ТХКМ ва ФМО тадбиркорга МХИКда хатонинг олдини олишга ёрдам беради

preview

Солиқ тўловчининг шахсий кабинетига кўпинча онлайн-НКМ чекларидаги нотўғри МХИК тўғрисида хатлар келади. Қонунни бузмаслик ва ниманидир тузатиш ва қайта созлаш зарурлиги тўғрисида доимий талабларни олмаслик учун товарлар билан ишлашни йўлга қўйишда тадбиркорга ким ва нима ёрдам беришини buxgalter.uz илтимосига биноан “Онлайн касса трейд” МЧЖ ТХКМ директори Рустам ЯКУБОВ гапириб берди:

 

– 2023 йилнинг 1 мартига  қадар ҳисобварақ-фактуралар ва касса техникаси чекларидаги нотўғри МХИК учун бизнесни СКнинг 223-моддаси бўйича жаримага тортишмайди . Аммо бу чекларда исталган нарсани ёзиш мумкинлигини англатмайди. Онлайн-НКМ ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг 7-бандига асосан чекда товар номи ва унинг МХИК мажбурий равишда кўрсатилиши зарур. Ушбу нормани ҳеч ким бекор қилмаган ва унинг амал қилиш муддатини узайтирмаган.

Агар уларнинг чекларида МХИК билан боғлиқ хатога йўл қўйилса, ТХКМлар ҳам, қоидага кўра, тадбиркорларни хабардор қилишади. 2022 йил 12 августдан бошлаб ТХКМ томонидан хизмат кўрсатиладиган касса техникаси чекларида МХИКсиз ёки нотўғри МХИК билан товарлар қолса, ваколатли органлар ТХКМни Давлат реестридан чиқариш ҳуқуқига эга . Улар тадбиркорга муаммони ҳал қилишда ёрдам беришдан манфаатдорлар албатта.

 

ТХКМ нима билан ёрдам бериши мумкин

Тузилган техник хизмат кўрсатиш шартномаси доирасида ТХКМ сизга маслаҳатлар беради, мутахассисларни онлайн-НКТ ва товарлар билан ишлашга ўргатади. Қўшимча ҳақ эвазига ТХКМ хизмат кўрсатиши – онлайн-НКМ хотирасига товарлар тўғрисидаги маълумотларни киритиши мумкин. Бу – энг яхши ечим эмас, сабаби бу ҳолда корхона маълумотларни киритиш ва хатоларни тузатиш тезкорлигини йўқотади. Ва бунда тижорий маълумотларнинг чиқиб кетиши хавфи мавжуд бўлади. Шу боис энг мақбул ечим – ҳаммасини ўз ходимларига ўргатиш, шунда фақат улар касса техникасига кириш имкониятига эга бўлишади.

 

ФМО қандай ёрдам беради

Маҳсулот (товар ва хизмат)ларнинг ягона электрон миллий каталогининг янгиланган версияси товарларни онлайн-НКТ хотирасида уларнинг МХИК бўйича қидириш имконини беради. Бироқ ушбу усул фақат сиз томондан онлайн-НКТ хотирасига ассортиментдаги товарларнинг тўлиқ рўйхати киритилган ва уларнинг ҳар бирига амалда бўлган МХИК кўрсатилган тақдирда ишлайди. Ҳозирча эса, асосан – қўлда ишланади. Бунинг устига, тадбиркор tasnif.soliq.uz даги МХИК Каталоги ўзгартирилиши ва тўлдирилишини доим назорат қилиб боришига тўғри келади. Аммо ушбу муаммо ҳозир ҳал қилинмоқда.

 

Фискал маълумотлар оператори чек шакллантирилгунга қадар МХИКни автоматик тарзда текшириш технологиясини жорий этмоқда. У тўлақонли ишга туширилгандан кейин тадбиркорлар ишини сезиларли даражада енгиллаштиради, чунки хатоларни аниқлаш ва тузатишга ёрдам беради.

Шунингдек, ТХКМ мутахассислари солиқ тўловчи шахсий кабинетининг “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматининг “Менинг товарларим (хизматларим)” ҳаволаси функционали такомиллаштирилишини кутишмоқда. ДСҚ ҳузуридаги “Янги технологиялар” ИАМ мутахассислари ТХКМ билан биргаликда бунинг устида ишлашмоқда. “Менинг товарларим (хизматларим)” ҳаволасида:

  • товарлар рўйхати кирувчи ва чиқувчи ЭҲФ маълумотлари асосида шакллантирилиши, лекин савдо шохобчасининг ўзи ишлаб чиқарган  товарлар (тўпламлар ва ҳоказо)ни қўшиш имконини бериши;
  • яратилган рўйхатдан товарларга МХИК автоматик тарзда текширилиши ва тузатилиши;
  • аниқ онлайн-НКТ учун товарлар рўйхатини тайёрлаш ва унинг хотирасидаги маълумотларни янгилаш мумкинлиги кутилмоқда.

Натижада тадбиркорларда хатолар ва жарималарсиз ишлашга ёрдам берадиган оддий ва қулай инструмент пайдо бўлади.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади