Хизматлар, донабай реализация ва юк ташиш учун қандай ўлчов бирлиги танланади

preview

ДСҚ ЭҲФ ва онлайн-НКТ чекларида қўлланиладиган ўлчов бирликларини мақбуллаштиради. Хусусан, регулятор юк ташиш, хизматлар ва товарларни донабай реализация қилиш учун ўлчов бирликлари бўйича тушунтириш берди. 

Buxgalter.uz тафсилотларга аниқлик киритди:

 

1. Юк ташиш

«Тонна-километр» ўлчов бирлиги рақамлар кетма-кетлигидан бошланадиган МХИК учун қатъий белгиланган ўлчов бирлигига айланди:

  • 10102001 – сув транспортида юк ташиш хизматлари;
  • 10103003 – ҳаво транспортида юк етказиб бериш хизматлари;
  • 10107002 – автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари;
  • 10108002 – темир йўл транспортида юк ташиш хизматлари.

Бу ҳақда батафсил бу ерда ўқинг:

 

2. Хизматлар

Регулятор хизматлар учун ЭҲФни расмийлаштиришда қуйидаги ўлчов бирликларини қўллашни тавсия этади:

  • «хизмат (сўм)» – алоҳида қисмларга ажратиб бўлмайдиган ва ажратилмайдиган, бир-биридан ажралмас ўзаро боғлиқ жараёнларни ўз ичига олган комплекс хизмат кўрсатсангиз (мисол учун, – хоналарни таъмирлаш хизматлари);
  • «хизмат (марта)» – бошқа жараёнлардан алоҳида хизмат кўрсатсангиз, уни неча марта кўрсатганингизни ҳисобга олиш мумкин бўлса (мисол учун, – гилам ювиш хизматлари, маслаҳат бериш хизматлари ва ҳ.к.).

 

3. Донабай реализация қилиш

Регулятор «дона» сўзи ва қавс ичида унга изоҳ берилган бир нечта ўлчов бирлигини танлашни таклиф қилади:

  • дона (капсула);
  • дона (ўрам);
  • дона (барабан);
  • дона (тутам);
  • дона (шлиф);
  • дона (нусха) ва ҳ.к.

ЭҲФ ва онлайн-НКТ чекларини шакллантираётганда маҳсулотингизни энг аниқ тавсифлайдиган ўлчов бирлигини танланг.

Манбага қаранг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.