2024 йилда айланмадан олинадиган солиқ тўлашни хоҳловчилар учун учта йўриқнома

preview

1 январдан бошлаб СКнинг 467-моддаси 1-қисмида белгиланган ставкалар бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишни хоҳловчи ҚҚС ва қатъий белгиланган суммадаги айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар 2023 йил 18 декабрга қадар Солиқ қўмитасига тегишли хабарномани юборишлари керак. Янги йилдан бошлаб қатъий белгиланган суммадаги айланмадан олинадиган солиқни камроқ ставкада тўлашни истовчилар ҳам тегишли ҳаракатларни амалга оширишлари керак.

Тафсилотлар – Солиқ қўмитасининг мутахассислари билан биргаликда тайёрланган buxgalter.uz шарҳида.

 

Ҳар куни бухгалтерия ҳисоби, солиқлар ва ҳисобот бўйича янги материалларни ўқиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

ҚҚСни тўлашдан айланмадан олинадиган солиққа қандай ўтилади

2023 йил учун жами даромади 1 млрд сўмдан ошмайдиган ҚҚС тўловчилар айланмадан олинадиган солиқни тўлашга навбатдаги солиқ давридан (2024 йил январдан) бошлаб ўтишга ҳақли. Буни СКнинг 461-моддаси 2-қисмида белгиланган айланмадан олинадиган солиқ татбиқ этилмайдиган шахслар рўйхатига киритилмаган тақдирда амалга ошириш мумкин .

2024 йилдан бошлаб ҚҚСни тўлашдан айланмадан олинадиган солиққа ўтиш учун 2023 йилнинг 18 декабридан кечиктирмай солиқ органларига хабарнома беринг.

Эътибор беринг

Хабарнома шаклидан my3.soliq.uzдаги “ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш” интерактив хизматида «ҚҚС тўловчисини ҳисобдан чиқариш» қўшимча ҳаволасида фойдаланиш мумкин.

 

Қатъий белгиланган суммадаги айланмадан олинадиган солиқ режимидан қандай воз кечиш мумкин

Қатъий белгиланган суммадаги айланмадан олинадиган солиқни тўловчи тадбиркорлар СКнинг 467-моддаси 1-қисмида белгиланган ставкалар бўйича солиқни тўлашга навбатдаги солиқ давридан (2024 йил январдан) бошлаб ўтишлари мумкин. Бунинг учун улар ҳам ўз қарори ҳақида солиқ органларини навбатдаги солиқ даври бошлангунига қадар 10 кундан кечиктирмай хабардор қилишлари лозим .

2024 йилнинг 1 январидан бошлаб ўтиш учун бундай хабарномани ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига 2023 йилнинг 18 декабридан кечиктирмай юбориш керак.

Эътибор беринг

Хабарнома шаклидан my3.soliq.uz сайтидаги «Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиларнинг қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқни тўлашга (тўлашдан) ўтиши (воз кечиши)» интерактив хизматида фойдаланиш мумкин.

 

Даромад камайганда, қатъий белгиланган суммадаги айланмадан олинадиган солиқнинг камроқ суммасига қандай ўтиш мумкин

Агар сиз 2023 йилда қатъий белгиланган суммадаги айланмадан олинадиган солиқни айланмаси йилига 500 млн сўмдан ортиқ бўлганлар учун белгиланган ставка бўйича тўлаган бўлсангиз, 2024 йил январь ойидан бошлаб эса сизнинг жами даромадингиз камайганлиги боис, айланмаси 500 млн сўмдан камроқ бўлганлар учун белгиланган ставкага ўтишни истасангиз, бундай ҳаракат қилинг:

Агар жами даромад 500 млн сўмдан юқори ёки пастлигича қолса ва сиз 2024 йилда ҳам қатъий белгиланган суммадаги солиқни тўламоқчи бўлсангиз, у ҳолда ҳеч нарса қилиш керак эмас. Сиз солиқни ушбу тоифадаги солиқ тўловчиларга белгиланган ставка бўйича 2024 йил учун белгиланган миқдорда тўлашни давом эттирасиз.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади