Полезное для бухгалтера в ноябре:
Ўзэнергоинспекция кимни ва қачон текширади
2023 йил 1 мартдан бошлаб Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖларнинг электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ҳамда ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларидаги ёқилғи-энергия ресурслари истеъмоли тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилади.
Ушбу инспекциянинг ходимлари сутканинг исталган вақтида истеъмолчиларнинг (аҳолидан ташқари) ёқилғи-энергия ресурсларини ҳисобга олиш ускуналари, схемалари ҳамда қурилмаларини тўсқинликсиз бориб кўришга ҳақли.
Буларнинг барчаси Президентнинг 13.02.2023 йилдаги “Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-54-сон қарорида назарда тутилган. Бу ҳақда norma.uz портали ёзади:
Ўзэнергоинспекция Президентнинг ПФ-269-сон Фармонига мувофиқ ўтган йилнинг декабрь ойида ташкил этилган. Унинг асосий функциялари ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб чиқариш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш ва истеъмол қилиш ва тегишинча, тармоқда фойдаланилган ҳамда етказиб берилган ёқилғи-энергия ресурслари ҳажми ўртасидаги тафовутларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширишга боғланган.
Ўзэнергоинспекция ходимлари хизмат гувоҳномалари бўлган тақдирда, сутканинг исталган вақтида истеъмолчиларнинг ёқилғи-энергия ресурсларини ҳисобга олиш ускуналари кўрсаткичларини ёзиб олиш ва уларнинг ҳолати, уланиш схемалари ва қурилмаларини кўрикдан ўтказиш учун ҳисобга олиш ускуналари, схемалари ҳамда қурилмаларини кўришга тўсқинликсиз киритилади.
Шунингдек, ПҚ-54-сон қарор билан Бош прокурорнинг ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган ўринбосари лавозими киритилмоқда.
2023 йил 1 мартдан бошлаб:
- тармоққа узатиш ва истеъмол қилиш ўртасидаги фарқни аниқлаш мақсадида –Ўзэнергоинспекцияга электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ҳамда ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларидаги ёқилғи-энергия ресурслари истеъмоли тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилади;
- ҳуқуқбузарлик бўйича тузилган далолатномаларни электрон шаклда расмийлаштириш ва тегишли маълумотларни “E-ma'muriy ish” тизимига киритиш тартиби жорий этилади.
2023 йил 1 июлдан бошлаб
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар билан электр энергияси ҳамда табиий газни етказиб бериш бўйича шартномалар электр ва газ таъминоти корхоналарининг дастурий таъминоти ёхуд "Шаффоф қурилиш" МАТ орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тузилади. Мазкур тартиб юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун ёқилғи-энергия ресурслари истеъмоли бўйича лимитларни белгилаш ва уларга ўзгартиришлар киритишга ҳам татбиқ этилади.
Агар сизни қонун ҳужжатлари талабларини бузган ҳолда текширишган бўлса ёки сиз текширув натижаларига рози бўлмасангиз ва улар устидан шикоят бермоқчи бўлсангиз, ушбу тавсиялар сиз учун:
Norma.uz материаллари асосида