Ким мол-мулк солиғи ва ер солиғи ҳисоб-китобларини қайта топширади

preview

ДСҚ мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисоботларнинг электрон шаклларига ўзгартиришлар киритди. Агар ушбу ўзгартиришлар сизга дахл қилса, ҳисоб-китобларни қайта топширишга тўғри келади. Гап нима ҳақида бормоқда?

 

Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи

Ҳисоб-китобда бир объект доирасида жойлашиб, ер майдони тоифаси турлича бўлган, шунингдек, пасайтирувчи коэффициент қўлланилиши лозим бўлган ер майдонларини алоҳида киритиш имконияти яратилди.

Ҳисоботни топширувчилар 10510_12 сонли (ойлик) ва 10510_13 сонли (чорак) пакет рақамли янги шаклларда тақдим этишлари мумкин.

 

Мол-мулк солиғи

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича маълумотнома шаклида энг кам қиймат татбиқ қилинмайдиган кўчмас мулк объектларининг майдони, энг кам қийматнинг камайтирувчи коэффициенти алоҳида акс этирилиши имконияти яратилди.

Маълумотномага 2-иловада энди қуйидагилар бўйича мустақил равишда ўзгартириш киритиш мумкин:

  • сув ҳайдаш миноралари,
  • резервуарлар,
  • соябонлар,
  • бетон майдончалар ва деворлар (бордюрлар)
  • бошқа шунга ўхшаш объектлар.

Мол-мулк солиғи бўйича аниқлаштирилган маълумотномани 1 апрелга қадар тақдим этганларга нисбатан пеня ҳисобланмайди.

Ҳар ойда Мол-мулк солиғи топширувчилар мол-мулк солиғи бўйича ҳисоботни 10401_23 сонли (ойлик) ва 10401_21 сонли (чорак) пакет рақамли янги шаклларда тақдим этишлари мумкин.

 

Мазкур шаклларни тўлдириш бўйича батафсил йўриқнома шаклларнинг ўзида мавжуд (“Йўриқнома” тугмаси).

Манбага қаранг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади