Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Хусусий боғча тўлови учун ўриндош ходима даромадига ЖШДС бўйича имтиёз қўлланадими
Ташкилот ходима–ўриндошнинг аризасига биноан унинг иш ҳақини ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаган ҳолда хусусий болалар боғчаси хизматларига тўловга ўтказиши мумкинми? Буни Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди:

– 2022 йилнинг 1 апрелидан бошлаб фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она (фарзандликка олувчилар) томонидан тўловга йўналтириладиган жисмоний шахсларнинг солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммасига – ҳар бир фарзанд учун ойига 3 млн сўм доирасида ЖШДС солинмайди
.
Сизнинг ходимангиз – ўриндош эканлиги боис, сиз мазкур имтиёзни қўллай олмайсиз. СКнинг 380-м 5-қисмига асосан имтиёз фақат асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи бўйича қўлланилиши мумкин. Бунда ходима солиқ органларига жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни ва хусусий болалар боғчасига тўлов амалга оширилганлиги тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этган ҳолда имтиёзни қўллашга ҳақли.
Агарда сизнинг ташкилотингиз ўз маблағлари ҳисобидан ходима-ўриндош учун тўловни амалга оширган бўлса, унинг учун бу – ЖШДС солинадиган ва ижтимоий солиқ солинмайдиган
моддий наф тарзидаги даромад
. Сиз учун эса – фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланмайдиган харажат
.
Солиқ ҳисоботида ушбу суммани қуйидагича акс эттиринг:
- ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида – Ҳисоб-китобга 6-иловада ва шу Ҳисоб-китобнинг 012-сатрида. Ҳисоб-китобнинг 011 ва 0110-сатрларида моддий наф тарзидаги даромадларни кўрсатманг, сабаби улар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар жумласига кирмайди
; - Фойда солиғи ҳисоб-китобида – Ҳисоб-китобга 2-илованинг 0119-сатри 3 ва 4-устунларида.
![]()