Май ойида ҳар бир бухгалтерга асқотади:
Жисмоний шахс корхона устав фондига пул эмас, балки мол-мулк киритиши мумкин. Бунда ЖШДС тўлаш мажбурияти вужудга келадими?
Buxgalter.uz тушунтиради:
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Эътибор беринг
Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.
– Корхонанинг УФдаги пулсиз ҳиссаси реализация ҳисобланади. Бу мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ҳақ эвазига ўтказишдир, чунки бунинг эвазига жисмоний шахс корхонанинг устав фондида иштирок этиш улушини қўлга киритади
.
Сотишдан олинган даромад, ушбу ҳолатда мол-мулкни УФга топширишдан олинган даромад, жисмоний шахснинг мулкий даромади ҳисобланади. У мол-мулкни реализация қилиш суммасининг уни сотиб олиш қийматидан ҳужжат билан тасдиқланадиган ошиб кетиши сифатида аниқланади. Кўрсатилган қийматнинг ҳужжатли тасдиғи бўлмаган тақдирда, сотилган мол-мулкнинг қиймати, кўчмас мулк бўйича эса сотиш нархи ва кадастр қиймати ўртасидаги ижобий фарқ даромад деб эътироф этилади
.
СК 378-моддасининг 7-банди жисмоний шахснинг мол-мулкини сотишдан олинган даромадларни солиқ солишдан озод қилиш тарзидаги имтиёзни назарда тутади, қуйидагилар бундан мустасно:
- қимматли қоғозлар (фонд биржасида сотиладиган эмиссиявий қимматли қоғозлар бундан мустасно), юридик шахсларнинг УФларидаги улушлар;
- нотурар жой бинолари;
- жисмоний шахснинг мулкида 36 календарь ойдан кам бўлган турар жойлар.
Сотиш бир тарафнинг товарни иккинчи тарафга муайян пул суммасига (нархига) мулк қилиб топширишини, яъни сотувчининг пул маблағларини олишини назарда тутади
. Мазкур ҳолатда жисмоний шахс уларни олмайди. Бинобарин, УФдаги пулсиз улуш сотиш ҳисобланмайди, шунинг учун УФдаги ҳиссаларларда ушбу имтиёз қўлланилмайди ва УФга мол-мулкни топширишдан олинган даромадга ЖШДС солинади.
Шу билан бирга, омонат қийматини аниқлаш ва ушбу операцияни солиққа тортишда квартира, автомобиль ёки ТМЗ, масалан, қурилиш материаллари ва ҳоказолар УФга киритилганда ўзига хос нозик жиҳатлар мавжуд. Ушбу вазиятларни батафсил бу ерда кўриб чиқамиз:
Buxgalter.uz тавсия этади
![]()