МЖТКга божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жарималар қисмига 5 та тузатиш киритилди

preview

Хусусан, МЖТК 309-2-«Божхона тўғрисидаги конунчиликнинг бузилганлиги ДБҚнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (ЯААТ) орқали қайд этилган ҳолларда жарима солиш тўгрисидаги қарор» моддаси билан тўлдирилди. ЯААТ орқали қайд этилган божхона тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишлари бўйича жарима солиш ҳақидаги қарор ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз чиқарилади.

 

Бошқа тузатишлар билан фуқаролар ва мансабдор шахсларга нисбатан қўлланиладиган жарималарни унификация қилинди. Эндиликда:

  • 227-10-м. 2-қ. бўйича – «божхона органига товарлар ва транспорт воситалари учун божхона декларациясини, худди шунингдек ҳужжатлар ва қўшимча маълумотларни белгиланган муддатларда тақдим этмаслик» барча учун 3 БҲМ (илгари фуқароларга – 3–7 БҲМ, мансабдор шахсларга – 5–10 БҲМ) миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади;
  • 227-13-м. 3-қ. бўйича – товарларни сақлаш учун қўйиш, уларни сақлаш ва улар билан операциялар ўтказиш тартибини бузиш 3 БҲМ миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади;
  • 227-16-м. 1-қ. бўйича – товарлар ва транспорт воситаларини ўз вақтида божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқмаслик 5 БҲМ (илгари фуқароларга – 5–10 БҲМ, мансабдор шахсларга – 7–15 БҲМ) миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади;
  • 227-22-м. 2-қ. бўйича - нотўғри маълумотларни кўрсатиш, бу маълумотлар божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш, уларни талаб этилаётган божхона режимига жойлаштириш, божхона тўловлари миқдори тўғрисида божхона органи томонидан қарор қабул қилинишига таъсир этмаган бўлса, бунда жарима миқдори 5 БҲМни ташкил этади (илгари фуқароларга – 3–7 БҲМ, мансабдор шахсларга – 5–10 БҲМ миқдорида жарима солинган).

Манбага қаранг.