2022 йил 1 июндан бошлаб ҳисоб-китобларда қайси БҲМ ва МҲЭКМ қўлланилади

preview

2022 йил 1 июндан бошлаб МҲЭКМ миқдори 920 000 сўмни, БҲМ - 300 000 сўмни ташкил этади .  Ҳисоб-китобларда қайси кўрсаткичларга асосланиш керак?

Buxgalter.uz БҲМ ёки МҲЭКМ зарур бўладиган энг кўп тарқалган вазиятларнинг йиғма жадвалини тайёрлади:

 

Кўрсаткич номи

БҲМ ва МҲЭКМ асосида ҳисоблаб чиқариладиган кўрсаткичлар миқдори

Асос

ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкин бўлган моддий ёрдам суммаси:

 

 

  • вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга;

Бир йил учун 4,22 МҲЭКМгача –

3 882 400 сўм

(4,22 х 920 000)

СК 378-м. 1-қ. 1-б. 2-х.

  • ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллиги ёхуд соғлиғига бошқача тарзда шикаст етганлиги билан боғлиқ  ҳолда;
  • бола туғилиши;
  • ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан;
  •  қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзида;

Бир йил учун 4,22 МҲЭКМгача (кўрсатилган ёрдам турлари бўйича суммада)

СК 378-м. 1-қ. 1-б. 3-х.

  • фавқулодда ҳолатлар муносабати билан

Етказилган зарар доирасида

СК 369-м. 2-қ. 3-б.

ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкин бўлган юридик шахсдан солиқ даври мобайнида олинган совғалар қиймати:

 

 

  • ходимлар натура шаклида олган совғалар;
  • ишламаётган пенсионерлар, меҳнат қобилиятини йўқотган собиқ ходимлар, вафот этган ходимнинг оила аъзолари томонидан олинган совғалар ҳамда бошқа турлардаги ёрдам

Бир йил учун 2,11 МҲЭКМгача –

1 941 200 сўм

(2,11 х 920 000)

СК 378-м. 1-қ. 10-б.

Айрим тоифадаги жисмоний шахсларнинг (унвонларга сазовор бўлган ва тақдирланган шахслар, ёлғиз оналар ва ҳоказо) даромадларини ЖШДСдан қисман озод этиш суммаси - тегишли ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда

Бир ойда 1,41 МҲЭКМ –

1 297 200 сўм

(1,41 х 920 000)

СК 380-м.

Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар даромадлари. Имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади

Ойига 3 МҲЭКМ -

2 760 000 сўм

(3 х 920 000)

СК 380-м. 1-қ. 3-б.

Имтиёз миқдори 2022 йил 1 мартдан оширилди, 21.12.2021 йилдаги ПҚ-57-сон қарор 2-б.

Ой учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходим меҳнат ҳақининг минимал миқдори - ЯТС бўйича биринчи разряд МК 155-м.

Бир ойда 1 МҲЭКМ –

920 000 сўм

Тариф сеткаси 16.09.2019 йилдаги 775-сон ВМҚга 1-илова билан тасдиқланган,

биринчи разряд 1 МҲЭКМга тенг

Меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича тўловлар суммаси:

 

СК 369-м. 2-қ. 10-б.

  • жабрланувчи меҳнатда майиб бўлгунига қадар олган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобидаги, унинг касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасига мувофиқ белгиланадиган ҳар ойлик тўловлар (вояга етмаган шахс меҳнатда майиб бўлиб қолган тақдирда, зарарнинг ўрни унинг иш ҳақи (даромади) миқдоридан келиб чиққан ҳолда, лекин МҲЭКМнинг 1,76 бараваридан кам бўлмаган миқдорда қопланади);

Ҳар ойда 1,76 МҲЭКМдан кам эмас – 1 619 200 сўм. (1,76 х 920 000) 

  • ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги муносабати билан иш берувчи томонидан бир йўла тўланадиган нафақа тариқасида жабрланувчининг йиллик ўртача иш ҳақи миқдорида;

МҲЭКМдан қатъи назар

  • махсус тиббий парваришга муҳтож жабрланувчиларга қўшимча харажатлар учун;

Ойига МҲЭКМнинг 70,3%и –

646 760 сўм (920 000 х 70,3%)

  • жабрланувчиларнинг маиший парвариши учун қўшимча харажатлар учун

Ҳар ойда МҲЭКМнинг 17,6%и –

161 920 сўм (920 000 х 17,6%)

Айрим тоифадаги жисмоний шахслар учун ижтимоий солиқ:

 

СК 408-м.

1) якка тартибдаги тадбиркорлар учун;

Ойига камида 1 БҲМ –

300 000 сўм

2) якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнатга оид муносабатларда бўлган жисмоний шахслар (ЯТТ ходимлари) учун;

Ойига камида 0,5 БҲМ –
150 000 сўм (0,5 х 300 000)

3) фаолиятни юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, оилавий тадбиркорлик шаклида амалга оширувчи оила аъзолари учун:

 

  • ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзолари;

Ойига камида 1 БҲМ  –

300 000 сўм

  • оиланинг бошқа аъзолари (бундан 18 ёшга тўлмаганлар мустасно);

Ойига камида 0,5 БҲМ –
150 000 сўм

4) ўзини ўзи банд қилган Ўзбекистон фуқаролари, ёллаш асосида чет элда ишлаётганлар, шунингдек Ўзбекистон ташкилотлари томонидан чет давлатларда ташкил этилган  савдо уйларида, ваколатхоналарда, ташкилотларда ишлаётган фуқаролар, шунингдек ишламайдиган эри (хотини) учун солиқ тўловини амалга оширувчи ишлаётган фуқаролар учун;

Йилига камида 1 БҲМ (меҳнат стажи ҳисобланиши учун ихтиёрий асосда) –

300 000 сўм

5) "Ҳунарманд" уюшмаси аъзоси бўлган ҳунармандчилик фаолияти субъектлари учун;

Йилига камида 1 БҲМ  –

300 000 сўм

6) "Уста-шогирд" мактаблари ўқувчилари учун улар ишлаган даврда - улар 25 ёшга тўлгунига қадар мажбурий тартибда;

Йилига камида 1 БҲМ  –

300 000 сўм

7) деҳқон хўжаликлари, шунингдек майдони 4 сотихдан кам бўлмаган деҳқон хўжалигида, томорқа ер участкасида банд бўлган ёки ушбу майдонда қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган хонаки парранда парваришлаётган жисмоний шахслар учун. Деҳқон хўжалиги раҳбари солиқни мажбурий тартибда тўлайди, бошқалар эса -ихтиёрий асосда тўлайди

Йилига камида 1 БҲМ  –

300 000 сўм

8) ёшга доир пенсия ва нафақа олувчи ҳунармандчилик фаолияти субъектлари бўлган "Ҳунарманд" уюшмасининг аъзолари ижтимоий солиқ тўлашдан озод этилади. Имтиёз пенсия гувоҳномаси асосида тақдим этилади

-

9) ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган юқорида кўрсатилган қолган шахслар (1-б.-7-б.), шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий солиқ миқдори белгиланган БҲМнинг 50%ини ташкил этади. Мазкур имтиёзлар пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади

Ойига белгиланган БҲМнинг 50%и –
150 000 сўм

Бола туғилганда бир йўла бериладиган нафақа

МҲЭКМнинг 70,3%и –

646 760 сўм (920 000 х 70,3%)

16.06.1994 йилдаги ПФ-871-сон Фармоннинг 1-б. 2-х.

Жами даромад таркибига киритилмайди

СК 369-м. 1-қ. 7-б.

Бола 2 ёшга тўлгунча уни парваришлаш учун нобюджет соҳада ишлайдиган  оналарга бериладиган нафақалар

МҲЭКМнинг 60%и –

552 000 сўм (920 000 х 60%)

16.06.1994 йилдаги ПФ-871-сон Фармоннинг 3-б. 4-х.

11.08.2021 йилдаги ПФ-6277-сон Фармон таҳририда.

Дафн этишга нафақа

4 ПҲБМ –
1 296 000 сум. (4 х 324 000)

 

14.06.2011 йилдаги 174-сон ВМҚга 1-илова 10-б. ва 12-б.

2022 йил 1 июлдан бошлаб 25.02.2022 йилдаги 89-сон ВМҚга 1-илова 10-бандига асосан ЖШДС солинмайди.

СК 369-м. 1-қ. 7-б.

Жами даромад таркибига киритилмайдиган, хизмат сафарида бўлган вақт учун суткалик харажатлар суммаси:

 

Йўриқноманинг 11-12-б., АВ рўйхат рақами 1268, 29.08.2003 й.

  • Тошкент шаҳрида ва вилоятлар марказларида

Сутка учун 0,1 БҲМ –
30 000 сўм (0,1 х 300 000)

  • бошқа шаҳарлар ва аҳоли пунктларида

Сутка учун 0,08 БҲМ –
24 000 сўм (0,08 х 300 000)

Тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда солиқ солинадиган даромадлар таркибига киритилмайдиган турар жойни ижарага олиш бўйича харажатлар суммаси

Сутка учун 0,2 БҲМ –

60 000 сўм (300 000 х 20%)

Солиқ солинадиган даромадлар таркибига киритилмайдиган дала устамаси суммаси

Ҳисоблаб ёзиладиган санада МҲЭКМга нисбатан коэффициентларда, бироқ МҲЭКМнинг 1,06 бараваридан ортиқ бўлмаган ҳолда – 975 200 сўм

(1,06 х 920 000)

02.07.2012 йилдаги 190-сон ВМҚга илова 4-б.

Табиий-иқлим шароитлари ноқулай бўлган жойлардаги ишлар билан боғлиқ тўловларнинг энг юқори суммаси

Ойига 1,41 МҲЭКМ (ҳисоблаб ёзиладиган санада) –
1 297 200 сўм (1,41 х 920 000)

СК 373-м. 1-б.

Давлат божлари

БҲМга каррали (тўлаш санасида) –

300 000 сўм

Давлат божлари ставкалари

МЖТК ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ жарималар

БҲМга каррали (маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтдаги. Давом этаётган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун ҳуқуқбузарлик аниқланган вақтдаги, жиноят содир этилганда эса - у содир этилган вақтдаги)  – 300 000 сўм

МЖТК 25-м. 2-қ., бошқа тегишли НҲҲ, ОС Пленумининг 03.02.2006 йилдаги 1-сон қарори 16-б.

 

Татьяна ЛИМАРЕВА,

Норма” эксперти


Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text181647_2022_yil_1_iyundan_boshlab_hisob-kitoblarda_qaysi_bhm_va_mhekm_qullaniladi