Тайёрлов фаолиятидан ҚҚС қандай ҳисоблаб чиқарилади

preview

Тайёрлов фаолиятидан ҚҚС қандай ҳисоблаб чиқарилади

Корхона контрактация шартномаси асосида Ўзбекистон корхоналари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлайди. У ҚҚС бўйича солиқ солинадиган базани қандай аниқлайди?

Ушбу савол бўйича buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти  Татьяна ЛИМАРЕВА ўз фикри билан ўртоқлашди:


- Тайёрлов корхоналари (тайёрлов фаолияти) учун ҚҚС бўйича солиқ базасини аниқлашнинг алоҳида тартиби назарда тутилмаган. У умумий асосларда - солиқни киритмаган ҳолда, битим тарафлари томонидан қўлланилган нархдан келиб чиққан ҳолда реализация қилинадиган товарларнинг қиймати сифатида аниқланади .

Кўпинча тайёрлов ташкилотлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишади. Бу ҳолда улар умумий асосларда ҚҚСнинг ноль ставкасини қўллайдилар  .

 

Мисол
Тайёрлов ташкилотида ҚҚС ҳисоб-китоби

ҚҚС тўловчиси бўлган тайёрлов ташкилоти хўжаликдан 150,0 млн сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилди. Бунда хўжалик ҚҚС тўловчиси ҳисобланмайди ва тегишинча, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш ҚҚСсиз амалга оширилган. Шунингдек, тайёрлов ташкилоти 92 млн сўм суммага сақлаш, ташиш ва ҳ.к. бўйича харажатларга ҳам тўловни амага оширган, шу жумладан келиб тушган ЭҲФга асосан ҚҚС - 12,0 млн сўм.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Ўзбекистон доирасида реализация қилишда ҚҚС ҳисоблаш зарур. ҚҚС суммаси қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқарилади: етказиб бериш қиймати х 15%. Бунда:

Етказиб бериш қиймати = сотиб олиш қиймати (150 млн сўм) + харажатлар (80,0 млн сўм) + ташкилотнинг фойдаси (масалан, 30,0 млн сўм) = 260,0 млн сўм.

ҚҚС суммаси = 260,0 млн сўм х 15% = 39,0 млн сўм.

Шу тариқа, тайёрлов ташкилоти маҳсулотни 299 млн сўмга (260,0 + 39,0) сотади.

Бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС солиқ солинадиган айланма бўйича ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси ва СКнинг 266-моддасига мувофиқ ҳисобга олинадиган солиқ суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.

Бизнинг мисолимизда бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаси  27,0 млн сўмни (39 – 12) ташкил этади.