Covid-19 учун тестларни олиб кириш ва реализация қилишда ҚҚС тўлаш зарурми

preview

Корхона Covid-19 учун тест-системаларни импорт қилиш, сўнгра маҳаллий бозорда сотишни режалаштирмоқда. Улар тиббий буюмлар ҳисобланадими? Уларни республикага олиб кириш ва маҳаллий бозорда реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСдан озод қилинганми? Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди:

 

- Қуйидагиларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ҚҚСдан озод қилинган:

  • дори воситаларини, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмларни;
  • махсус рўйхат бўйича дори воситаларини, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмларни ишлаб чиқариш учун хом ашёни (17.12.2019 йилдаги 1008-сон ВМҚга илова).

 

Озод этиш тасдиқланган Рўйхат (25.02.2011 йилдаги 49-сон ВМҚга 1-илова) бўйича Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган тайёр дори воситалари ва тиббий буюмларга татбиқ этилмайди. Covid-19 учун тест-системалар унда мавжуд эмас. 

Тест-системалар тиббий буюмларга киради ва импорт қилишда ҚҚСдан озод қилинган.

 Дори воситаларини, ветеринария дори воситаларини, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмларни реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСдан озод қилинади . Тегишинча, тест-системаларни маҳаллий бозорда реализация қилишда сиз ҚҚС тўламайсиз.