Қачон маиший техникага мажбурий рақамли маркировка туширилади

preview

Маиший техникани мажбурий рақамли маркировкалаш рўйхатлари ва муддатлари белгиланди (02.04.2022 йилдаги 148-сон ВМҚ):

 

  • чангютгич, кир ювиш машинаси, совиткич ва музлаткич, телевизор ва монитор 2022 йил 15 апрелдан бошлаб мажбурий маркировкаланади;
  • маиший газ плитаси, ошхона дудбурони, духовка ва печка, микротўлқинли печ, дазмол, сув иситкич - 2022 йил 1 августдан бошлаб;
  • сув иситиш қозонлари, кондиционер, ўрнатилган электр моторли маиший техника (шарбат чиқазгич, блендер, миксер, кофе янчгич, гўшт майдалагич) ва барча турдаги лампалар - 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб.

“Asl belgisi” тизими оператори - “CRPT TURON” МЧЖ томонидан маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларга ва импорт қилувчиларга маркировка кодлари тақдим этилади.

148-сон қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • мажбурий рақамли маркировкаланадиган маиший техника маҳсулотларининг идентификация кодлари рўйхати;
  • ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма- босқич жорий қилиш графиги;
  • импорт қилувчи ташкилотлар томонидан маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма- босқич жорий қилиш графиги;
  • улгуржи ва чакана савдо ташкилотларининг маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига босқичма-босқич ўтиши графиги;
  • Маиший техника маҳсулотларини идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш хусусиятлари тўғрисидаги низом.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.04.2022 йилдан кучга кирди. 

Norma.uz материаллари асосида


Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /publish/doc/text180321_qachon_maishiy_tehnikaga_majburiy_raqamli_markirovka_tushiriladi