Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Асосий воситалар реконструкция қилинганидан сўнг солиқ ва бухгалтерия ҳисобида амортизацияни ҳисоблаш тартиби
Корхона ишлаб чиқариш биносини реконструкция қилди. Бухгалтерия ҳисобида амортизацияни тенг миқдорларда ҳисоблаш усулини қўллайди.
«Норма» экспертлари бухгалтерия ва солиқ ҳисобида реконструкциядан кейин амортизацияни қайси қийматдан ҳисоблаш тўғрисида тушунтириш берди:
Зарур тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Солиқ ҳисоби
– Солиқ солиш мақсадида СК 306-моддасига амал қилинг.
Амортизация қилинадиган активнинг бошланғич қиймати капитал қўйилмалар - уларнинг иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаши шарти билан, шу жумладан - реконструкция қилиш натижасида оширилади
.
Реконструкцияга ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва унинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ошириш билан боғлиқ амортизация қилинадиган активни қайта қуриш киради, бу ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, товарлар (хизматлар) сифатини яхшилаш ёки номенклатурасини ўзгартириш мақсадида реконструкция лойиҳаси бўйича амалга оширилади
.
Солиқ солиш мақсадида амортизация ҳар бир амортизация қилинадиган актив бўйича алоҳида ҳисобланади. Амортизация суммаси объектнинг бошланғич қиймати ва у учун белгиланган амортизация нормасини кўпайтмаси сифатида аниқланади
.
Эслатма
Агар амортизация қилинадиган актив солиқ тўловчининг қарори билан 12 ойдан ортиқ реконструкцияда бўлса (шу вақтда тўлиқ тўхтатилган бўлса), у вақтинчалик амортизация қилинадиган активлар таркибидан чиқарилади
. Бу ҳолда амортизацияни ҳисоблаш активни реконструкцияга ўтказиш санасидан тўхтатилади ва у тугаган санадан қайта бошланади
.
Шундай қилиб, реконструкциядан кейин амортизация реконструкция бўйича капитал харажатлар суммасига тузатилган бошланғич қийматдан ҳисобланади.
Бухгалтерия ҳисоби
Бухгалтерия ҳисобида тенг миқдорларда ҳисоблаш усулини қўллашда амортизация асосий воситаларнинг амортизация қилинадиган қийматидан келиб чиқиб, уларни фойдали ишлатиш муддати давомида тенг улушларда ҳисобланади
.
Реконструкция харажатлари суммасига бошланғич қиймати кўпайтирилган асосий воситалар учун амортизация қилинадиган қиймат реконструкция ишлари тугаганидан кейин фойдаланишга киритиш пайтидаги уларнинг қолдиқ (баланс) қиймати – тахмин қилинган тугатиш қийматини чегириб ташлагандан кейинги қиймат ҳисобланади
.
Реконструкция натижасида асосий воситанинг ҳолати яхшиланиши ва техник параметрлари ўзгариши сабабли, корхона унинг фойдали ишлатиш муддатини, демак амортизация нормасини ҳам қайта кўриб чиқиши мумкин. Ўзгаришларни ҳисоб сиёсатида акс эттириш керак
.
Мисол
Реконструкциядан кейин бинонинг амортизацияси
Корхона балансида бошланғич қиймати 3 000 млн сўм бўлган бино мавжуд. Бухгалтерия ҳисобида амортизацияни тенг миқдорда ҳисоблаш усули қўлланилади. Бухгалтерия ва солиқ ҳисобида амортизация меъёри – 5%.
2024 йилда 2023 йилда бошланган ва 1 йилу 2 ой давом этган бино реконструкцияси якунланди. Реконструкция харажатлари 600 млн сўмни ташкил этди. Реконструкция вақтида бино фойдаланилмаганлигии сабабли амортизация ҳисобланмади. Амортизацияни ҳисоблаш 2024 йил 4 ноябрдан қайта тикланди.
Реконструкциядан сўнг корхона амортизация меъёрини ўша даражада сақлаб қолди. Реконструкциядан сўнг фойдаланишга топширилган пайтда жамғарилган амортизация – 500 млн сўм. Тугатиш қиймати – 0.
Харажатлар капитализациясидан сўнг ойлик амортизация харажатлари солиқ ҳисобида қуйидагича бўлади:
- ноябрда – 13,5 млн сўм. ((3 000 + 600) х 5% : 12 ой : 30 кун х 27 кун);
- кейинги ойларда – 15 млн сўм. ((3 000 + 600) х 5% : 12).
Ойлик амортизациядан ташқари корхона қуйидаги миқдорда бир марталик инвестиция чегирмасини қўллаш ҳуқуқига эга:
- 600 х 10% = 60 млн сўм.
Харажатлар капитализациясидан сўнг ойлик амортизация харажатлари бухгалтерия ҳисобида қуйидагича бўлади:
- ноябрда – 11,625 млн сўм. ((3 000 + 600 – 500) х 5% : 12 ой : 30 кун х 27 кун);
- кейинги ойларда – 12,9 млн сўм. ((3 000 + 600 – 500) х 5% : 12)
Тўлиқ амортизация қилинган актив солиқ ва бухгалтерия ҳисобида кейинги амортизацияга тортилмайди
. Шунинг учун якунда корхона бино қийматини – 3 600 млн сўмни харажатларга киритади.
Фарқ – амортизация муддатида (вақтинчалик фарқ), демак, ҳар ойда тан олинадиган харажатлар суммасида ҳам фарқ бўлади.
![]()