Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Деярли ҳар бир корхонада хўжалик фаолияти жараёнида вакиллик харажатлари юзага келади. Улар бўйича ҚҚСни қандай тўғри ҳисобга олишни buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди:
– “Амалдаги СКда вакиллик харажатлари тушунчаси йўқ. Корхона ўзининг солиқ солиш мақсадидаги Ҳисоб сиёсатида мустақил равишда мазкур мақсадлар учун харажатлар турларини аниқлаши мумкин.
Масалан, бу корхонанинг ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш ҳамда қўллаб- қувватлаш учун етиб келган шахсларни, шунингдек бошқарув ва назорат органларини йиғилиши учун келган иштирокчиларни қабул қилиш ва хизмат кўрсатиш бўйича харажатлари бўлиши мумкин:
- расмий қабулни ўтказиш учун харажатлар;
- кўрсатилган шахсларни транспорт билан таъминлаш, овқатлантириш ва яшаши учун харажатлар;
- қабул қилувчи корхона штатида турмайдиган таржимонларни ёллаш.
Товарлар ва хизматларни сотиб олиш ва уларни вакиллик харажатларига киритишда улар бўйича “кирувчи” ҚҚС ҳисобга олинмайди. У ушбу товарлар ва хизматлар қийматига қўшилади ҳамда харажатларга киритилади
. Бунда ҚҚС бўйича бундай харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилади
.
Вазиятни шартли мисолда кўриб чиқамиз.
ҚҚС тўловчиси бўлган корхона ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш учун ўзида хорижий фирма вакилларини қабул қилади. Корхона шулар боғлиқ қуйидаги харажатлар қилди:
- меҳмонхона ҳисобварақ-фактурасига асосан меҳмон яшаши ва овқатланиши учун - 9 085 минг сўм, ҚҚС билан бирга;
- автотранспорт корхонасининг ҳисобварақ-фактурасига асосан транспорт хизмати учун – 2 875 минг сўм, ҚҚС билан бирга.
Бухгалтерия ҳисобида вакиллик харажатларини қуйидагича акс эттиринг:
|
Хўжалик операцияларининг |
Сумма, |
Счётлар боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Хорижий фирмадан келган вакилларнинг яшаши, овқатланиши ва транспорт харажатлари билан боғлиқ вакиллик харажатлари акс эттирилди (9 085 + 2 875) |
11 960 |
||
ҚҚС бўйича ҳисоботда вакиллик харажатлари қуйидагича акс эттирилади:
- ЭҲФдаги маълумотлар автоматик тарзда харидлар реестрида - ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илованинг 1-жадвалида акс этади. Шу билан бирга 6 ва 7-устунларда кўрсатилаган суммалар ҳисобга олинмайдиган бўлиб 8 ва 9-устунларда такрорланиши зарур.
Вакиллик харажатлари фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилади, сабаби улар даромад олиш билан боғлиқ - асослантирилган (иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган) ҳисобланади ва ҳужжатлар билан тасдиқланган. Агар корхона моҳиятан вакиллик харажатлари ҳисобланмайдиган қайсидир харажатларни ғайриқонуний равишда вакиллик харажатларига киритса, ушбу харажатлар чегирилмайдиган деб тан олинади
. Шунингдек, бу ҳолда ушбу харажатларни ЖШДС бўйича моддий наф тарзидаги даромадлар деб тан олиш хавфи юзага келади
”.
![]()