Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Хўжалик юритувчи субъектлар давлат идораларининг маълумотлар базаларидаги маълумотлардан пуллик асосда фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2022 йилдаги “Идоралараро электрон ҳамкорлик тизими ва маълумотларнинг ахборот алмашинувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 516-сон қарори ва у билан тасдиқланган “Электрон ҳукумат” тизимининг Рақамли маълумотлар платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган. Бу ҳақда norma.uz ёзмоқда:
- ушбу платформага хавфсиз VPN тармоғи орқали уланиш мумкин;
- платформага уланиш учун хўжалик юритувчи субъектлар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказига сўров юборади;
- ижобий қарор қабул қилинганда Марказ ва фойдаланувчи ўртасида шартнома тузилади;
- фойдаланувчи қизиқтирган маълумотни тегишли сўровларни юбориш орқали олади. Қизиқиш предметига боғлиқ ҳолда сўров қиймати БҲМнинг 0,1%идан БҲМнинг 2%игача миқдорда ўзгаради;
- платформа орқали фойдаланувчилар ўз маълумотларини шартнома асосида бошқа фойдаланувчиларга тақдим этишлари мумкин.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.09.2022 йилда кучга кирди.
Norma.uz маълумотлари асосида