СК нуқтаи назаридан – ёзда ходимлар ҳақида қайғуриш

preview

Ёз, одам дам олишни, шаҳар ташқарисида тоза ҳаводан завқ олиш, ўзини тартибга келтириш, сув ҳавзасида сузиш ёки спорт залида шуғулланишни хоҳлайди. Кўп корхоналар ўз ходимларига ғамхўрлик қилган ҳолда бундай харажатларни ўз зиммасига олади. Уларга солиқ солишнинг ўзига хос жиҳатларини “Норма” эксперти Миржалол МИРФАЁЗОВ тушунтирди.

ЖШДС ва ижтимоий солиқ

Ходимларнинг дам олиши ва уларни соғломлаштиришга ҳақ тўлаш билан боғлиқ корхонанинг харажатлари – бу уларнинг моддий наф тарзидаги даромадларидир . Уларга ЖШДС солинади ва ижтимоий солиқ солинмайди, сабаби меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирмайди .

Агар сиз корхона ходими ҳисобланмайдиган шахс фойдасига хизматга ҳақ тўласангиз, унинг ёзма аризасига асосан сиз ЖШДС ушлаб қолмасликка ҳақлисиз. Бу ҳолда даромад олувчи ДСИга тақдим этилган декларация натижаларига биноан солиқ тўлайди .

Қуйидагилар учун йўлланмалар (бундан туристик йўлланмалар мустасно) қийматига ЖШДС солинмайди:

  • ногиронлиги бўлган шахсларга – Ўзбекистон ҳудудида жойлашган санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларига;
  • ходимларининг 16 ёшгача болаларига (ўқийдиганларга - 18 ёшгача) - Ўзбекистон ҳудудида жойлашган болалар оромгоҳлари ва бошқа соғломлаштириш оромгоҳлари, шунингдек санаторий-курорт ҳамда соғломлаштириш муассасаларига.

ҚҚС

Хизматларнинг қийматида ҚҚС ҳисобга олинмайди ва жисмоний шахснинг даромадлари таркибига киради .

Бироқ, афтидан, тўлов учун счёт ҚҚСсиз бўлади, сабаби санаторий-курорт ҳамда соғломлаштириш хизматлари, шунингдек жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларининг хизматлари ушбу солиқдан озод этилган .

Жисмоний шахсларга бундай хизматлар текин тўлаб берилганда корхонада ҳам ҚҚС юзага келмайди .

Фойда солиғи

Жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромадлари фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади .

Вазият
Ходим учун сузиш сув ҳавзасига абонемент қийматини тўлаш
Корхона ходим учун сузиш сув ҳавзасига 100 минг сўм миқдорида абонемент қийматини тўлайди.
Бу – ходим томонидан олинган моддий наф тарзидаги даромад, шу боис унга ЖШДС солинади.
Абонемент қиймати – бу ходимнинг “соф” даромади эканлиги боис, ЖШДС:
100 : (100 – 12) х 12 = 13,6 минг сўмни ташкил этади.
113,6 (100 + 13,6) минг сўм миқдоридаги сумма қуйидагича акс эттирилади:
  • ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида:
- 6-иловада;
- Ҳисоб-китобнинг 012-сатрида.
  • Фойда солиғи ҳисоб-китобида:
- 2-илованинг 0118-сатрида 3 ва 4-графаларда.
ЖШДС ходимнинг бошқа даромадларидан ушлаб қолинади

Вазият
Корхонада ишламайдиган жисмоний шахс учун санаторий йўлланмаси қийматини тўлаш
Корхонада ишламайдиган жисмоний шахс учун корхона 2 500 минг сўм миқдорида санаторий йўлланмаси қийматини тўлади. Бухгалтерия ундан ЖШДСни ушлаб қолмаслик тўғрисида ариза олди.
Корхона йўлланма қийматидан ЖШДС ушлаб қолмаслиги керак, сабаби даромад олувчи солиқни йил якунлари бўйича декларация тақдим этган ҳолда мустақил равишда тўлайди.
2 500 минг сўм миқдоридаги сумма қуйидагича акс эттирилади:
  • ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида:
- 6-иловада. Бунда солиқ суммаси 7-графада 0 га тенг;
  • Фойда солиғи ҳисоб-китобида:
- 2-илованинг 0118-сатрида 3 ва 4-графаларда.

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /ru/publish/doc/text160793_sk_nuqtai_nazaridan_-_ezda_hodimlar_haqida_qaygurish