Устав фондига пулсиз ҳиссани ҳужжат билан тасдиқлаш керакми

preview

МЧЖ иштирокчиси товар-моддий қимматликлар тарзидаги ҳиссани устав фондига қўшиш чоғида унинг қийматини тўлов ҳужжатлари (чек, ҳисобварақ-фактура ва ҳоказо) билан тасдиқлаши керак ёки керак эмаслигини "Норма" эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди:

 

–  Пул, қимматли қоғозлар, ўзга ашёлар, мулкий ҳуқуқлар ёки пул баҳосига эга бўлган бошқа шахсга ўтказиладиган ўзга ҳуқуқлар МЧЖнинг устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган ҳиссалар бўлиши мумкин. Бундай ҳиссанинг пул баҳоси МЧЖ иштирокчилари умумий йиғилишининг бир овоздан қабул қилинадиган қарори билан тасдиқланади .

Эътибор беринг

2023 йил 1 апрелдан бошлаб МЧЖ устав фондига қўшиладиган, қиймати БҲМнинг 10 000 бараваридан кўп бўлган пулсиз ҳиссалар :

1) баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланиши керак;

2) баҳоланган қийматдан юқори бўлиши мумкин эмас.

Қонун ҳужжатларида қўшилаётган пулсиз ҳиссанинг қийматини тўлов ҳужжатлари билан тасдиқлаш талаб қилинмайди. Таъсисчиларнинг умумий йиғилишида унинг пул баҳосини тасдиқлаш етарли бўлади . Аммо, кейинчалик назорат қилувчи органларнинг саволларидан қочиш учун тасдиқланадиган қийматни асослашни тавсия қиламиз.

2021 йилнинг февраль ойида buxgalter.uzда мақола эълон қилинган бўлиб, муаллиф жисмоний шахсларнинг УФга пулсиз ҳиссалари – бу реализация, деган фикрни билдирган. Мазкур ҳолда даромад СКнинг 375-моддаси 4-банди асосида аниқланади. Ушбу нуқтаи назарга бошқа муаллиф – ЎзР ССП ҳузуридаги Ҳакамлик суди судьяси эътироз билдирган.

 

Юқорида баён этилганлардан келиб чиққан ҳолда:

1. УФга пулсиз ҳиссани қўшишда МЧЖ иштирокчилари унинг пул баҳосини бир овоздан тасдиқлайдилар.

2. 2023 йил 1 апрелдан бошлаб БҲМнинг 10 000 бараваридан кўп бўлган пулсиз ҳисса баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланиши керак ва баҳоланган қийматдан юқори бўлиши мумкин эмас.

3. Қонун ҳужжатларида пулсиз ҳиссанинг қийматини тўлов ҳужжатлари билан тасдиқлаш юзасидан талаб мавжуд эмас.

4. УФга пулсиз ҳиссанинг қўшилиши муайян ҳолларда ЖШДС ҳисоблаш хавфига сабаб бўлади. “Норма” экспертлари ва давлат органлари мутахассисларининг тавсияларида бу ҳақда батафсил ўқинг: