Чет элликларнинг депозит счётларидан даромадлари қаерда қандай акс эттирилади

preview

«Чет эллик жисмоний шахсларнинг тижорат банкларидаги депозитларда маблағларни жойлаштиришдан олган даромадларини қайси – дивидендлар ва фоизлар тарзидаги фойда солиғи (коди 10202_8) ёки солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган норезидентларнинг даромадларидан юридик шахсларнинг фойда солиғи (коди 10307_5) бўйича ҳисоб-китобда акс эттириш лозим?»

Ушбу саволга buxgalter.uz илтимосига кўра «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

 

– Жисмоний шахсларнинг фоизлар тарзидаги даромадлари мулкий даромадлар таркибига киради . Норезидентларда уларга 10%лик ставкада солиқ солинади , резидентларда эса – 5%лик ставкада .

Норезидент давлати билан иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида халқаро шартнома тузилган бўлса, ушбу шартнома нормалари қўлланилади. Бундай шартноманинг 11-моддасида фоизлар тарзидаги даромадлар учун пасайтирилган ставкалар белгиланиши мумкин . Бу ҳолда норезидент жисмоний шахс халқаро шартнома нормаларини қўллаш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

1) солиқ резидентлиги тўғрисида;

2) ушбу даромадга амалда ҳақлилигини тасдиқловчи.

 

Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлар суммаларини акс эттириш учун 10202_8 кодли Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг махсус шакли назарда тутилган. Бироқ, ушбу Ҳисоб-китобга 2-иловада жисмоний шахснинг маълумотларини СТИР ва ЖШШИР бўйича мажбурий тўлдириш назарда тутилгани боис СТИР ва ЖШШИРга эга бўлмаган чет эллик жисмоний шахснинг даромадлари суммаларини ушбу Ҳисоб-китобда акс эттириб бўлмайди. Шу сабабли чет эллик жисмоний шахсларга даромадлар тўловчи корхоналар солиқ органларининг тавсиясига кўра Солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган норезидентларнинг даромадларидан юридик шахсларнинг фойда солиғи ҳисоб-китоби (коди 10307_5) шаклини тўлдирадилар.

Муаллифнинг фикрича, бундай қилиш тўғри эмас. Чет эллик жисмоний шахслар учун СТИР ва ЖШШИР олмасдан даромадлар суммаларини акс эттириш имконияти назарда тутилган 10202_8 шаклини тўлдирган маъқул эди.