Қайси имтиёзлар бекор қилинади, қайсилари эса кенгроқ татбиқ этилади

preview

Президентнинг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон Фармони билан айрим солиқ ва божхона имтиёзлари бекор қилинди. Илгари солиқ тўловчиларнинг чекланган доирасига берилган бошқа имтиёзлар эса тармоқнинг барча хўжалик юритувчи субъектларига татбиқ этилади. Қулай бўлиши учун buxgalter.uz уларни жадвалга жамлади:

 

1. Бекор қилинадиган имтиёзлар: (08.04.2022 йилдаги ПФ-101-сон Фармоннинг 9-банди “б” хатбоши)

 

2022 йил 1 июлдан бошлаб

Т/р

НҲҲ

Бекор қилинган имтиёз

Олувчилар

1

17.01.2017 йилдаги ПФ-4933-сон Фармон 7-б.

12 ой муддатга юридик шахслар мулкига солинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи тўлашдан озод қилиш

Умумбелгиланган солиқлар тўловчи давлат мулки объектларининг сотиб олувчилари - юридик шахслар

2

05.07.2017 йилдаги ПФ-5106-сон Фармон 13-б. 8-хатбоши

Барча солиқ турларини тўлашдан озод этиш

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошида ташкил этиладиган, турли фанлар бўйича таълим дастурларига ихтисослаштирилган шўъба корхоналари

3

03.02.2018 йилдаги ПФ-5326-сон Фармон 8-б. “а” кичик б. ва 9-б.

Фойда солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғи, айланмадан олинадиган солиқ тўлашдан озод қилиш

 

Асосий фаолият тури тематик хиёбонлар хизматларини ташкил қилиш бўлган юридик шахслар

5 йил муддатда амалдаги ставканинг 25%и миқдорида бож тўловларини тўлаш

Двигатель ҳажми 2,4 л. дан кам бўлмаган юқори ўтиш қобилиятига эга бўлган транспорт воситаларини олиб кираётган Қорақалпоғистон туризм операторларига

4

29.03.2018 йилдаги ПФ-5388-сон Фармон 7-б. 2-хатбоши

Маҳсулот битта мева-сабзавот кластери ичида сотилганда ҚҚС тўлашдан озод қилиш

Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилар

5

27.06.2018 йилдаги ПФ-5466-сон Фармон 3-б. «д» кичик б.

ҚҚС тўлашдан озод қилиш

"Yosh tadbirkorlar" коворкинг-марказлари ва "Yoshlar mehnat guzari" комплексларини қуришга маблағлар йўналтириладиган хусусий инвесторлар

6

22.05.2012 йилдаги ПҚ-1759-сон қарор 8-б. 2-хатбоши

Эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари учун назарда тутилган имтиёзлар

“Uz-Prista Recycling” МЧЖ ҚК

ҚҚС тўлашдан озод қилиш

"Uz-Prista Recycling" МЧЖ ҚК ишлаб чиқаришларини барпо этиш доирасида ишларни/хизматларни бажарадиган хорижий компаниялар

7

27.05.2013 йилдаги ПҚ-1975-сон қарор 4-б.

ҚҚС тўлашдан озод қилиш

“Навоий КМК” АЖ учун техника, асбоб-ускуналар ва уларга эҳтиёт қисмлар, шунингдек материалларни олиб киришга

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқдан озод қилиш

“Qizilqum fosforit kompleksi” МЧЖ

8

19.09.2014 йилдаги ПҚ-2237-сон қарор 5-б. 3 хатбошиси ва 7-б.

Ўзбекистондаги фаолиятдан олинган даромадлардан ЖШДС тўлашдан озод қилиш

“LG CNS Uzbekistan” қўшма корхонасига ишга жалб қилинган хорижий жисмоний шахслар

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, олиб келинадиган асбоб-ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот воситалари бўйича божхона тўловларидан озод қилиш

“LG CNS Uzbekistan”  ҚК

9

23.05.2017 йилдаги ПҚ-2992-сон қарор 16-б.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича четдан олиб келинадиган асбоб- ускуналар, техника, алоқа тизимлари ва воситалари, дастурий маҳсулотлар ва бошқа моддий-техник воситалар бўйича

Юридик шахслар

10

13.05.2017 йилдаги ПҚ-3055-сон қарор 8-б.

ҚҚС ва божхона тўловлари тўлашдан озод қилиш

“Nukuselectroapparat” МЧЖ

11

19.06.2017 йилдаги ПҚ-3068-сон қарор 5-б. 3-хатбоши

ССПдан олинган маблағлар қисмида барча солиқ турларини тўлашдан озод қилиш

ССП томонидан тадбиркорлик субъектларига консультация, консалтинг ва таълим хизматларини кўрсатиш учун ташкил этилган унитар корхоналар

12

06.07.2017 йилдаги ПҚ-3115-сон қарор 6-б.

Фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи тўлашдан озод қилиш (собиқ "Тошўйинчоқ" заводининг асосий бинолари ва иншоотлари ҳамда ер майдони ҳудуди 2,8 га бўлган бошқа бинолар ва иншоот ҳудудида амалга оширилаётган замонавий маҳаллий болалар буюмлари ва ўйинчоқлари ишлаб чиқарилишини ташкиллаштириш доирасида)

 “NBU INVESTMENT” МЧЖ иштирокида ташкил этиладиган корхоналар

13

28.02.2018 йилдаги ПҚ-3573-сон қарор 12-б. 2-хатбоши

Ер солиғи тўлашдан озод қилиш

Узумнинг техник навларини ишлаб чиқарувчилар

14

20.03.2018 йилдаги ПҚ-3616-сон қарор 13-б.

Ер солиғи, мол-мулк солиғи тўлашдан озод қилиш (тутзор майдонларида янги қуриладиган ва ипак қурти боқишга мўлжалланган иншоотлар бўйича)

Юридик ва жисмоний шахслар

Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол- мулкига солинадиган солиқ, фойда солиғи тўлашдан озод қилиш ("Ўзпахтасаноат" АЖ томонидан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида фойдаланиш учун берилган ипак қурти боқишга мўлжалланган иншоотлар учун ижарага олувчининг ижара ҳақи фойдасига ҳисоблаб чиқиладиган)

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибидаги ташкилотлар

15

08.05.2018 йилдаги ПҚ-3701-сон қарор 2-б. 8-хатбоши

Ер солиғи, мол-мулк солиғи, фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ  тўлашдан озод қилиш (қарор доирасида тақдим этиладиган ер участкасига ва унда қурилган кўчмас мулкка нисбатан, шунингдек, мазкур объектларда амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган фойда ёки тушумларга нисбатан)

Халқ қабулхоналари биноларини қураётган инвесторлар

16

26.06.2018 йилдаги ПҚ-3802-сон қарор 9-б. 2-хатбоши

Барча кўрсатиладиган хизматлар бўйича барча солиқ турларини тўлашдан озод қилиш

"Солиқ-сервис" ДУК

17

26.11.2018 йилдаги ПҚ-4030-сон қарор 4-б.

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти қисмида барча солиқ турларини тўлашдан озод қилиш

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишни амалга оширадиган шахслар

18

31.01.2002 йилдаги 41-сон ВМҚ 2-б.

Термиз станциясидан Ҳайратон станциясигача Афғонистонга олиб ўтиладиган юкларни ташишда кўрсатиладиган хизматлар ва транспорт-экспедиторлик хизматлари бўйича ҚҚС тўлашдан озод қилиш

Юридик шахслар

19

25.01.2018 йилдаги 53-сон ВМҚ 6-б. 5-хатбоши

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этадиган пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари ва фермер хўжаликлари оладиган ҳамда улар томонидан бериладиган, ўзлари ишлаб чиқарадиган маҳсулотларни сотиш бўйича айланмалар билан боғлиқ бўлмаган пул маблағлари ва мулк, шунингдек, соф даромад тақсимоти қисмида фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, тўлов манбаида олинадиган фойда солиғи тўлашдан озод қилиш

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этадиган пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари ва фермер хўжаликлари

20

27.01.2018 йилдаги 63-сон ВМҚ 15-б. 2-хатбоши

Акциз солиғи тўлашдан озод қилиш

“Lanextrakt” МЧЖ ҚК таъсис этадиган хўжалик юритувчи субъект

21

23.07.2019 йилдаги 619-сон ВМҚ 9-б. “б” кичик б. 2-хатбоши

Олиб кириладиган товарлар бўйича ҚҚС тўлашдан озод қилиш (рўйхат бўйича)

“Jizzax organic” МЧЖ ХК, Сингапурнинг “Enter Engineering Pte.Ltd” компанияси ва унинг субпудратчи ташкилотлари

 

2023 йил 1 январдан бошлаб

Т/р

НҲҲ

Бекор қилинган имтиёз

Олувчилар

1

24.04.2015 йилдаги ПФ-4720-сон Фармон 10-б.

Бошқарув ходимлари сифатида жалб қилинган хорижий мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондидан ижтимоий солиқ тўлашдан озод қилиш

Акциядорлик жамиятлари

ЖШДС, тўлов манбаида олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод қилиш

Акциядорлик жамиятларида бошқарув ходимлари сифатида фаолият кўрсатаётган хорижий мутахассислар

2

10.04.2017 йилдаги ПФ-5005-сон Фармон 8-б.

Ички ишлар органлари тизимини тубдан ислоҳ қилиш комплекс чора-тадбирлар Дастурини амалга ошириш учун олиб кириладиган товарлар бўйича ҚҚС тўлашдан озод қилиш

Юридик шахслар

3

24.05.2017 йилдаги ПФ-5052-сон Фармон 6-б. 2-хатбоши

Академик лицейлар, профессионал ва олий таълим муассасаларининг биринчи марта ишга қабул қилинган битирувчилари учун ижтимоий солиқ тўлашдан озод қилиш

 

 

Иш берувчилар

4

17.06. 2019 йилдаги ПФ-5742-сон Фармон 4-б. 6-хатбоши

Ер солиғи тўлашдан озод қилиш. Имтиёзли давр якунланганидан сўнг, янгидан фойдаланишга киритилган ер участкасига нисбатан 10 йил давомида фойдаланишга киритилгунга қадар белгиланган солиқ ставкалари қўлланилади

Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепцияси доирасидаги ер майдонларидан фойдаланувчилар

5

14.02.2017 йилдаги ПҚ-2776-сон қарор 4-б. ва 6-б. 3-хатбоши

Фойда солиғи тўлашдан озод қилиш

 

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ташкилий тузилмасига кирувчи корхона ва ташкилотлар

Белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган ускуналар, хомашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар учун божхона тўловлари тўлашдан озод қилиш

6

16.08.2017 йилдаги ПҚ-3217-сон қарор 11-б.

Бошқарув ходимлари сифатида жалб қилинган малакали хорижий мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди бўйича ижтимоий солиқ тўлашдан озод қилиш

Меҳмонхоналар

ЖШДС тўлашдан озод қилиш

Бошқарув ходимлари сифатида жалб қилинган малакали хорижий мутахассислар

7

25.08.2017 йилдаги ПҚ-3244-сон қарор 6-б.

Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, божхона тўловлари тўлашдан озод қилиш

“Eco Paper Industry” МЧЖ

8

04.10.2017 йилдаги ПҚ-3309-сон қарор 8-б. 4-5-хатбошилар

Беғараз топширилаётган ва қабул қилинаётган мулки бўйича фойда солиғи тўлашдан озод қилиш

"Кўприкқурилиш" трести" УК, "Трансйўлқурилиш" ДУК ҳамда Автомобиль йўллари давлат қўмитаси таркибий бўлинмалари

ҚҚС ва фойда солиғи тўлашдан озод қилиш

"Кўприкқурилиш" трести" УК ва унинг таркибий бўлинмалари

9

03.01.2018 йилдаги ПҚ-3457-сон қарор 12-б.

Олиб келинадиган махсус мосламалар ва бошқа товарлар учун (рўйхатлар бўйича) божхона тўловлари тўлашдан озод қилиш

Миллий антидопинг агентлиги

10

01.03.2018 йилдаги ПҚ-3578-сон қарор 17-б.

Минерал-хомашё базани ривожлантириш давлат дастурлари доирасида олиб бориладиган геология ишлари (хизматлари) учун ҚҚС тўлашдан озод қилиш

Давлат геология қўмитаси ва унинг тасарруфидаги ташкилотлари

11

07.11.2018 йилдаги ПҚ-4008-сон қарор 5-б. “б” кичик б.

ЖШДСнинг 50%лик ставкасини тўлаш

Юқори малакали мутахассислар:

  • халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг рейтингида олий таълим муассасалари орасида биринчи 1 000 ўринни эгаллайдиган олий таълим муассасаларини битирган;
  • эътироф этилган мутахассислик ёки дипломдаги мутахассислик бўйича 5 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлган;
  • Ўзбекистонда меҳнат фаолиятига жалб қилиш шартлари йилига камида 60 минг АҚШ доллари эквивалентида иш ҳақи (ҳақ) олишни назарда тутади

12

05.01.2019 йилдаги ПҚ-4095-сон қарор 14-б.

2024 йилнинг 1 январига қадар олиб кириладиган асбоб-ускуналар, жиҳозлар, турникетлар, дастурий таъминот, тўлов-маълумот терминаллари, видеокузатув тизимлари (рўйхатга мувофиқ) учун ҚҚС тўлашдан озод қилиш

Тадбиркорлик субъектлари

13

16.09.2019 йилдаги ПҚ-4453-сон қарор 3-б. 3 ва 5-хатбошилари

 

Тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм- пойабзал ва мўйначилик соҳалари корхоналарининг солиққа тортиладиган базасини 7 йил давомида тенг улушларда замонавий тозалаш ва канализация иншоотларини қуриш бўйича харажатлар суммасига камайтириш тарзида фойда солиғи тўлашдан озод қилиш

Тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари корхоналари

ЖШДСнинг 50%лик ставкасини тўлаш

"Ўзтўқимачиликсаноат" ва "Ўзчармсаноат" уюшмаларининг хорижий консультантлари, шунингдек, тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари корхоналарида меҳнат фаолиятини юритаётган хорижий мутахассислар

14

01.02.2021 йилдаги ПҚ-4969-сон қарор 1-б. 2-хатбоши

Олиб келинадиган эҳтиёт қисмлари ва бутловчи буюмлар (рўйхатлар бўйича) учун божхона тўловлари тўлашдан озод қилиш

Маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчилар

15

14.05.2002 йилдаги 158-сон ВМҚ 11-б.

Барча солиқ турларини тўлашдан озод этиш

Қўнғирот сода заводи

Кўрсатилган лойиҳа доирасида келтириладиган техник ҳужжатлар, технологик асбоб-ускуналар ва моддий-техника ресурслари учун божхона тўловлари тўлашдан озод қилиш

Қўнғирот сода заводини қуриш бўйича бош дирекция

Тўлов манбаида фойда ва даромад солиғи тўлашдан озод қилиш

Хитойнинг "Ситик" компанияси, хорижий банк ва суғурта корпорацияси, шунингдек, хорижий консультантлар

16

22.02.2016 йилдаги 49-сон ВМҚ 8-б. 3-хатбоши

Божхона тўловлари тўлашдан озод қилиш

"Пойтахт қурилиш ва хизмат" ДУК

17

04.01.2019 йилдаги 5-сон ВМҚ 11-б. 2-хатбоши

Олиб келинадиган қурилиш техникаси, кичик механизация воситалари, материаллар ва ускуналар (рўйхат бўйича ) учун божхона тўловлари тўлашдан озод қилиш

Бошқарув компаниялари

18

10.08.2019 йилдаги 656-сон ВМҚ 3-б. “е” кичик б.

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида олиб кириладиган товарлар бўйича ҚҚС тўлашдан озод қилиш

Юридик шахслар

 Кўрсатиб ўтилганлардан ташқари, ПФ-101-сон Фармонга асосан Ўзбекистоннинг халқаро шартномалари бўйича 2020 йил 1 июлга қадар маъқулланган ва Ўзбекистоннинг тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган ёки қайта кредитланадиган халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари (қарзлари, кредитлари) ҳисобидан олинадиган товарлар (хизматлар) бўйича солиқ ва божхона имтиёзлари ҳам бекор қилинади. Мазкур норма тижорат банклари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида янги тузиладиган битимлар (расмийлаштириш шакли ва усулидан қатъий назар) асосида олинадиган товарларга (хизматларга) татбиқ этилади.

 

2022 йил 1 майдан бошлаб тармоқлардаги барча тадбиркорлик субъектлари учун татбиқ этиладиган солиқ ва божхона имтиёзлари (08.04.2022 йилдаги ПФ-101-сон Фармоннинг 9-банди “а” хатбоши)

Т/р

НҲҲ

Татбиқ этиладиган  имтиёз

Уни олувчилар

1

29.03.2017 йилдаги ПҚ-2856-сон қарор 7-б. 3-хатбоши.

 

Божхона тўловлари тўлашдан озод қилиш (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари)

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотлар

2

01.05.2017 йилдаги ПҚ-2939-сон қарор 16-б.

Айланмадан олинадиган солиқ тўлашдан озод қилиш

"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, ҳудудий "Балиқсаноат" МЧЖлар ва "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси таркибига кирувчи юридик шахслар

3

12.01.2018 йилдаги ПҚ-3472-сон қарор 10-б.

Божхона тўловлари (ҚҚС ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари), юридик шахслардан олинадиган ер солиғи тўлашдан озод қилиш

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотлар

4

03.05.2018 йилдаги ПҚ-3693-сон қарор 10-б.

Фойда солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, айланмадан олинадиган солиқ тўлашдан озод қилиш (фақат "Ўзчармсаноат" уюшмаси аъзолари -ташкилотларга сотилганида ҳамда ялпи тушумнинг умумий ҳажмида ушбу турдаги фаолиятдан тушган тушумнинг улуши ҳисобот даври натижалари бўйича камида 80%ни ташкил қилганда)

Чарм, мўйна, қоракўл хомашёси ҳамда жунни йиғиш ва тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар

5

04.12.2018 йилдаги ПҚ-4047-сон қарор 7-б.

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи тўлашдан озод қилиш

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотлар

6

15.02.2019 йилдаги 138-сон ВМҚ 9-б.

Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ тўлашдан озод қилиш. Шунингдек, божхона тўловлари (қўшилган қиймати солиғи ва божхона йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилиш

Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш ташкилотлари уюшмасининг қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар плантацияларини ташкил этадиган, шунингдек, қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни қайта ишлайдиган аъзолари

 

Сизга қуйидаги тавсиялар фойдали бўлиши мумкин:

 

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади