Нархларнинг кескин тебраниши даврида товарларнинг ортиқча захирасини реализация қилиш мажбурияти кимга юклатилади (ПФ-145-сон Фармон)

preview

Омбордаги товарларни мажбурий равишда хатловдан ўтказиш, озиқ-овқат товарлари бўйича божхона божининг ноль ставкалари, ўсимлик ёғи импортига тақиқ, импортни маркировка қилиш тартибини тўхтатиш ва Президентнинг 2022 йил 31 майдаги “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-145-сон Фармонида назарда тутилган бошқа чора-тадбирлар - buxgalter.uz шарҳида:

 

Божхона божи

2022 йил 1 майдан бошлаб 2023 йил 1 январга қадар қуйидаги озиқ-овқат товарларини олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси белгиланади:

 

 

Савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режими назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан божхона божининг икки баравар ставкаси қўлланилмайди.

Яқин келажакда импорт қилинадиган ноозиқ-овқат товарларига ҳам божхона божлари ставкалари пасайтирилади. Рўйхат - шакллантирилмоқда.

 

Экспортга вақтинчалик тақиқ

2022 йил 1 июндан бошлаб қуйидагиларни экспорт қилиш (божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш) вақтинчалик тақиқланди:

  • ўсимлик ёғи, шу жумладан пахта, кунгабоқар ёғи. Бундан амалдаги контрактлар (шартномалар) доирасида 2022 йил 1 июнга қадар олдиндан тўловлар амалга оширилган ҳолатлар, шунингдек, "божхона ҳудудида қайта ишлаш" божхона режимида қайта ишланганлари мустасно;
  • кунгабоқар уруғлари (ТИФ ТН коди 1206 00) ҳамда бошқа ёғ ўсимликларининг уруғлари ва мевалари (ТИФ ТН коди 1207), бундан қонунчиликда белгиланган ҳолатлар мустасно.

Мазкур товарларнинг ички бозорда етарли ҳажми мавжуд бўлган тақдирда экспорт қайта тикланади. Етарлилик даражасини Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.

Давлат харидлари ва импортни мажбурий маркировка қилиш

2023 йил 1 январга қадар қуйидагилар вақтинчалик тўхтатилади:

  • 2021 йил 29 январдаги 41-сон ВМҚда назарда тутилган давлат буюртмачилари томонидан давлат харидлари доирасида импорт қилинадиган озиқ-овқат товарларини сотиб олиш бўйича чекловлар;
  • Ўзбекистонга олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотларини давлат тилида мажбурий маркировка қилиш тартиби.

 

Нархлар назорати

Устун мавқени суиистеъмол қилиш, келишиб қилинган ҳаракатлар ва тил бириктиришлар, шунингдек, биржа савдоларига мажбурий қўйилиши керак бўлган монопол ва юқори ликвидли маҳсулотларни тўлиқ ҳажмда чиқармаслик ва таклифни қисқартирганлик аломатлари аниқланганда охирги календарь йилидаги товарлар (хизматлар)ни сотишдан тушган тушумидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектлар - ижро этилиши мажбурий бўлган тақдимнома оладилар. Истеъмол нархлари барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи манипуляциялар учун - давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва юридик шахслар бирлашмаларини ҳам худди шундай чоралар кутади. Тақдимноманинг узрсиз сабабларга кўра бажарилмаслиги учун - жазолашади.

Нархларнинг кескин тебраниши даврида Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • текширувчиларни ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектларнинг биноларига юбориш (Бизнес-омбудсманни хабардор этган ҳолда);
  • нархларнинг асоссиз ўсиши, келишиб қилинадиган ҳаракатлар ва тил бириктиришлар ҳолатларини аниқлаш учун маҳсулот ва товарларнинг  омбордаги мавжуд захираларини хатловдан ўтказиш (Бизнес-омбудсманни хабардор этган ҳолда);
  • хатловда аниқланган озиқ-овқат маҳсулотларининг ортиқча ҳажмини савдога чиқариш, асоссиз оширилган нархларни пасайтириш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома ва кўрсатмалар киритиш;
  • инсон саломатлиги, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулки учун хавфлилиги ва сифатсизлиги аниқланган товарларни ишлаб чиқариш, импорт қилиш, реализация қилишни тўхтатиш, муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий равишда қайтариб олиш тўғрисида ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларга кўрсатмалар киритиш;
  • ўз ваколатлари доирасида нарх-навони шакллантиришни барқарорлаштирувчи  бошқа ҳаракатларни амалга ошириш.

Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кескин тебраниш даври ҳам Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади - 6 ойгача бўлган муддатга белгиланади.  Мезон - нарх охирги 30 кунгача бўлган даврда Марказий банкнинг асосий ставкасига тенг ёки ундан юқори даражада ошганда.