Маслаҳатлар

Суд чиқимлари бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади

22.04.2021

Суд чиқимлари –  судга даъво аризаси беришда давлат божи ва почта харажатлари тўланишини бухгалтерия ҳисобида қандай тўғри акс эттириш лозимлигини buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириб берди:


Суд жараёни анча вақт давом этиши мумкин. Суд охир-оқибат суд чиқимларини қоплаш мажбуриятини томонларнинг қайси бири (даъвогар ёки жавобгар) зиммасига ва қандай миқдорда юклаши маълум эмас. Шу сабабли суд қарори қабул қилингунгача бундай харажатлар бухгалтерияда тўғри ҳисобга олиниши  муҳим саналади.

21-сон БҲМСга мувофиқ дебиторлар билан турли операциялар бўйича ҳисоб-китоблар ҳақидаги умумлаштирилган ахборот 4800-счётлар гуруҳининг ёрдамчи счётларида акс эттирилади. Хусусан, суд қарори қабул қилингунгача суд чиқимларини 4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари» счётида акс эттиришни тавсия этамиз» .

Эслатиб ўтамиз
Суд чиқимлари 2019 йилдаёқ чегирилмайдиган харажатлар таркибидан чиқариб ташланган эди . Бунда, масалан, суд томонидан хўжалик шартномалари шартларини бузганлик учун жарималар, пенялар ва бошқа турдаги санкциялар тан олинадиган бўлса, бундай харажатлар чегирилмайдиган харажатларга киритилади .

Бухгалтерия ўтказмалари:

 Хўжалик операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Даъвогарнинг бухгалтерия ўтказмалари 

 

 

Суд чиқимлари суммаси ҳисобланди (давлат божи ва почта харажатлари)

4890

6990

Суд чиқимлари суммаси тўланди

6990

5110

Жавобгар суд қарорига биноан суд чиқимларини ёки уларнинг бир қисмини қоплаган 

5110

4890

Қопланмаган суд чиқимлари суммаси чегириладиган харажатларга ҳисобдан чиқарилди

9430

4890

Жавобгарнинг бухгалтерия ўтказмалари 

 

 

Суд қарорига биноан даъвогарга қопланадиган суд чиқимлари суммаси харажатларга ҳисобдан чиқарилди

9430

6990

Суд чиқимларини қоплаш бўйича тўлов амалга оширилди

6990

5110

Диққат!
Қандай харажатлар чегирилмайдиган харажатларга кириши ҳақида молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ ва “Норма” эксперти Наталья МЕМЕТОВАнинг тавсияларида батафсил ўқинг

 

 

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь