2021 йил учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот қандай топширилади: амалиётдан 5 хил вазият

preview

Кўпчилик бухгалтерия хизматлари 2021 йил учун солиқ ҳисоботларини тақдим этишнинг сўнгги кунларини кутмасдан, уларни шакллантиришни бошлаб юборишган. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи корхоналарда кўпинча ҳисоботни тузишда қийинчиликлар юзага келиб туради.

«Норма» компанияси эксперти Дилором САИДОВА 2021 йил учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдиришда бухгалтерларда саволлар туғилишига сабаб бўладиган айрим хилдаги кўп учрайдиган вазиятларни тушунтириб берди:

 

1-вазият. Кўп тармоқли корхонада 2021 йил учун фаолиятнинг бир нечта тури бўйича даромад мавжуд

Фаолият тури

Ишлаб чиқариш

Умумий овқатланиш

Мол-мулкни ижарага бериш

Бир йилда жами

Даромад суммаси

550 000 минг сўм

250 000 минг сўм

85 000 минг сўм

885 000 минг сўм

Корхонангиз кўп тармоқли бўлса, Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида даромадни фаолиятнинг ҳар бир тури кесимида кўрсатинг.

Ҳисоб-китобда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан жами даромадлар суммаси тақдим этилган ЭҲФ, онлайн-НКМ чеклари асосида Ҳисоб-китобнинг 010-сатри 3-графасида автоматик тарзда шаклланади.

Эътибор беринг

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдиришдан ҳамда солиқ органларига юборишдан олдин бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган ЭҲФ ва онлайн-НКМ бўйича барча маълумотларни ҳисоботда автоматик тарзда шаклланадиган 010-сатр 3-устуни кўрсаткичлари билан солиштиринг.

Айрим ҳолатларда кўрсаткичлар суммаси бир-биридан фарқ қилади, бундай ҳолатларда тузатишлар киритишга тўғри келади. Масалан, кассир хато қилиб, онлайн-НКМ орқали суммани нотўғри уриб берган. Ёки бирор-бир ҳисобварақ-фактура тақдим этилиши ёддан кўтарилган бўлиши мумкин.

Сўнгра очилган саҳифадаги рўйхатдан 4–9-графаларда амалга ошириладиган фаолият турини танланг, 010-сатрда ушбу фаолият тури бўйича даромадни кўрсатинг.

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби (ўлчов бирлиги сўм)

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Жами

Шу жумладан фаолият турлари бўйича

Саноат (ишлаб чиқариш)

Умумий овқатланиш

Мол-мулкни ижарага бериш фаолияти

 

 

 

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан даромад (Ҳисоб-китобнинг 1-иловаси 020-сатр + 030-сатр)

010

885 000 000,00

550 000 000,00

250 000 000,00

85 000 000,00

 

 

 

Фаолият турлари бўйича даромаднинг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан жами даромадларидаги салмоғи, фоизда

011

100%

62%

28%

10%

0

0

0

 

 

2-вазият. Корхонада 2021 йилнинг II чораги учун айланмалар миқдори камайган

Корхонада ишлаб чиқариш цехи, кичик кафе ва ижарага бериладиган бино мавжуд. Ишлар мавсумий бўлганлиги сабабли цех ва кафе бир неча ой ишламаган, бироқ корхона мунтазам равишда ижарадан даромад олиб турган. Йил якунлари бўйича корхонада қуйидаги кўрсаткичлар аниқланди (минг сўмда):

 

Фаолият тури

I чорак учун тушум

II чорак учун тушум

III чорак учун тушум 

IV чорак учун тушум

Бир йил учун тушум

Ишлаб чиқариш

100 000

120 000

150 000

370 000

Умумий овқатланиш

40 000

30 000

60 000

130 000

Мол-мулкни ижарага бериш

80 000

80 000

80 000

80 000

320 000

Жами:

220 000

80 000

230 000

290 000

820 000

 

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг 010-«Реализация қилишдан олинган даромад» сатрини тўлдирамиз:

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби                                                                                                             (ўлчов бирлиги сўм)

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Жами

Шу жумладан фаолият турлари бўйича

Саноат (ишлаб чиқариш)

Умумий овқатланиш

Мол-мулкни ижарага бериш фаолияти

 

 

 

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан даромад (Ҳисоб-китобнинг 1-иловаси 020-сатр + 030-сатр)

010

820 000 000,00

370 000 000,00

130 000 000,00

320 000 000,00

 

 

 

Фаолият турлари бўйича даромаднинг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан жами даромадларидаги салмоғи, фоизда

011

100%

45%

16%

39%

0

0

0

 

3-вазият. Корхона 2021 йилнинг IV чорагида буткул бекор туриб қолган

Йил якунлари бўйича корхонада қуйидаги кўрсаткичлар аниқланди (минг сўм):

Фаолият тури

I чорак учун тушум

II чорак учун тушум

III чорак учун тушум

IV чорак учун тушум

Бир йил учун тушум

Ишлаб чиқариш

100 000

80 000

150 000

330 000

Умумий овқатланиш

40 000

50 000

60 000

150 000

Мол-мулкни ижарага бериш

80 000

80 000

80 000

240 000

Жами:

220 000

210 000

290 000

720 000

Эътибор беринг
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби ортиб борувчи якун билан тўлдирилади. Сизда йилнинг бирор-бир чорагида айланма амалга оширилмаган бўлса, 010-«Реализация қилишдан олинган даромад» сатрида «0» қиймати қайд этилмайди, фақат ўтган чоракдаги кўрсаткичлар қайта кўрсатилади.

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг 010-«Реализация қилишдан олинган даромад» сатрини тўлдирамиз:

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби                                                                                                                  (ўлчов бирлиги сўм)

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Жами

Шу жумладан фаолият турлари бўйича

Саноат (ишлаб чиқариш)

Умумий овқатланиш

Мол-мулкни ижарага бериш фаолияти

 

 

 

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан даромад (Ҳисоб-китобнинг 1-иловаси 020-сатр + 030-сатр)

010

720 000 000,00

330 000 000,00

150 000 000,00

240 000 000,00

 

 

 

Фаолият турлари бўйича даромаднинг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан жами даромадларидаги салмоғи, фоизда

011

100%

46%

21%

33%

0

0

0

 

4-вазият. Кўп тармоқли корхонада реализациядан ташқари даромадлар ҳам бор: балансдаги валюта моддалари қайта баҳоланганда ижобий курс фарқининг салбий курс фарқидан ошиши

Кўп тармоқли корхонанинг банкдаги счётида валюта маблағлари мавжуд. 2021 йил учун балансдаги валюта моддалари қайта баҳоланганда ижобий курс фарқининг салбий курс фарқидан умумий ошиш суммаси 2 млн сўмни ташкил қилди.

Реализациядан ташқари харажатларга устун бўлган фаолият тури ставкаси бўйича солиқ солинади. Ҳисоб-китобни тўлдиришда ижобий курс фарқининг салбий курс фарқидан умумий ошиш суммасини Ҳисоб-китобга 1-илованинг 0410-сатрида кўрсатинг. Дастур автоматик тарзда уни Ҳисоб-китобнинг биринчи варағига – устун бўлган фаолият тури кўрсатилган графага кўчиради.

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобига 1-илова. Жами даромадлар.

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Сумма

Жами даромадлар (020-сатр + 030-сатр + 040-сатр + 050-сатр), шу жумладан:

010

887 000 000,00

Товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад – жами (0201 - 0203-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан:

020

885 000 000,00

Товарларни (хизматларни) реализация қилишдан соф тушум

0201

885 000 000,00

Воситачилик ва топшириқ шартномалари ҳамда воситачилик хизматлари кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатадиган солиқ тўловчилар учун – кўрсатилган хизматлар учун ҳақ суммаси

0202

 

Товарларни (хизматларни) текинга беришдан кўрилган зарарлар

0203

 

Реализация сифатида қараладиган даромадлар – жами (0301-0306-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан:

030

0,00

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 297-моддаси учинчи қисмининг 4, 5, 6, 10, 11, 12, 13, 14, 17, 18, 21, 22, 23, 25 ва 27-бандларида кўрсатилган даромадлар – жами (0401, 0402, 0403, 0404, ... 0420-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан:

040

2 000 000,00

РЕПО операциялари бўйича даромадлар

0401

 

Қимматли қоғозлар ва (ёки) муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциялар бўйича олинган даромадлар

0402

 

 

Валюта ҳисобварақлари бўйича ижобий курс фарқининг салбий курс фарқидан ошиши

0410

2 000 000,00

Қайта тикланган харажатлар суммалари

0411

 

 

0420

 

 

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби                                                                                                               (ўлчов бирлиги сўм)

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Жами

Шу жумладан фаолият турлари бўйича 

Мол-мулкни ижарага бериш фаолияти 

Умумий овқатланиш 

Саноат (ишлаб чиқариш) 

 

 

 

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан даромад (Ҳисоб-китобнинг 1-иловаси 020-сатр + 030-сатр)

010

885 000 000,00

85 000 000,00

250 000 000,00

550 000 000,00

 

 

 

Фаолият турлари бўйича даромаднинг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан жами даромадларидаги салмоғи, фоизда

011

100%

10%

28%

62%

0

0

0

Бошқа даромадлар (Ҳисоб-китобнинг 1-иловаси 040-сатри - 0403-сатри + 04031-сатри)

020

2 000 000,00

0,00

0

2 000 000,00

0

0

0

Солиқ солинадиган жами даромад (010-сатр + 020-сатр)

030

887 000 000,00

85 000 000,00

250 000 000,00

552 000 000,00

0

0

0

 

5-вазият. Корхона 2021 йил мобайнида ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтган

Корхона ихтиёрий равишда ёки мажбурий тартибда ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши мумкин  .  Агар корхона йил мобайнида ушбу солиқни тўлашга ўтган бўлса, корхонада бундан олдинги давр учун Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлаш мажбурияти сақланиб қолади.

Даромад суммаси Ҳисоб-китобда автоматик тарзда шакллантирилиши сабабли ҚҚС тўлашга ўтилгандан кейин олинган даромад суммасини Ҳисоб-китобга 1-иловада кўрсатинг. 2021 йил 1 июлга қадар амал қилган Ҳисоб-китоб шаклида 1-иловада 050-сатр - «ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтилгандан кейин олинган даромадлар» назарда тутилган эди. Амалдаги шаклда 2021 йил 1 июлдан бошлаб солиқ органлари томонидан ушбу сатр олиб ташланган, лекин уни қандай тўлдириш кераклиги ҳақидаги изоҳ қолдирилган. Бундай вазиятда ҚҚС тўлашга ўтилгандан кейин олинган даромадни манфий ишора билан 0420-сатрда кўрсатишни тавсия қиламиз.

Масалан, корхона 2021 йил ноябрь ойида 1 млрд сўм этиб белгиланган миқдордан ошганлиги сабабли ҚҚС тўлашга ўтган. Ноябрь–декабрь ойлари учун даромад ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда 300 млн сўмни ташкил қилган.

Корхона айланмадан олинадиган солиқ бўйича бир йил учун ҳисобот топшириши лозим. Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида бир йил учун жами даромад суммаси – 1,3 млрд сўм автоматик тарзда акс эттирилади. Бундан 300 млн сўм ҚҚС тўлашга ўтилгандан кейин олинганлиги сабабли Ҳисоб-китобга 1-илованинг 0420-сатрида кўрсатилиши лозим.

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобига 1-илова. Умумий даромад.

Кўрсаткичлар номи

Сатр коди

Сумма

Жами даромадлар (020-сатр + 030-сатр + 040-сатр + 050-сатр), шу жумладан:

010

1 000 000 000,00

Товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад – жами (0201 - 0203-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан:

020

1 300 000 000,00

Товарларни (хизматларни) реализация қилишдан соф тушум

0201

1 300 000 000,00

Воситачилик ва топшириқ шартномалари ҳамда воситачилик хизматлари кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатадиган солиқ тўловчилар учун – кўрсатилган хизматлар учун ҳақ суммаси

0202

 

Товарларни (хизматларни) текинга беришдан кўрилган зарарлар

0203

 

Реализация сифатида қараладиган даромадлар – жами (0301-0306-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан:

030

0,00

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 297-моддаси учинчи қисмининг 4, 5, 6, 10, 11, 12, 13, 14, 17, 18, 21, 22, 23, 25 ва 27-бандларида кўрсатилган даромадлар – жами (0401, 0402, 0403, 0404, ... 0420-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан:

040

-300 000 000,00

РЕПО операциялари бўйича даромадлар

0401

 

Қимматли қоғозлар ва (ёки) муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциялар бўйича олинган даромадлар

0402

 

 

Валюта ҳисобварақлари бўйича ижобий курс фарқининг салбий курс фарқидан ошиши

0410

 

Қайта тикланган харажатлар суммалари

0411

 

Қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтган даврдаги даромадлар

0420

-300 000 000,00