Жисмоний шахс УФдаги улушни норезидентдан сотиб олса

preview

Вазият: Ўзбекистон резиденти бўлган жисмоний шахс Ўзбекистонда доимий муассасага эга бўлмаган норезидент юридик шахсдан Ўзбекистон МЧЖ устав фондидаги улушини сотиб олади.

Қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

Buxgalter.uz тушунтиради:

Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Фараз қилайлик, жисмоний шахс норезидент компаниядан Ўзбекистон МЧЖ устав фондидаги улушини 10 000 АҚШ долларига сотиб олади. Ўзбекистон норезиденти МЧЖ рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан унинг муассиси ҳисобланади. Улушнинг номинал қиймати – 5 000 АҚШ доллари.

Жисмоний шахс солиқ агенти сифатида:

1) норезидентнинг даромадидан 20 фоиз ставка бўйича фойда солиғини тўлаши керак;

2) УФдаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилгунга (расмийлаштирилгунга) қадар норезидентнинг даромадлари бўйича солиқ Ҳисоб-китобини МЧЖ рўйхатдан ўтказилган жойдаги солиқ органига тақдим этиши шарт.

Солиқ суммасини қандай ҳисоблаш, ҳисоботни қайси валютада тузиш ва мол-мулкни сотиб олиш қиймати солиқ ҳисоботини тузиш валютасида ифодаланмаган тақдирда нима қилиш кераклигини тавсияда батафсил тушунтирамиз:

 

 

Фойда солиғи Ўзбекистонда: ҳисоб-китоб, солиқ ставкалари фойда солиғи, юридик шахслар солиғи, ҳисоб-китоб, солиқ ҳисоботи, ставка, имтиёзлар Фойда солиғи: қандай ҳисобланади, кимлар тўлайди, ставкаси қанча ва қандай муддатларда ҳисобот тақдим этилади. Солиқдан озод этиш ҳолатлари, кам учрайдиган хатолар, ҳисоб-китоб усуллари ва амалий мисоллар бўйича барча жавоблар Buxgalter.uz сайтида! /ru/publish/doc/text168960_ustav_fondidagi_ulushni_norezidentdan_sotib_olishda_soliq_oqibatlari