Тасдиқланмаган ЭҲФлар сонини қандай қисқартириш мумкин

preview

22 июнь (сабаби 20 июнь дам олиш кунига тўғри келади) – май ойи учун ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни. Ва ушбу сана арафасида Солиқ қўмитаси  Ҳисоб-китобнинг 10006_14 кодли янги шаклига ўтиш муносабати билан юзага келадиган бухгалтерларнинг саволларига жавоб берди. Buxgalter.uz идора ахборот хизматининг турли материалларидан жавобларни тўплади.

1. Жисмоний шахсларга товарларни (хизматларни) реализация қилишда ЭҲФни қандай қилиб тўғри шакллантириш мумкин?

- Жисмоний шахсларга товарларни (хизматларни) реализация қилишда сотувчи шакллантирилган ЭҲФни бир томонлама тартибда имзолашга ҳақли. Бу Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон

шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан

фойдаланиш тартиби тўғрисида низомнинг 18-бандидан келиб чиқади (манба).

2. Товарларни экспортга реализация қилишда ва товарларни импорт қилишда ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботи реестрлари қандай тўлдирилади?

-  Товарларни экспортга реализация қилишда ва товарларни импорт қилишда солиқ ҳисоботи реестрларидаги маълумотлар автоматик равишда Божхона қўмитаси маълумотлар базасидан олинган божхона юк декларациялари асосида шаклланади (манба).

3. Бир ойда 5-6 мингта ҳисобварақ-фактурани тўлдирамиз. Юклаш - куну тун. Етказиб берилгандан сўнг, қоғоз ҳисобварақ-фактура дарҳол чоп этилади ва олувчи томонидан имзоланади. Aммо my.soliq.uz сайтида мижозларнинг ҳаммаси ҳам ҳисобварақ-фактураларни имзоламайди. Бу каби ҳолатларда қандай йўл тутиш керак?  ҚҚС бўйича ҳисоботда фақат имзоланганлари “шаклланаяпти”?

- ЭҲФни имзолаш жараёнини тезлаштириш учун ЭҲФ операторларида мобиль иловалар мавжуд, улар ёрдамида юридик ёки жисмоний шахснинг ЭРИдан фойдаланган ҳолда ЭҲФни ўша жойда имзолаш мумкин (манба).

4. Ижарага берувчи ҚҚС тўловчиси бўлмаганлиги сабабли электр энергиясига тўловларни қоплаб бериш учун ҚҚС билан ЭҲФ юборолмайди. Бундай ҳолатда қандай йўл тутилади?

- ЭҲФни тўлдириш вақтида "ҳисобварақ тури" дан "харажатларни қоплаш"ни танлаган ҳолда ЭҲФ шакллантирилади (манба).

5. Хизматлар импортида ЭҲФ тўлдириш тартиби қандай?

- Хизматлар импорти жараёнида маълумотлар автоматик тарзда ҚҚС бўйича ҳисоботнинг 4-иловасига келиб тушишини таъминлаш мақсадида бир томонлама ЭҲФ расмийлаштирилиши белгиланган.

Қўшимча равишда хизматларни амалга оширувчининг номи, манзили, унга хизмат кўрсатадиган банк ва банк ҳисоб рақами кўрсатилиши лозим.

Хизматлар импорти бўйича бирламчи ҳужжатлар корхонанинг бухгалтерия хизмати бўлимида сақланиши ва ваколатли органларнинг сўровига кўра тақдим этилиши лозим (манба).

6. Воситачилик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ЭҲФ тўлдириш тартиби қандай?

- Воситачилик хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ шартнома асосида товарлар (хизматлар) реализация қилинганда воситачи (ишончли вакил) томонидан сотиб олувчига (комитентга) ЭҲФ стандарт шаклидан келиб чиққан ҳолда:

1а - “Комитентнинг (етказиб берувчининг) номи";

1б - “Комитентнинг (етказиб берувчининг) СТИРи”;

1в - “ҚҚС рақами” қўшимча устунларни киритган ҳолда ЭҲФ расмийлаштирилади (манба).

ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /uz/publish/doc/text160621_tasdiqlanmagan_ehflar_sonini_qanday_qisqartirish_mumkin