Кадастр ҳужжатларисиз объектлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашда нималар ўзгарди

preview

ҚҲТБТда “кадастрсиз” ёки “кадастри тўлиқ бўлмаган”  уй хўжаликлари учун ер солиғи ставкаларининг 3 бараварини бекор қилувчи ўзгартиришлар лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Ҳозирги вақтда СКнинг 437-моддаси 9-қисмига асосан ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда, солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг 3 баравари миқдорида белгиланади.

 

Қонун лойиҳасига асосан СКнинг 483-моддасини 37-қисм билан тўлдириш режалаштирилмоқда:

  • “2020 йил 1 январдан 2023 йил 1 июнгача бўлган даврда жисмоний шахсларга ушбу Кодекснинг 437-моддаси тўққизинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилмайди”.

Эслатиб ўтамиз: кадастр ҳужжатларисиз уйлар бўйича “уч карра” ер солиғини ҳисоблашни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор Президент томонидан 2022 йил 18 июлдаги видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилганди. У томондан кадастри йўқ хонадонлар масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун алоҳида қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш топширилган (Ўзбекистонда улар тахминан 2,6 млн та). Янги қонун қабул қилингунига қадар, бу уйларга 3 карра оширилган солиқ қўллаш тўхтатиб турилади, бунинг учун СКнинг 483-моддасига тузатишлар киритилади.

ҚҲТБТ порталида 01.10.2022 йилга қадар лойиҳани муҳокама қилишда иштирок этиш мумкин.

Buxgalter.uz тавсия қилади

Юридик шахслар учун Молия вазирлиги ва “Норма” экспертларининг ер солиғи бўйича ҳисоб-китоблар ва ҳисоботни тўлдириш мисоллари билан тушунтиришлари фойдали бўлади:

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади