Кўчмас мулкни чет эллик шахс сотганда солиқларни ким тўлайди

preview

Чет эллик шахсорезидент) Ўзбекистон фуқаросига ўз кўчмас мулкини сотди. Вuxgalter.uz илтимосига кўра МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ ушбу вазиятда ЖШДСни ким тўлаши кераклиги, уни қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкинлигини тушунтириб берди:

 

– Норезидент Ўзбекистондаги манбалардан даромад олганида солиқ тўловчи деб эътироф этилади . Бунда унинг даромадларига солиқ солиш тўлов Ўзбекистон ичкарисида ёки ташқарисида қилинганлигига боғлиқ бўлмайди .

Норезидентларнинг даромадларига Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ҳисобга олган ҳолда солиқ солинади .

Бундай битим бўйича ЖШДСни жисмоний шахс – харидор тўлайди. У солиқ агенти ҳисобланиб, солиқни ҳисоблаб чиқариши, ушлаб қолиши ва бюджетга ўтказиши керак .

Норезидент мол-мулкини реализация қилишдан олинган даромад объектни реализация қилиш суммасининг уни ҳужжатлар билан тасдиқланадиган сотиб олиш қийматидан ошган суммаси сифатида аниқланади.

Сотиб олиш қийматини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, солиқ агенти мол-мулкни реализация қилиш қийматидан келиб чиққан ҳолда солиқни ушлаб қолади .

Норезидентнинг мол-мулкини реализация қилишдан олинган даромадга қуйидаги ставкада солиқ солинади (26.07.2022 йилдаги ЎРҚ-785-сон Қонун таҳриридаги СК 382-м. 3-б.):

  • 2022 йил 1 майгача – 20%;
  • 2022 йил 1 майдан – 12%.
Мисол
Норезидентнинг мол-мулкини реализация қилишда солиқни ҳисоблаш
Чет эллик жисмоний шахс 2017 йилда 200 млн сўмга квартира сотиб олди. 2022 йил августда уни 450 млн сўмга сотишга қарор қилди. Чет эллик шахсда харид қилганликни тасдиқловчи ҳужжатлар бор. Норезидентнинг мол-мулкни реализация қилишдан олган даромади 250 млн сўмни ташкил этди.

Солиқ суммаси 30 млн сўмни (250 млн сўм х 12%) ташкил этади.

Харидор солиқ чегирилган сумма – 420 млн сўмни (450 – 30) норезидентга ўтказиши керак.

Эътибор беринг
Норезидентларнинг даромадларига имтиёзлар қўлланилмайди .

 

Харидор норезидентга даромад тўлаётганда солиқни ушлаб қолмаса

Бу ҳолда харидор (солиқ агенти) ушлаб қолинмаган солиқ суммасини ва у билан боғлиқ пеняни ўз ҳисобидан бюджетга ўтказиши шарт .

Харидор қандай йўл тутиши лозим

Норезидентнинг мол-мулкни реализация қилишдан олган даромадларига солиқ солиш тартиби СК 356-моддасида қайд этилган:

1) қийматни кўрсатган ҳолда кўчмас мулк олди-сотди шартномасини тузинг.

Бунда харидор ёки сотувчи шартномани имзолаш ваколатини ишончнома бўйича ишончли шахсга бериши, олди-сотди битимини расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаши мумкин ва ҳ.к.;

2) норезидентда мол-мулкни сотиб олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлса, уларнинг кўчирма нусхасини олинг;

3) тўланадиган солиқ суммасини ҳисобланг;

4) кўчмас мулк жойлашган ердаги солиқ органига норезидентнинг мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромад солиғи ҳисоб-китобини тақдим этинг;

Эътибор беринг
Ҳисоб-китобни норезидент даромадни оладиган валютада тузинг.

5) ҳисоб-китобга мол-мулк олди-сотди шартномасининг кўчирма нусхаси ҳамда норезидентнинг сотиб олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатларнинг (мавжуд бўлган тақдирда) кўчирма нусхаларини илова қилинг. Мол-мулкни сотиб олиш қиймати ҳисоб-китоб тузиладиган валютада ифодаланмаган бўлса, уни МБнинг мол-мулкни сотиб олиш санасидаги курси бўйича ҳисоб-китоб тузилаётган валютага қайта ҳисоблаб чиқаринг;

6) солиқ органлари солиқ ҳисоботи тақдим этилган санадан эътиборан 10 иш куни ичида солиқ суммасини кўрсатган ҳолда тўлов хабарномасини ёхуд норезидент томонидан реализация қилинган мол-мулкдан олинган солиқ бўйича қарздорлик йўқлиги тўғрисидаги маълумотномани ёзиб беради;

7) солиқни сотиб олинган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилгунига (расмийлаштирилгунига) қадар бюджетга тўланг;

8) солиқ органига солиқ тўланганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этинг ва солиқ бўйича қарздорлик йўқлиги тўғрисида маълумотнома олинг. Уни 1 иш куни ичида олиш мумкин;

9) барча зарур ҳужжатлар, шу жумладан – солиқ органининг солиқ бўйича қарздорлик йўқлиги тўғрисидаги маълумотномасини рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этиб, мулк ҳуқуқини расмийлаштиринг.