Полезное для бухгалтера в ноябре:
ЭСЛАТМА: мажбурий тартибда ҚҚС тўланадиган кунни ўтказиб юборманг
ДСҚнинг автоматлаштирилган тизими ҳар куни мажбурий тартибда ҚҚС ва фойда солиғи тўлашга ўтиши керак бўлган солиқ тўловчиларни аниқлайди. ҚҚС тўлаши лозим бўлганларга my.soliq.uz даги шахсий кабинетга автоматик тарзда хабарнома йўлланади.
ДСҚ бу масалада нимага эътибор бериш зарурлигини эслатиб ўтди:
1. Ким ҚҚС тўловчиси ҳисобланади
– СКнинг 237-моддасига мувофиқ ҚҚС тўлаш бўйича мажбуриятлар юкланган шахслар махсус рўйхатдан ўтказилган ёки ўтказилмаганлигидан қатъи назар ҚҚС тўловчилари деб эътироф этилади.
Жами даромади солиқ даври (1 йил)да 1 млрд сўмдан ошган шахслар бундай ошиш рўй берган ойдан кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтади. Қолган ҳолларда - солиқ мажбурияти юзага келган санадан бошлаб.
2. Қайси пайтдан эътиборан ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКМ чекларида ҚҚСни кўрсатиш зарур
– Солиқ мажбурияти юзага келган санадан бошлаб.
3. Агар айланмадан олинадиган солиқ тўловчи ҳисобот ойи давомида ҚҚС тўловчисига айланган бўлса, ҳисоботни қандай тўғри топшириш мумкин
– Ушбу ҳисобот ойи учун ҳам айланмадан олинадиган солиқ бўйича, ҳам ҚҚС бўйича ҳисобот топшириш зарур.
Бунда ЭҲФ, онлайн-НКМ суммалари, экспорт операциялари қуйидагиларда акс эттирилади:
- ҚҚС тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келгунга қадар амалга оширилганлар - айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботда;
- ҚҚС тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келган пайтдан эътиборан амалга оширилганлар - ҚҚС бўйича ҳисоботда.
Манбага қаранг.