Қандай объектлар энг кам қиймат бўйича баҳолашдан озод қилинган

preview

Президентнинг 15.04.2022 йилдаги ПҚ-208-сон қарори билан юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда 1 кв. метрнинг энг кам қиймати тўғрисидаги талабни қўллаш зарур бўлган объектлар рўйхатига тузатиш киритилди.

 

Хусусан:

1. СКнинг 412-моддаси 1-қисми 1-банди 3-5-хатбошиларида назарда тутилган тартиб миноралар, кўприклар (эстакадалар), резервуарлар (ўт ўчириш иншоотлари, цистерналар), бостирмалар, шийпонлар, бетон майдонлар ва деворлар (бордюрлар) учун татбиқ этилмайди.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан Молия вазирлиги ва ДСҚнинг таклифлари асосида ҳамда тадбиркорлик субъектлари ва баҳолаш фаолияти соҳасидаги профессионал ташкилотларнинг тавсияларига мувофиқ кейинчалик солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадларида энг кам миқдор қўлланилмайдиган объектларнинг рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш амалга оширилиши мумкин .

2. Агар кўчмас мулк объектининг 1 кв. метри учун белгиланган энг кам мутлақ миқдор унинг 1 кв. метрининг қийматидан баланд бўлса, солиқ тўловчи профессионал баҳоловчи ташкилотнинг мустақил баҳолаш хизматидан фойдаланиши мумкин.

Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда сўнгги 2 йил давомида баҳоловчи ташкилотни жалб қилган ҳолда ўтказилган мол-мулкни баҳолаш натижалари асос ҳисобланади .

Сизга қуйидаги тавсиялар асқотиши мумкин: