Полезное для бухгалтера в ноябре:
Қайтариладиган таралар қандай ҳисобга олинади
Етказиб берувчидан товар билан олинган қайтариладиган тараларни қандай тўғри ҳисобга олиш лозим? Бухгалтерия ўтказмалари қандай бўлади?
Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси департаменти директори ўринбосари Асал ХАШИМОВА жавоб берди:
– Кўп маротаба ишлатиладиган тараларнинг сақланиши ва қайтарилиши, гаров суммаси тўланиши тўғрисидаги шартлар етказиб берувчи ва харидор ўртасидаги шартномада қайд қилинади.
Товар харидорга тараларда етказилишига қарамай, унга бўлган мулк ҳуқуқи етказиб берувчида сақланиб қолади.
Агар шартномада гаров тўғрисидаги шарт белгиланмаган бўлса, тараларни товарнинг кузатув ҳужжатларида (ҳисобварақ-фактура, қабул қилиш-топшириш далолатномаси, юкхати) кўрсатилган қиймат бўйича кирим қилинг.
Агар шартнома бўйича тараларга гаров қиймати белгиланган бўлса, тараларни тўланган гаров қиймати бўйича ҳисобга олинг.
Агар харидор тараларни ишга яроқли ҳолатда ва шартномада белгиланган муддатда қайтарса, гаров суммаси унга қайтарилади.
- Қайтариладиган таралар қиймати таралар билан бирга харид қилинадиган товарларнинг таннархига киритилмайди.
- Тараларни етказиб берувчига қайтариш реализация қилиш сифатида ҳисобланмайди.
- Муддатида қайтарилмаган таралар етказиб берувчидан харид қилинган деб ҳисобланади. Бу бирламчи ҳисоб ҳужжатларини қайта расмийлаштиришни назарда тутади.
- Aгар қайтариладиган таралар бошқа етказиб берувчига ёки тара тайёрловчи ташкилотга сотилса, ушбу операция даромад келтирувчи битим сифатида тан олинади .
Товарлар билан келиб тушган қайтариладиган тараларни балансдан ташқари 002 “Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар” счётида акс эттиринг.
Етказиб берувчига тараларнинг қайтарилишини юкхати ёки қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштиринг.
Ўтказмалар:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Дебет |
Кредит |
Етказиб берувчига таралар учун гаров суммаси ўтказилди |
||
Қабул қилинган қайтариладиган таралар қиймати балансдан ташқарида ҳисобга олинди |
|
|
Гаровга қўйилган таралар муддатида қайтарилган ҳолатда |
||
Етказиб берувчига қайтарилган тараларнинг қиймати ҳисобдан чиқарилди |
|
|
Қайтариладиган таралар учун етказиб берувчидан гаров суммаси келиб тушди |
||
Гаровга қўйилган таралар муддатида қайтарилмаганда |
||
Балансга кирим қилинган тараларнинг қиймати ҳисобдан чиқарилди |
|
|
Гаровга қўйилган қайтариладиган таралар кирим қилинди |
2950, |
|
ҚҚС (ҚҚС тўловчилари томонидан) ҳисобга олинди |
||
Гаров суммаси ҳисобга олинди |
Тараларни турли вазиятларда ҳисобга олиш ҳақида Молия вазирлиги мутахассисларининг тавсиясида ўқинг: