тарқалган муаммолар бўйича ДСҚнинг жавобларини тўплади. Умид қиламизки, бу сизга ишлашда ёрдам беради.

1. Воситачилик (топшириқ) шартномалари асосида реализация қилинган товарлар (хизматлар) ҚҚС ҳисоботининг иловаларида қандай акс эттирилади?

- Воситачилик (топшириқ) шартномалари асосида товарлар (хизматлар) реализация қилинганида воситачи (комиссионер) томонидан уч томонлама электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади.

Расмийлаштирилган ЭҲФ ҚҚС ҳисоботида:

  • комитентнинг 5-иловасида;
  • сотиб олувчининг (у томонидан тасдиқланса) 4-иловасида;
  • воситачи (комиссионер) нинг 6-иловасида автоматик шаклланади.

(манба:  https://t.me/soliqnews/4291 )

2. Жисмоний шахсларга товарлар накд пулда ёки терминалда сотилганда савдо пуллари ҚҚС ҳисобот шаклининг 5-иловасига қандай киритилади?

- Товарлар (хизматлар) назорат-касса машиналари ёки тўлов терминаллари орқали реализация қилинганда, ҳисобот даври, яъни ой якунига кўра жами сотилган маҳсулот суммаси “Бир томонлама электрон ҳисобварақ-фактура” ни танлаш орқали контрагентнинг маълумотларини тўлдирмасдан ҚҚС ҳисоботида шакллантирилади.

(Манба - https://t.me/soliqnews/4279 )

Солиқ органларининг бошқа вазиятлар бўйича шарҳларини бу ерда ўқинг.

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text160689_dsq_10006_14_shakl_buyicha_2_ta_dolzarb_savolga_javob_berdi